Название: Буюк Гэтсби
Автор: Фрэнсис Скотт Фицджеральд
Издательство: ZABARJAD MEDIA
isbn: 978-9943-7084-7-1
isbn:
Том эрта саҳардан ичиб олганди. Бу кунни мен билан ўтказмоқчи эканини айтиб, мени кўндирганди. Якшанба кунига мўлжаллаган режам бор эди. Ишим борми-йўқми экани уни қизиқтирмасди.
Мен Томнинг ортидан эргашдим. Биз темир йўлни тўсиб турган пастроқ оқланган девор устидан ошиб тушдик ва ортимизга қайтдик. Ён-атрофда учта ғиштин уйдан бошқа биронта уй кўринмасди. Уйлар харобазор четида бир қатор бўлиб қаққайиб турар, ҳеч қаерга олиб бормайдиган ва ҳеч нарса билан кесишмайдиган боши берк кўчани эслатарди, холос. Уйлардан бири ҳозир бўшаб қолган савдо-сотиқ хонаси, иккинчиси кечаю кундуз ишлайдиган мўъжазгина қаҳвахона, учинчиси эса устахона бўлиб, эшиги тепасига: “Жорж Уилсон. Автомобиллар харид қилиш, сотиш ва таъмирлаш” деган лавҳа осиғлиқ эди. Биз ана шу ерга кириб келдик. Хона ичи бўм-бўш, фақирона ҳолда эди. Устахонанинг бир бурчагида “форд” русумли машина турарди. Шу топ кичкина бир хонадан идора вазифасини бажарувчи қўлларини эски латтага артганча бир киши чиқиб келди. У сап-сариқ бўлса ҳам истараси иссиққина кимса эди. Бизни кўриб, унинг кўзлари порлаб кетди.
– Салом, дўстим Уилсон, – деди Том унинг елкасига шодон қоқиб.
– Хўш, ишлар қалай?
– Ёмон эмас, – деди Уилсон.
– Машинангизни менга қачон сотасиз?
– Кейинги ҳафтада. Ҳайдовчим созлаяпти.
– Шалоғи чиқиб кетмаганми ишқилиб?
– Ундай деманг, – совуққонлик билан жавоб қилди Том. – Агар кутишни истамасангиз, мен уни бошқа бировга сотиб юборишим мумкин.
– Йўқ, йўқ, – чўчиб деди Уилсон.
– Мен шунчаки, ҳазиллашдим- да.
У охирида чайналиб қолди. Том бесаранжомлик билан ёнатрофга назар сола бошлади. Шу пайт зинапоядан тушиб келаётган қадам товушлари эшитилди. Орадан бир оз ўтгач, миқтидан келган бир аёл ёнимизда пайдо бўлди. Афтидан, у семиришга мойил бўлса-да, лекин ҳаракатлари чаққон эди. Эгнида нўхат гулли ёзги кўйлак. Кишини ром этувчи чиройи бўлмаса-да, лекин нимаси биландир ўзига тортарди. Хуллас,биё-биёси бор эди-да! Ғайрати жўш уриб турганлиги шундоққина кўриниб турарди. У майин жилмайди, ёнида эри турганига парво ҳам қилмай, Томнинг ёнига келди-да, унинг кўзларига маъноли тикилганча саломлашди. Сўнг лабини ялаб, эри томон қиё ҳам боқмай унга бўғиқ овозда:
– Курси олиб чиқсанг бўлармиди уларга, – деди.
– Ҳозир, ҳозир, – деганча Уилсон шоша-пиша қазноқ томон югуриб кетди. Ён-атрофдан тарқалаётган шағал чанги эрининг устидаги кийимини ва сочларини кулранг тусга бўяганди, лекин Томга жуда яқин масофада турган аёлнинг эгнида бундай ғубордан асар ҳам йўқ эди.
– Сен бугун менга кераксан, – буйруқ оҳангида деди Том. – Кейинги поездда кетамиз.
– Яхши, – деди аёл.
– Пастда, перронда, газета дўкони ёнида учрашамиз.
Аёл Томнинг гапини маъқуллаб, бош силкиди-да, сўнг нари кетди, шу топ СКАЧАТЬ