Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзим билан ўзим - Аъзам Аҳмад страница 32

Название: Ўзим билан ўзим

Автор: Аъзам Аҳмад

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-110-5

isbn:

СКАЧАТЬ темирни қизиғида босди: лўнда қилиб шу киши шу лавозимга кўтарилгандан бери район хўжалиги гуриллаб ривож топганини, ҳали худо хоҳласа, бундан ҳам зўр бўлажагини, одамларнинг фаровончилиги ошиб; кўпчилик машина олганини ва шулар қаторида ғариб Шерқўзига ҳам битта «аравача» кераклигини (агар иложи топилса, албатта; йўқса, нима, машинасиз одамнинг куни ўтмаяптими!) баён этди; «Кел-э, шу калбағалнинг ҳам елкасига бир офтоб тегсин, дейсиз-да энди», деди охирида. Хуллас, марказга ими-жимида, ҳеч кимга билдирмай жўнаган Шерқўзи қайтишда ҳаммага кўз-кўз қилиб, говмиш сигирининг қаймоғидек товланиб турган «Жигули»ни ҳайдаб келди. Қурғур, ўзи ҳам кийикдек бўлар экан, сал тизгинни бўшатсанг – учади-я, учади! Айниқса, Шерқўзининг бунга қадар керакли қоғозларигача тўғрилаб қўйиб, машина ҳайдашни ҳам ўрганиб олганини айтмайсизми!

      Яламаликлар: «Шерқўзининг ҳозир беш-олти минг пули бор», деб гап қилишади, балки, ростдир. Лекин бунинг учун ҳеч ким Шерқўзини айбламайди: ишлаб топади – ҳалоли бўлсин! Ҳа энди, ҳамма жойдагидек, Яламада ҳам бир-икки оғзига кучи етмаган топилади. Бултурдан бери мактабда рус тилидан дарс бераётган малла, сепкилдор Сарвар (у ўқишдан дипломга қўшиб «Саврасик» деган лақаб ҳам олиб қайтган) Шерқўзини «мешчан» дебди. Шерқўзи буни эшитиб кулиб қўя қолди. Ўзи тенги бўлганда-ку, онасини кўзига кўрсатар эди-я! Қўлидан бир иш келиши даргумон, чўнтагида ҳемири йўқ бу мирқуруқ ёшлар ўзлари етишолмаган нарса борки, ёмонлашади. Кейин Шерқўзи ҳеч ҳам мечкай эмас, овқатни танига қараб танлаб ейди. Бу болалар оғзидан чиққан гапнинг маънисини билмайди-ю, яна бировларни наҳ уришига ўласанми! Аввал Шерқўзидек бўл, қора меҳнатнинг мазасини татиб кўр, ҳа, унда гапирсанг ярашади. Тўй-маракангга бош-қош, қувончингга шерик, дардингга дардкаш бўлса, бошингга ташвиш тушганда, «Жон ака, ёрдам беринг», деб олдига югуриб келсанг-у, яна ўзи еб бировни қуруқ қўйгандек, тўртта ғилдирак олганига Шерқўзи пуф сассиққа чиқса!

      Шерқўзи чорпоядаги икки қават кўрпачада ёнбошлаганча, қўлидаги шингил райҳон билан елпиниб, гоҳ хушнуд, гоҳ дилгир кайфиятда (одам ҳеч нарсани ўйламаса шунақа бўлади) «Бизни ташлаб қайга кетди ул қаро кўзим мани», дея минғирлаб хиргойи қилиб ётган эди, қай гўрдан олашақшақ пайдо бўлиб, нақ тепасида шаққиллаб қолди. Шерқўзи чўчиб тушди, қўлидаги райҳонни дастурхонга ташлаб юборди.

      – Кишт-э, нафасинг ўчсин! Ҳой Каромат, ҳайда буни, ҳозир чакки халтангни тешиб кетади.

      Кечки овқат ташвишида ғимирсиб юрган Каромат ошхонадан чиққунча олашақшақ бир нарсани уқтирмоқчи бўлгандек аввалгидан қаттиқроқ, жон-жаҳди билан шақиллади-да, учиб кетди, қўшнининг тепа шохи қуриб қолган толига қўнди.

      Ўҳ-ў, – деди Шерқўзи хавотирга тушиб. – Яна аччиқ ҳам қиладилар! Сенга чакки халтани қўшқўллаб тутқазиш керак экан-да?

      «Шу қушнинг моякни оғзидан туғиши росмикан? – деб ўйлади у, хаёлига келган нохуш гапларни қувишга уриниб. – Тавба, ҳамма парранда тухумни бир томони билан туғса, бу тентак СКАЧАТЬ