Карим ҳозир ўрнидан туриб, Адҳамнинг ёнига ўтиргиси, ҳеч бўлмаганда устидаги кўрпани тўғрилаб қўйгиси келди, лекин Адҳамнинг уйғониб кети-шини, уйғоқ пайтларда ўзи билан қандай гаплашишини кўз олдига келтириб, юраги бетламади.
Лекин, бари бир, Адҳамнинг шу ётишида ҳимояга муҳтож ёш гўдакни эслатадиган нимадир бир нарса бор эди…
Карим кўзини юмди:
«Эртага эрталаб, албатта, Адҳам кетганидан сўнг, Моҳбиби келса… «Каримжон, мени кечиринг…» Карим қувониб кетади-ю, лекин сир бой бермайди. Моҳбиби гўё ярашмоқчидек, унинг пинжига тиқилади, қўлларини силайди. Карим уни итариб юбормайди, аммо юзини тескари буриб олади. Моҳбиби унинг муштумини ёзмоққа уринади, «Қўллларингиз мунча қаттиқ!», дейди. Шунда Карим эриб кетади-да, ёлғондакам пўписа қилади, шу билан бугунги қилмиши учун кечирим сўрайди: «Мана, шу қўлми? Сизга кўтарилган мана шу қўлни каравотнинг тутқичига бир уриб синдириб ташлайми?» Карим қўлини силтаб тутқичга урмоққа чоғланади. Моҳбиби эса ростдан ҳам қўрқиб кетади. «Йўқ, йўқ, – дейди у йиғламсираб. – Нега? Ахир, шу қўлингиз менинг ақлимни киритиб қўйди-ку!» Моҳбиби унинг қўлини ўпиб қўяди…»
Карим шу пайт беихтиёр ўзининг қўлини ғалати бир ташналик билан ўпди ва бирдан ўзига келди; ҳозирги аҳмоқона орзунинг ҳеч қачон амалга ошмаслигини ўйлаб ғижиниб кетди, қўлини қаттиқ тишлади…
ОДАМНИНГ ОЛАСИ
Лоф эмас, Яламада Шерқўзидек мулойим, ундан ҳалимроқ кишини топиш мушкул. Мана, ёши қирқдан ҳам ошибдики, биров билан сан-манга борганини ёки, ақалли номига бўлса-да, кимсага дўқ урганини ҳеч ким кўрмаган-эшитмаган. Лекин Яламанинг ман-ман деган бўйни йўғони ҳам унинг қаршисида қўл қовуштириб айтадиган гапини орқа-олдига қараб, ўйлаб гапиради: Шерқўзи «жоним-жоним»лаб ҳар қандай одамнинг жонини кекирдагидан суғуриб олади.
Шерқўзи бир одамдан, у ҳам бўлса отасидан бир оз чўчийди. Лекин ҳовли-жойи, рўзғори бошқа, шундай экан, қариб қолган бобойдан чўчиди нима, чўчимади нима! Уч синглиси, «мусофирликда юрган» укаси ва онасига Шерқўзи аяброқ гапиради, аммо улар ҳам Шерқўзидан негадир ҳайиқишади. Айниқса, хотини Кароматга худо юракдан берган: елкасидан ҳам келмайдиган (тақдир экан-да!), увоққина эри олдида қалтираб туради. Шерқўзи жаҳли чиққан пайтларда бақирмайди, сўкмайди, «Хоним!» деб сизлайди, «Кароматхон!», дейди – узиб олади. Унинг эшикдан: «Каром, чой-пойинг борми? Ўзбекнинг рўзғори қурсин, бирин битирсанг, бири тайёр туради-я», деб ҳорғин кириб келишига, оҳ, Каромат жони-жаҳонини беришга тайёр – Шерқўзининг эркалатгани шу-да!
Аслида-ку, Шерқўзи рўзғори, хўжалигидан нолимаса ҳам бўлади – жойида. Эшик олди бир текис ваиш, ҳусайни, кейин яна бир қатор қора кишмиш, мускат… энг охири – эртаги даройи. Ундан сўнг худди шундай тартиб билан помидор, бодринг, картошка, ловия, булғори қалампир, аччиқ жайдари қалампир экилган. Уйнинг орқасида эса беда, маккажўхори, пиёз, озгина саримсоқпиёз, сабзи, яна уруғини Шерқўзи қайдандир топиб келган «суданка» деган емиш ўт. Ён томонда чоғроққина боғ, у ерда мевали дарахтнинг ёнғоқ билан шафтолидан бошқа қарийб ҳаммаси бор. Шерқўзи СКАЧАТЬ