Буюк Гэтсби. Фрэнсис Скотт Фицджеральд
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Гэтсби - Фрэнсис Скотт Фицджеральд страница 10

Название: Буюк Гэтсби

Автор: Фрэнсис Скотт Фицджеральд

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7084-7-1

isbn:

СКАЧАТЬ юзида совун кўпиги қолиб кетганди. Ичкарига киргач, хийла вақт назокат ила йиғилганлар билан сўраша кетди. У мен билан сўрашар экан, “санъат аҳлидан эканлигини айтди”; кейинчалик унинг сураткашлигини билдим, деворда осиғлиқ турган Уилсон хонимнинг онаси портретини чизган экан. Мак-Кининг хотини ўта заҳар, овози ўткир, шу билан бирга гўзал ва хумор кўзли аёл эди.

      У менга мақтаниб, эри унга уйлангандан буён 127 марта суратга олганлигини айтди.

      Уилсон хоним кийим-бошини алмаштиришга улгурганди – энди у хонанинг у бошидан-бу бошига юрганида ҳилпирайдиган қаймоқранг юпқа матодан тикилган кўйлак кийиб олганди. Бу кўйлак унга жуда ярашган, чиройини очиб юборганди. Кундуз куни устахонада мен кўрган бу аёл тамоман ўзгариб кетганди. У кибрҳаво билан таманноли қадам ташларди. Унинг хандон отиб кулишлари, ноз-карашмалари-ю, имо-ишоралари ва қийшанглаши тобора ортиб бормоқда эди.

      – Эҳ, жонгинам, – дерди у синглисига баланд овозда, – йиғилганлар сендан дандай қилиб бирон нарса ундирсак экан, деган ўйда ўтиришибди. Ўтган ҳафта бир аёл келди, оёғимнинг тирноқларини олиб, бўяб кетди. Бу иши эвазига катта пул талаб қилса бўладими!

      – Ўша аёлнинг исми нима экан, – сўради Мак-Ки хоним.

      – Эберхардт хоним. Уйма-уй юриб мижозларининг тирноқларини текислайди.

      – Менга кўйлагингиз жуда ёқди-да, Уилсон хоним, – деди МакКи хоним.

      – Ажойиб. Сизни жуда очиб юборибди.

      Уилсон хоним менсимагандай қошларини учирди-да, талтайиб, бош силкиб қўйди.

      – Бу эски кўйлагим, – деди у.

      – Уни баъзан кўнглим тусаганда кияман.

      – Ҳа, ҳа, кўйлагингиз ўзингизга жуда ярашибди, – тинмай мақтарди Мак-Ки хоним. – Агар ҳозир сураткаш шу кийимингизда суратга олса борми! Ажойиб сурат бўларди-да!

      Биз ҳаммамиз Уилсон хонимга тикилиб қарадик. У эса пешонасига тушган бир тутам сочини тузаб қўйди-да, бизга табассум ҳадя этди. Жаноб Мак-Ки бошини қийшайтирганча Уилсон хонимга тикилиб қолди. Сўнг худди суратга олаётгандек икки бармоғини у томон чўзди.

      – Мен фақат чироқ нурини бошқачароқ қилиб, Уилсон хонимни расмга олган бўлардим, – деди у бир оз суқут сақлагач. – Чунки шунда юз пардози яққол кўзга ташланади. Сочларини эса бор бўйи билан кадрга туширишга ҳаракат қилган бўлардим.

      – Йўқ, мен чироқни сираям ўзгартирмаган бўлардим! – хитоб қилди Мак-Ки хоним.

      – Менимча, шу ҳолат айни муддао…

      – Жим-м… – дея уни эри туртиб қўйди. Ҳаммамиз яна Уилсон хонимга кўз тикдик. Шу топ Том Бьюкененни эсноқ босиб, ўрнидан турди.

      – Жаноблар ва хонимлар, бўладиган ишдан гаплашайлик, бирон нима ичсак бўлармиди, – деди Том.

      – Миртл, ухлаб қолмасларидан ичимликларига яхдан солиб бер.

      – Ях олиб келишни болакайга тайинлаган эдим.

      – Миртл беғам боланинг ўз вақтида сўзи устидан СКАЧАТЬ