Буюк Гэтсби. Фрэнсис Скотт Фицджеральд
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Гэтсби - Фрэнсис Скотт Фицджеральд страница 12

Название: Буюк Гэтсби

Автор: Фрэнсис Скотт Фицджеральд

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7084-7-1

isbn:

СКАЧАТЬ Том хизматкорни чақириб, кечки овқатга бирон-бир егулик олиб келишни буюрди. Мен дам-бадам кетишга чоғланардим; ғира-шира тушиб келаётган қоронғулик мени кетишга ундар, боққача яёв кетишни мўлжаллар эдим, аммо ҳар гал қизғин баҳсларга аралашиб, оромкурсига михлангандек ўтириб қолардим.

      Балки шу онда қоронғу тушиб бораётган кўчадан тасодифан ўтиб кетаётган бирон кимса чироғи ёқилган деразаларга қараб, бу хонанинг ичида қандай инсоний сирлар яшириниб ётган экан, деб ўйлаётгандир. Кўз олдимда ана шу ўткинчининг мафтункор қараши-ю, ўйчан нигоҳи жонланарди. Мен хонада ўтирган бўлсам-да, бу тасодифларга тўла ҳаётдан чўчиган ва сеҳрланган ҳолда хаёлан кўча кезардим.

      Миртл оромкурсисини ёнимга суриб ўтирди ва Том билан дастлабки учрашуви ҳақида ҳикоя қила кетди:

      – Биз вагонга кираверишда ён томондаги ўриндиқда ўтириб кетаётган эдик. Мен Нью-Йоркдаги синглимникига тунаш учун йўл олгандим. Том эгнига фрак, оёғига локланган туфли кийиб олганди. Мен ундан кўзимни узолмасдим, нигоҳларимиз тўқнашганда мен ўзимни тепадаги рекламаларни томоша қилаётганга солардим. Вагондан тушаётганимизда у ёнимда пайдо бўлиб қолди. У кўпчилик орасида мени тасодифан сиқиб қўйди. Унга полиция чақираман, деб дағдаға қилдим. У ҳайрон бўлиб қолди. Мени машинасига ўтқазаётганида ўзимни йўқотиб қўйдим, бу таксими, метро вагоними, билолмай қолдим, “ахир дунёда бир марта, ҳа, бир марта яшайсан-ку”, деган ўй “йилт” этиб миямдан ўтди.

      У Мак-Ки хонимга қараб қўйди, сўнг сохта кулиб қўйгач, МакКи хонимга юзланиб: – Жонгинам, – дея хитоб қилди Миртл.

      – Эгнимдаги кўйлагимни сизга совға қиламан. Эртага ўзимга янги кўйлак сотиб оламан. Эртага қиладиган ишларимнинг режасини тузиб олишим керак. Жумладан: уқалатишга ўтишим зарур, сўнг сартарошхонага кираман, кейин кучукчамга бўйинбоғ, менга жуда ёқадиган пружинали кичик кулдон, сўнг онамнинг қабрига қўйиш учун ёз бўйи сўлмай турадиган гуллардан ясалган қора жиғали гулчамбар сотиб оламан. Булардан биронтасини унутиб қўймаслигим учун, албатта, уларни ёзиб қуйишим керак.

      Соат тўққизлар чамаси эди. Жаноб Мак-Ки гўё суратга тушишга тайёрланиб турган обрў-эътиборли арбобдек муштларини тиззасига қўйганча ўтирган жойида ухларди. Мен дастрўмолимни олдим-да, кеча давомида ғашимга тегиб турган унинг юзидаги совун кўпиги доғларини артиб ташладим.

      Кучукча стол устида ётганча очилмаган кўзларини папирос тутуни тўлиб кетган уйда пирпиратиб, ғингшиб қўярди. Кайфи ошган кишилар кириб-чиқиб турар, қаерга боришни маслаҳатлашар эдилар. Ярим тунга яқин мен Том Бьюкенен ва Уилсон хонимнинг бирбирлари билан ғижиллашаётганини эшитиб қолдим; улар юзма-юз турганча Уилсон хоним Том билан Дэзи исмини эшитишни ҳам хоҳламаслиги ҳақида тортишарди.

      – Дэзи! Дэзи! Дэзи! – деб қичқирарди Уилсон хоним.

      – Дэзи исми жонимга тегмагунча қайтаравераман.

      – Дэ…

      Томнинг жазаваси тутди. Уилсон хонимнинг юзига тарсаки туширди. Унинг бурни қонаб кетди, сочиқлар қонга беланди. Миртл оғриққа чидолмай, қичқириб юборди. Жаноб Мак-Ки СКАЧАТЬ