Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзим билан ўзим - Аъзам Аҳмад страница 36

Название: Ўзим билан ўзим

Автор: Аъзам Аҳмад

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-110-5

isbn:

СКАЧАТЬ ўтирмай иккаласини ҳам Москвага олиб кетаман, ўқитаман. Степендиямни шуларга бериб, ўзим вокзалда юк туширсам ҳам, кунимни кўраман.

      Шерқўзининг заҳраси учди: «Э, бу қипқизил тентак экан-ку!». Лекин, бари-бир тилининг қичиғини босолмади:

      – Ҳм… майли уйлантириг. Сизга ҳам фарз – укангиз. Мен ўлиб, нетиб қолсам, албатта унинг бошини силашингизга тўғри келади. Лекин ҳозир қайси пулчаларига уйлантирадилар? Муллажирингни қайдан топадилар, муллажирингни?

      – Топаман! – деб турсайди Мусо.

      – Олдин ўзларига хотин топсинлар! Олти йилдан берики, одамларнинг ичидаги гапларни топиш тўғрисида китоб – дастуриламал ёзяптилар… (Диссертациясининг мавзуини Мусо ҳар келганида акасига деҳқонча қилиб қайта-қайта тушунтириб қўйган эди.) Бирон бир қизнинг ҳам кўнглини текширсалар бўлармиди, зора, ўзларига майл билдиргани чиқар…

      Мусо қандай гувлаб кўтарилган бўлса, шундай шувиллаб тушди:

      – Менинг уйланишим билан ишингиз бўлмасин! Уйланарман ҳам. Оғирлиги сизга тушмайди. – У лаблари титраб, акасига ёвқараш қилди; Шерқўзи ҳаддидан ошганини сезди, бундан ўзи эзилди. – Ака бўлатуруб сиздан шу гап чиқдими… бўпти! Бопладингиз! Энди ўғил уйлантирасизми ё ўзингизга яна битта чўри оласизми, аралашмайман. Бундан кейин… – Мусо гапини охиригача айтмай қўл силтади-да, сапчиб жойидан турди.

      – Илоё, ўғил туғмай мен ўлай! – дея Каромат ҳўнгиллаганча йиғлаб юборди.

      Шерқўзи индамай ерга қараб қолди; укаси эшикни қарс уриб чиқиб кетгач эса, жуда-жуда хўрлиги келди: шу китобхўр, савдойи укам ҳам одам бўлсин, пешонасига офтоб тегсин, деб топган-тутганини аямайди; жўнаганида доим машинасига ўтқазиб, шаҳардаги вокзалгача чиқариб қўяди; шу йил кўкламда кийимларининг унниқиб қолганини кўриб, бегона юртда – дўсту душманнинг ичида кўнгли чўкмасин, деб, жигари-да, юз эллик сўмга (шунча пулни қайси мард еб кетарга беради!) устидаги костюмни олиб берди; мана оқибати – итдай қилиб кетди! Хотинини чўрига тенг қилди. Бир оғиз гапига!

      – Ўчир унингни! – деб ўшқирди у ҳамон ўксиб-ўксиб йиғлаётган хотинига. Ўчир, деяпман!

      Каромат унини ўчириб, пиқиллашга ўтди. Шерқўзи укасининг ҳамон ўчмай, ликопчада тутаб ётган сигаретасига термулиб, ўзини бу оламдаги энг бахтиқаро одамдек ҳис этди, чуқур хурсинди:

      – Сўровдингми, бу боди неча кунга келган экан?

      Каромат елкасини қисди.

      – Қанақа меров хотинсан? Сўраб олмайсанми, ахир? – дея Шерқўзи дўпписини қийшайтириб, гарданини қашлади. – Бугун буқага ем бердингларми?

      Каромат бош ирғаб, «Ҳи-ий» деган товуш чиқарди, бу «Ҳа», дегани эди.

      Шу тунни Шерқўзи қуш уйқусида ўтказди. Ўғлининг ярим кечаси гандираклаб келганини, ётгандан сўнг ҳам кўнгли айниб, уч марта ташқарига отилиб чиққанини кўрса ҳам, индамади. Ўйлаган ўйларининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиб, эрталаб дили равшан тортиб турди. Икки чақиримча наридаги участкадан хабар олди. Кеча таралган сув ҳали этакка етмабди. Текис ер-да, сув юриши қийин, лекин ғўзалар қониб ичади. Шерқўзи у ер-бу ердаги ювилаёзган қулоқларга чим босиб тўғрилади-да, уйга қайтди. Келса, кўзлари қизариб, ранги СКАЧАТЬ