Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзим билан ўзим - Аъзам Аҳмад страница 5

Название: Ўзим билан ўзим

Автор: Аъзам Аҳмад

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-110-5

isbn:

СКАЧАТЬ деб ҳам ўйлардим-да;

      ҳар ҳафта ҳаммомга туширар, буғхонада обдан терлатиб, уқалаб қўяр эдим;

      ҳар куни камида уч маҳал овқатлантирар, қурбим етганича унга ёқадиган таомлардан сайлар эдим; энди чамалаб кўрсам, шу вақтгача еган овқатлари кирқ туянинг белини синдириб, яна ортилмай ҳам қолар экан;

      топганимча яхши-яхши либосларга ўрардим, совуқда қалин, иссиқда енгил кийинтирар, изғирин юзига тегмасин, деб қишда пўстинининг ёқасини кўтариб қўяр, бошини офтоб урмасин, деб саратонларда соя-салқин йўлкалардан етаклар эдим;

      ўзини салгина ёмон ҳис қилса ташвишга тушар, инжиқланаверса, дўхтирларга қаратар, дардини аритадиган дорилардан топиб келардим;

      чарчаса, дам берардим, кунига камида етти соат ухлатардим, сайр қилдирардим, яна…

      Энди мен майдагап одам эмасман, унинг айтса бўладиган хоҳишларидан ташқари, айтиш ноқулай талай-талай майлларини ҳам қондирардимки, ҳаммасини санайверсам миннат қиляпти, деб ўйлашингиз мумкин.

      Гапнинг лўндаси, ўзимни унга бағишлаган эдим.

      Бир куни доимгидек уни папалаб кетаётганимда, бирданига олдимдан тўсиқ чиқиб қолди.

      – Қани, энди мен билан бир сакра, бу тўсиқдан ошиб ўтайлик, – дедим.

      У тўсиқни кўриб чекинди, аниқ – қ ў р қ д и!

      – Сакра, ахир, сени келиб-келиб тўсиқдан чекинасан, деб шунча парвариш қилдимми, – дедим унга эзилиб.

      У эса тўсиққа қараб шалвираб қолди.

      Охири, бор-э, асли номард экансан, сенга умрини бағишлаган мен – аҳмоқ, дедим-да, бир сакраб тўсиқдан ошиб ўтдим.

      Танамнинг қуруқ ўзи қолаверди, йўлнинг нариги ёғига фақат ўзим кетавердим…

6. Кўнглини кўтарган одам

      Ивирсиқ уйимизга кирсак, бетартиб ётган нарсалар ўзимизга жой қолдирмагандек, тор туюлади. Шунинг учун вақт-вақти билан уй кўтарамиз. Уйдаги нарсаларни ташқарига олиб чиқиб, кўрпа-ёстиқларни офтобга ёямиз, уйни супуриб-сидириб, шамоллатиб тозалаймиз-да, нарсаларни жой-жойига тахлаймиз: ивирсиб ётган уй кенг, баҳаво, одам кирса, баҳридили очиладиган, энг муҳими – излаган нарсангиз топиладиган тартибли бир гўшага айланади. Тўғрими?

      Мен бир куни шу тарзда кўнглимни кўтармоқчи бўлдим. Ивирсиб кетган экан, зарур пайти излаган туйғумни тополмайман; бу туйғу йўқлигидан эмас, кўнглимнинг тартибсизлигидан; унда ҳамма туйғуларим аралаш-қуралаш сочилиб-босилиб ётган экан.

      Бир куни телевизорга қараб ўтирган ўғлим: «Дада, сиз ҳам отларни яхши кўрасизми?», деб сўраб қолди. Ўйламасдан. «Ҳа, ўғлим», деб юбордиму уялиб кетдим: кўнглимдан ҳарчанд изламайин, отларни яхши кўришимни тополмайман. Бу туйғу болалигимдан бери бор, кўнглимда эди, гўдаклигимда хивични от қилиб чопганман, сал каттарганимдан кейин кўпкари бўлган жойдан қолмаганман, ўн саккиз ёшларимда отчопардаги пойгадан завқланиб, кўнглим юмшаб кетган; отлар шу қадар чиройли чопган эди. Лекин, мана, бугунга келиб, бу туйғуни тополмаяпман…

      Бир мактабда ёзувчилар билан учрашув бўлди, менга ҳам сўз беришди. Сўзни тарихни чуқур ўрганиш кераклигидан бошладим. «Тарих – тарихда қолиб кетган СКАЧАТЬ