Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзим билан ўзим - Аъзам Аҳмад страница 2

Название: Ўзим билан ўзим

Автор: Аъзам Аҳмад

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-110-5

isbn:

СКАЧАТЬ таъсирчанроқ эканми, хайрлашаётганда йиғлаб юбориб, бошқа аҳмадларнинг ҳам кўнглини бузди. Майли, нима бўпти, меҳр миллат, чегара билмас экан, шундай зўр йиғинда йиғламасак, қайсиқачон йиғлаб юрувдик, бунақа кўзёш яхшиликка, деб намли кўзларимизни ҳеч биримиз бекитмадик…

      Мен энди Солиҳ, Олим, Хуршид, Муроднигина эмас, Шавкатни ҳам, Йўлдошни ҳам, Эркинни ҳам, Усмонни ҳам, Яшарни ҳам, Мирзони ҳам, Алишерни ҳам, хуллас, барча дўст таниш-билишларимни менга ўхшаб Асқартоғнинг тепасига чиқинглар-да, «Ҳой Солиҳ» ёки «Ҳой Олим!..» деб чақиришга ундамоқчиман.

      Кимнингки исми Одам бўлса, шу ишга чорламоқчиман. Бу энди амалга ошмайдиган ҳавойи орзу эмас, ҳақиқат: агар Одам кўнглининг энг баланд чўққисидан туриб, кўкрагини улуғ ниятларга тў-ўлдириб: «ҲОЙ ОДАМ!», деб жумла жаҳоннинг ҳамма овлоқ бурчакларигача товушини етказиб наъра қилса, минг-минг туман, миллион-миллион одам лаббай, деб чопиб келадилар.

      Агар дунёдаги ҳамма одам ОДАМЛИК деган битта байроқ остида тўпланса, тасаввур қиласизми, ҲОЙ ОДАМ!..

2. Жим ўтирган одам

      Уйимдаги ҳамма нарса нимагадир қулоқ тутган: гўё ҳозир бирови туйқусдан тилга кирадию бошқалари уни тинглайдигандек. Балки, улар деразадан тушаётган ойнинг нурини кўпдан буён баҳамжиҳат тинглашаётгандир. Балки, шу жимликнинг ўзи уларнинг сўзлашув тилидир, бу тилни мен билмасман. Ҳар қалай, ойлаб, йиллаб кунбўйи бир уйда бақамти қоладиган нарсаларнинг бир-бири билан мулоқотга киришмаслиги мумкин эмас. Балки нарсалар ўз-ўзича бизнинг етти ухлаб тушимизга кирмаган ўйларини сурар…

      Деразадан осмонга қарайман: юлдузлар чечак отган. Чечаклар бир-бирларига гул чангини узатиб яшайдилар – шундай тиллашадилар: юлдузлар ҳам бир-бирига нур йўллаб гурунглашмайдими? Йўқса, нега бунча жимиллайдилар? Уйга толаман. Мен ҳам гўё жим ўтирибман. Кўнглимдаги сўзлар осмондаги юлдузларча кўп. Улар бир жойда тек турмай, тўпланиб-тарқалиб юрибди. Тўпланганида кўнглим ёришиб кетади, тарқалганда – хира тортади.

      Сўзлар безовта тиллашаётир – мени тиллашаётир.

      Нима деб ўйлайсиз, одамнинг кўнглидаги сўзлар луғат китобига тўплаб босилган ўлик ҳарфлар йиғиндисими? Йўқ, улар – тирик, тирик нарсалар жим туролмайди.

      Мана, шу тирик сўзлар кўнглимда гангир-гунгур мулоқот қилаётир – кўнглим ёришиб-хира тортиб турибди.

      – Эй, сен, – дейман ўзимга-ўзим.

      – Ҳа, мен, – деб жавоб қиламан ўзим.

      – Менинг ким?

      – Мен-да. Исмимни биласан.

      – Исмингни змас, кимлигингни сўраяпман,

      – Ким бўлардим, одамман-да.

      – Одамлигингни эмас, кимлигингни сўраяпман.

      Одамликдан бошқа яна ким ҳам бўлардим, деб ўйлайман. Агар бу саволни ўзимдан-ўзим эмас, биров сўраганда, нима деб жавоб қилардим. Бу саволни биров берганда, жавобимни кутиб ўтирмай, йўқ, сен одам эмассан, дейиши ҳам мумкин. Ахир, одам бўлиш осонми!

      – Кимлигингни билмай туриб қандай яшаяпсан? – дейман яна ўзимга-ўзим.

      – Қандай СКАЧАТЬ