Название: Буюк Гэтсби
Автор: Фрэнсис Скотт Фицджеральд
Издательство: ZABARJAD MEDIA
isbn: 978-9943-7084-7-1
isbn:
Шофёр машинани тўхтатди. Жон Д. Рокфеллерга қуйиб қўйгандек ўхшаш оппоқ соч-соқолли чолга кўзимиз тушди. У бўйнига саватча осиб олганди. Саватча ичида ўнга яқин зоти номаълум кучукчалар ғивирлашар эди.
– Бу қанақа зотдан? – сўради Уилсон хоним, чол машина ёнига яқинлашганида.
– Ҳар туридан бор. Хоним, сизга қайси зотдан керак?
– Мен немис итини ёқтираман. Шунақаси топиладими?
Чол саватчасига иккиланиб қаради-да, қўл узатиб бир кучукчани олди.
– Бу немис зотидан эмас! – деди Том.
– Ҳа, шундай, – деди чол ранжиганнамо.
– Бу эрдельтерьер зотидан бўлса керак, – деди чол саватчадан жигарранг тусдаги кучукчани қўлига олиб.
– Унинг жуни қандайлигини бир кўринг. Жуда қалин. Бу кучукча касалга чалинмайди.
– У урғочи экан! – суюниб деди Уилсон хоним.
– Қанча сўрайсиз?
– Шу кучукчагами? – завқланиб кучукчани эркалатди чол. – Бунинг баҳоси 10 доллар.
Чол кучукчани Уилсон хонимнинг тиззасига ўтқазди-да, унинг орқасини силай бошлади.
– Бу урғочими, эркакми? – сўради аёл назокат билан.
– Буми? Урғочи эмас.
– Йўқ, урғочи, – ишонч билан деди Том.
– Мана, пулингизни олинг. Бу пулга яна ўнтача кучуқ боласи сотиб олишингиз мумкин.
Биз тинч ва сокин Бешинчи авенью кўчасига чиқиб олдик. Кун илиқ, қуёш чарақлаб турарди. Бугун якшанба эди.
– Илтимос, машинани тўхтатинг, – дедим шофёрга.
– Мен шу ерда тушиб қолмоқчиман.
– Йўғ-е, нималар деяпсан? – норози оҳангда деди Том.
– Миртл яшаётган уйини кўрмасанг, хафа бўлади. Тўғрими, Миртл?
– Юринг биз билан, – илтимос қилди Уилсон хоним. – Мен Кэтринга қўнғироқ қиламан. Кэтрин синглим бўлади, у жуда соҳибжамол.
– Жон деб борган бўлардим, аммо…
Биз йўлда давом этдик, хиёбонни кесиб ўтиб ғарб томондаги кўчалардан бирига чиқдик. 158-кўча бўйлаб бир хил кўринишдаги уйлар қад ростлаб турарди. Шу уйларнинг бири олдида тўхтадик.
Уилсон хоним ўз пойтахтига қайтиб келган қироличадек ёнатрофга кибор билан разм солди-да, сўнгра кучукчани ва ўзи харид қилган нарсаларни кўтарганча шаҳдам қадамлар билан уйи томон йўл олди.
– Мак-Кига телефон қиламан, улар ҳам келишсин, – деди Миртл биз лифтда юқорига кўтарилаётганимизда.
– Кэтринга қўнғироқ қилиш эсимдан чиқмасин.
Унинг уйи юқори қаватда экан. Бу уй мўъжазгина меҳмонхона, кичик ошхона, тор ётоқхона ва ҳаммомдан иборат эди.
Меҳмонхонага ўта катта мебел қўйилган бўлиб, у хонанинг бу бошидан-нариги бошигача эгаллаган эди. Назаримда, туман қоплаган қоядаги “товуқ” тасвирли катта суратни ҳисобга олмаганда, деворлар СКАЧАТЬ