Название: Буюк Гэтсби
Автор: Фрэнсис Скотт Фицджеральд
Издательство: ZABARJAD MEDIA
isbn: 978-9943-7084-7-1
isbn:
Ҳар жума куни Нью-Йорқдан олтита саватда пўртаҳол ва лимонлар келтириларди. Ҳар душанба куни шу пўртаҳол ва лимонларнинг қовжираган пўстлари орқа эшикдан ташқарига чиқариб ташланарди. Ошхонада ярим соат ичида икки юзта пўртаҳолнинг шарбатини сиқиб оладиган машина турарди. У тинмай шарбат чиқарарди.
Виллага ҳар ойда икки ёки уч маротаба кўплаб таъминотчилар қатнардилар. Улар ўзлари билан бир неча юз ярд 5 брезент ва Гэтсбининг боғида катта байрам арчасини ясатмоқчи бўлгандек жуда кўп миқдорда ранг-баранг лампочкалар олиб келар эдилар, гўёки стол устида турли хил газаклар: зираворлару сон гўштлари, салатлар, хамир ичига солиб пиширилган чўчқа гўштлари, олтин каби товланиб турувчи қовурилган куркалар қатор қилиб териб қўйилганди. Кираверишдаги катта хонага қурилган жавонда хилмахил ичимликлар – жин ва ликёрлар, қандайдир истеъмолдан аллақачон чиқиб кетган ва келган меҳмонларнинг кўпчилиги номини ҳам билмайдиган қандайдир қадимий ичимликлар қатор териб қўйилган эди.
Соат еттиларда олти нафардан иборат мусиқачилар, саксофон ва найга ўхшаш соз ҳамда катта ва кичик ноғоралардан иборат тўлиқ оркестр ўз жойини эгаллаб ўтирар эди. Чўмилишдан қайтиб келганлар эса, тепада кийинаётган эдилар. Кираверишдаги йўлакнинг ҳар икки томонида Нью-Йорқдан келган меҳмонларнинг машиналари бештадан саф тортиб турарди. Камалақдек жилоланиб турган муҳташам хоналарда ва айвонларда сочлари сўнгги услубда олинган каллалар ва кастиль хонимларининг тушига ҳам кирмаган шолрўмоллар кўзга ташланарди. Ошхонадагиларнинг кўли-кўлига тегмасди, боғнинг у ер-бу ерида хизматкорлар кўтариб юрган патнисдаги коктейлнинг хушбўй ҳиди ҳавони тутиб кетганди. Боғдаги меҳмонлар аста сайр этиб юришаркан, бир-бирлари билан суҳбатлашишар, мулозамат қилишар, ғийбатлашишар, бир-бирларининг исмларини билмасалар-да, назокат-ла таъзим қилиб сўрашиб, ўтиб кетардилар. Атрофни қоронғулик чулғаб олганди. Ёқилган чироқлар нури боғни чароғон қилиб юборганди; машшоқлар ажойиб куй чала бошладилар. Қўшиқчиларнинг овозлари бир парда юқори кўтарилди. Ён-атрофдаги кулгулар дақиқа сайин авж оларди. Ҳазил-мутоиба кучайгандан-кучайиб борар, меҳмонлар давраси дам-бадам ўзгариб, янгилари билан алмашиб турарди. Бир давра тарқаб улгурмасидан иккинчиси пайдо бўларди. Ёш, гўзал хонимчалар орасида ўзини кўз-кўз қиладиганлари пайдо бўлганди: улар ёши каттароқ хонимларнинг дам у ердаги-дам бу ердаги даврасига бир дақиқа қўшилиб, барчанинг эътиборини ўзларига тортар, сўнг қозонган муваффақиятларидан руҳланиб, яна бошқа даврага шўнғиб кетардилар.
Шу пайт кутилмаганда бир лўли аёл тетикланиб олиш учун меҳмонларга таклиф этилаётган хушбўй коктейлдан бирини олиб, бир кўтаришда ичиб юборди-да, югуриб брезент солинган майдончага чиқди ва ёлғиз ўзи мусиқага монанд рақсга туша кетди. Ўртага бир дақиқалик сукунат чўкди. Сўнгра дирижёр рақсга мусиқа СКАЧАТЬ