Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзим билан ўзим - Аъзам Аҳмад страница 11

Название: Ўзим билан ўзим

Автор: Аъзам Аҳмад

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-110-5

isbn:

СКАЧАТЬ отаси унга «Бор, ўйна», деди. У ҳовлида нима қилишини билмай гангиб юрди. Сал ўтма акаси чиқди. Унинг ортидан отасининг: «Ҳе, Шекспулинг билан қўшиб…» деган сўкиниши эшитилди. Акаси аянчли илжайиб унинг ёнига келди ва «Бобой ёмон қарияпти-да», деб ғудранди. Унинг томоғига алланарса тиқилди, эзилиб кетди, акасига раҳми келди

      – Ҳозир-чи? Бошларида соябон шапка, оёқларида йиртиқ батинка, илинган магазинчининг устида ёзади, юлғич, муттаҳам, деб. Бешкападаги Абдулланинг ўғли шунинг дастидан қамалиб кетди. Шерқулнинг тўйига борганимда хотини олдимга бешта боласини етаклаб чикди. Ер ёрилмади, ерга кирсам. Ўғлим, қўй шу ишингни, одамларни қон қақшатма, дедим. Қилмади.

      Мамат меш қўрқа-писа қараб қўйди-да, яна дастурхонга тикилиб олди. Маҳмуд ака дастурхоннинг сочиғини ўйнаб ўтирарди. Амакиси бошини қуйи осилтириб миқ этмасди.

      – …энди аспирангтурами, паспирангтурами деган катта ўқишга кирармиш. Бундай танангга ўйлаб кўр, тўртта боланг бор, ёшинг ҳам қирққа борди. Олим бўлиш осонми, бунинг учун ўн-йигирма йил умр керак. Эллик-олтмишга бориб олим бўлганингда элга қандай каромат кўрсатардинг! Шундай деб насиҳат цилсам, мен тўрт йилда диссиртасса ёқлайман, деб ғудинглайди…

      У амакисига термилди. Қани энди, амакиси бошини кўтара қолса!

      – Ҳа, ўғлим, мана, Каримбойнинг ўғли Самарқандда ўн беш йил ўқишнинг орқасидан қувиб, энди олим бўлди. Нурмат керосинфурушнинг ўғли урушдан қайтгандан бери институтда дарс бериб, энди дўхтир бўлди. Сен эртадан-кечгача газетда ишлаб, кечқурун бола-чақанг билан ўралашиб, қандайига тўрт йилда олим бўлиб қоласан, десам, кўрасиз-да, дейди…

      У отасининг энди анча гапиришини ўйлаб сиқилиб кетди. Ҳеч ким отасига қўйинг шу гапни, дея олмайди-я!

      – Колхозга раис бўл, дейишса, кўнмабди. Нима, олим бўлмаса, нон тополмай қоладими? Қишлоққа кел, раислик ёқмаса, мактабга мудирлик қил, халққа аралаш-да, ахир қачонгача тентираб юрасан, менга ёрдам бермасанг ҳам, одамларга фойданг тегар-ку, десам…

      Ниҳоят амакиси унга қаради: «Бир нарса деб отамни тўхтатсангиз-чи. Акам сизга ҳам қариндош-ку!». Амакиси тушунди шекилли, кўзларини олиб қочди.

      – …Аччиғим чиқиб кетди. Тур йўқол, иккинчи эшигимга оёқ босма, қаёқда санғиб юрган бўлсанг, ўша ёққа жўна, деб…

      – Амаки, қўйсангиз-чи, шунақа гапларни. Уйдаги можарони нима керак кўчада достон қилиб…

      – Э… Сен жим ўтир! Мен куйиб кетганимдан гапиряпман. Одамлардан яширадиган сирим йўқ. Ҳамма кўриб, билиб ўтирибди. Қачонгача яшираман?! Пушти камаримдан бўлган болам тугул, мени яратиб қўйган бўлса ҳам, бетига айтаман. Менга гап қайтариб валдирайсан-да, ўзинг унга бир оғиз насиҳат қилолмайсан.

      – Мен нима дейман унингизга? Бир нарса десам, сиз тушунмайсиз, унақа эмас, бунақа деб ақл ўргатади. Сигирларингни семиртир, каттароқ оғил солиб, молларингни кўпайтир, дейди. Ҳанги эшагингнинг бурнини тилсанг, чарчамайди, қаттиқроқ ҳанграйди, деб кулади. Билдингизми! Шундай деб калака қилиб турган одамга мен нима дейман?!

      – Ана, кўрдингми! Бу дегани тезакка қоришиб, СКАЧАТЬ