Буюк Гэтсби. Фрэнсис Скотт Фицджеральд
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Гэтсби - Фрэнсис Скотт Фицджеральд страница 4

Название: Буюк Гэтсби

Автор: Фрэнсис Скотт Фицджеральд

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7084-7-1

isbn:

СКАЧАТЬ Уэст-Эггда яшайсизми? – овозини чўзиб сўради у.

      – У ерда танишларим бор.

      – Узр, ҳали у ердагилар билан танишиб улгурмадим.

      Наҳотки, Гэтсбини танимасангиз?

      – Гэтсби дейсизми? – сўради Дэзи.

      – Қайси Гэтсби?

      Гэтсби ён қўшним эканлигини энди айтмоқчи бўлиб тургандим, дабдурустдан овқатга чақириб қолишди. Том Бьюкенен бақувват қўли билан тирсагимдан тутиб, гўё шахмат донасини бир катақдан иккинчи катакка сургандек хонадан олиб чиқиб кетди. Кунботар томонга жойлашган айвонга чиқдик. Икки ёш хизматкор биздан олдинда аста қадам ташлаб борарди. Стол устига пуштиранг дастурхон ёзилган, тўртта шам ёқиғлиқ турар, ел алангани енгилгина пирпираб ўйнарди.

      – Шамларнинг нима кераги бор, – деди Дэзи қовоғини уйиб, сўнг шамларни бирин-кетин ўчира кетди.

      – Икки ҳафтадан сўнг йилнинг энг узун куни бошланади, – у табассум билан бизга кўз югуртирди.

      – Қачонлардир сиз бундай узоқ кунни кутиб, у бир зумда ўтиб кетганини сезганмисиз? Мен буни интиқлик билан кутаман.

      – Келинглар, бирон нарса ўйлаб топайлик, – эснади Бейкер хоним ўриндиққа жойлашиб ўтирар экан.

      – Келинглар, шундай қилайлик, – деди Дэзи.

      – И-я, ҳозирми? – у саросимага тушиб менга қаради.

      – Нимани ўйлаб топиш мумкин?

      Жавобни кутиб ўтирмаёқ, у тўсатдан ваҳима билан жимжилоғига қаради.

      – Қаранглар! – хитоб қилди у. – Менинг бармоғим шикастланибди.

      Ҳаммамиз унинг бармоғига қарадик. Жимжилоғи кўкариб, шишиб кетганди.

      Бунга сен айбдорсан, Том, – деди Дэзи ранжиб.

      – Биламан, атайлаб қилмагансан, барибир сенинг ишинг бу. Менга бу ҳам кам. Чунки мен сендек баҳайбат, бесўнақай, дароз кимсага эрга текканман-да.

      – Шу сўзни ўлгудек ёмон кўраман, – хотинининг гапини бўлди Том.

      – Мени ҳазиллашиб бўлса-да, дароз, нотавон деб аташларини жиним суймайди.

      – Ҳа, дароз, нотавонсан, – ўчакишиб деди Дэзи.

      Баъзан Дэзи билан Бейкер хоним бараварига вайсаб кетардилар. Уларнинг бу бемаъни гаплари ниҳоятда кулгили эди. Ҳозир эса дастурхон атрофида мен билан Том ўтирганимиз сабабли улар одоб сақлардилар. Вақт тушликка яқинлашиб қолганди.

      – Дэзи, ёнингда ўзимнинг маданиятли одам эканлигимни унутиб қўяман-да, – дедим мен майнинг иккинчи қадаҳини ичганимдан сўнг.

      – Кел, мен ҳам тушунадиган биронта мавзуда сўзлашайлик, масалан, ҳосил ҳақида.

      – Маданият тобора йўқ бўлиб бормоқда, – деярли қичқириб деди Том.

      – Кундан-кунга тушкунликка тушиб боряпман. Сен Годдартнинг “Рангин империяларнинг юксалиши” китобини ўқиганмисан?

      – Йўқ, ўқимаганман, – дедим унинг гапидан ажабланиб.

      – Ажойиб китоб, уни ҳамма ўқиши шарт. У китобда, агар биз эҳтиёт бўлмасак, оқ ирқ… хуллас, бир сўз билан айтганда, бошқа ирқлар ютиб юборадилар, деган ғоя бор. Бу шунчаки гап СКАЧАТЬ