Название: Буюк Гэтсби
Автор: Фрэнсис Скотт Фицджеральд
Издательство: ZABARJAD MEDIA
isbn: 978-9943-7084-7-1
isbn:
Жаноб Мак-Ки истар-истамай бош силкиб қўйди-да, яна Томга юзланиб, деди:
– Агар имконим туғилса, Лонг-Айлендда жон деб ишлаган бўлардим. Аввал ишни бошлаб олсам, у ёғи хамирдан қил суғургандек кетарди-да.
– Миртлдан изн сўранг, – хахолаб кулди Том. Шу топ қўлида патнис билан Уилсон хоним кириб келди.
– У сизга тавсия хатини ёзиб беради, – деди, сўнг: – Миртл ёзиб берасанми? – деб сўради.
– Қанақа хат? – ҳайрон бўлиб сўради Уилсон хоним.
– Эрингга тавсия хати ёзиб берасан. Жаноб Мак-Ки бир неча этюд яратиши керак деб.
– Том лабини қимтиганча этюд номлари ҳақида хаёл сура бошлади.
– “Жорж Б. Уилсон устахонаси” ёки шунга ўхшаш номлар…
Кэтрин менга янада яқинроқ сурилиб, қулоғимга шивирлади:
– Миртл эрини қанчалик ёмон кўрса, Том ҳам хотинини шунчалик ёқтирмайди.
– Қўйинг шунақа гапларни!
– Ҳа, кўришга кўзлари йўқ!
– У аввал Миртлга, сўнг Томга қараб қўйди.
– Фикри ожизимча, ёқтирмайдиган одам билан яшашнинг нима кераги бор? Ажрашиб, сўнг ёқтирганлари билан турмуш қурмайдиларми. Мен опамнинг ўрнида бўлганимда, шундай қилган бўлардим.
– Демак, Миртл эрини мутлақо яхши кўрмас экан-да? Айтилган жавобдан гангиб қолдим. Саволимни эшитиб қолган Миртлнинг ўзи сурбетларча: “Ҳа”, деб жавоб берди.
– Ана, кўрдингизми? – гердайиб қараб қўйди Кэтрин, сўнг яна шивирлаб, деди:
– Ҳамма гап унинг хотинида. У католик. Католиклар сираям ажрашмайдилар.
Дэзи мутлақо католик динидан эмасди, мен бу ёлғон гапни устомонлик билан айтилганидан ҳайратда қолдим.
– Улар турмуш қургач, ғарбга кўчиб кетадилар. Жанжал тугамагунча улар ўша ерда яшайдилар, – деди Кэтрин.
– Унда Европага кетганлари маъқул.
– Ҳа, Европани ёқтирасизми? – хитоб қилди Кэтрин дабдурустдан баланд овозда. – Яқинда Монто-Карлодан қайтиб келдим.
– Шундай денг!
– Ҳа, дугонам билан борган эдим.
– Қанча вақт бўлдинглар?
Биласизми, Монто-Карлога бордигу, ортимизга қайтдик. Марсель орқали. Ёнимизда бир минг икки юздан ортиқроқ пулимиз бор эди. Икки кун ичида хусусий ўйинхоналарда бизни шип-шийдон қилиб шилиб кетишди. Уйга қандай аҳволда қайтиб келганимизни эсласак, даҳшатга тушамиз. Тавба, у шаҳарни кўргани кўзим йўқ.
Бир дақиқа ташқарига боқдим. Осмонни булут қоплаганди. МакКи хонимнинг ўткир овози хаёлимни бўлди:
– Мен ҳам шундай хатога йўл қўйишимга бир баҳя қолганди, – ҳаммага эшиттириб деди у.
– Бир неча йил ортимдан бир киши илашиб юрди. Фақир одамга турмушга чиқишдан худонинг ўзи сақлаб қолди. У тенгим эмаслигини билардим. Ҳамма менга: “Люсил, бу сенинг тенгинг эмас”, дерди. Агар Честер билан учрашиб қолмаганимда, у мени домига илинтирган бўларди.
– Менга қаранг, – деди Миртл Уилсон бошини чайқаб, – барибир сиз унга тегмабсиз-да.
– Ҳа, СКАЧАТЬ