Буюк Гэтсби. Фрэнсис Скотт Фицджеральд
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Гэтсби - Фрэнсис Скотт Фицджеральд страница 7

Название: Буюк Гэтсби

Автор: Фрэнсис Скотт Фицджеральд

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7084-7-1

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      – Дэзи менга қараб қўйди.

      – Тушунмадим. Биз ирқлар ҳақида суҳбатлашаётгандик, шекилли. Ҳа, ҳа, айнан шу ҳақда. Суҳбат ўз-ўзидан бошланиб кетганини биз ҳатто сезмай ҳам қолибмиз.

      – Ник, сен бўлмағур гапларга ишонаверма, – дея мени огоҳлантирди Том.

      Мен айтарлик ҳеч, қандай гап бўлмаганлигини Томга айтиб, уйга кетишга чоғландим. Ўрнимдан туриб улар билан хайрлаша бошладим. Ортимдан кузатгани чиқдилар ва машинага ўтираётганимни бир оз томоша қилиб ҳам турдилар. Машина моторини энди ўт олдирган ҳам эдимки, Дэзи тўсатдан:

      – Тўхта! – дея амрона қичқириб қолди.

      – Муҳим бир нарса ҳақида сўрашни унутибман. Эшитишимизга қараганда, қайлиғинг бор эмишми?

      – Ҳа-я, – деди Том хотинининг гапини маъқуллаб.

      – Уйланганлигини эшитган эдик.

      – Қаердан эшитдинглар? Бу ғирт ёлғон. Камбағал кимса бўлсам. Уйланишга қурбим етмайди.

      – Шундай деб эшитгандик-да. Демак, ёлғон экан-да, – деди Дэзи гапимга ишонқирамай. У яна кўзимга қайтадан яшнаб кетгандай кўринди.

      – Биз бу гапни қўпчиликдан эшитганимиз учун ишонган эдик.

      Гап нима ҳақида кетаётганини яхши билардим, ҳақиқатан ҳам қайлиғим йўқ, уйланмаган эдим. Унаштирилишим ҳақидаги бўлмағур миш-мишлар мени шарққа кетиб қолишимга сабаб бўлганди. Бировларнинг ғийбати деб қадрдон қиз ўртоғимдан ажралишни истамасдим, иккинчи томондан, бу миш-мишлар болалаб кетишини ҳам истамасдим.

      Дэзи билан Том мени очиқ юз билан кутиб олганликларидан мамнун бўлдим, ҳатто улар мендан анча бой бўлсалар-да, ёзилиб гаплаша олдим.

      Уйга қайтар эканман, кўнглимни чулғаб олган ғашлик анча тарқагандек бўлди. Назаримда, Дэзининг оилавий ҳаёти хотиржам кечмаётгандек эди. У боласини қўлига олганча бу хонадондан тезроқ қочиб кетишдан ўзга иложи йўқдек кўринди кўзимга. Лекин у бунга жазм этолмаса кераг-ов. Томга келсак, унинг ўйнаши борлиги мени унчалик ҳайратга солмади.

      Йўл ёқасидаги уйлардан чироқ шуъласи таралиб турарди. Атроф жимжит. Ниҳоят, Уэст-Эгга етиб келгач, машинамни гаражга киритиб қўйдим, ўзим уй орқасидаги майса ўрадиган машина устига ўтирдим. Иримига ҳам шамол йўқ. Тун сокин, қушлар дарахт шохларига ўрнашиб олган эдилар, қурбақаларнинг қуриллаши қулоққа чалинарди, ёнимдан мушук ўтиб кетди, бошимни ўша тарафга бурдиму, ёлғиз эмаслигимни пайқаб қолдим. Эллик қадамлар чамаси нарида истиқомат қилувчи қўшним қўлини чўнтагига тиққанча юлдузларни томоша қилаётганига кўзим тушди. У хотиржам эди. Узоқ ўйга толганча оғирлигини дам у оёғига, дам бу оёғига солиб туришидан бу бизнинг Уэст-Эгг осмонининг қанча қисми ўзига тегишли эканини чамалаш учун ташқарига чиққан жаноб Гэтсби эканлигини тушуниб етдим. Бир кўнглим уни чақирмоқчи ҳам бўлдим. Бугун кечки овқат пайтида Бейкер хонимдан у ҳақда эшитганимни айтмоқчи ҳам бўлдим, аммо бунга журъат эта олмадим, чунки унинг мазза қилиб, берилиб сураётган хаёлини бузишни хоҳламадим: у ғайритабиий тарзда нигоҳини қоронғулик қаъридаги сув томон тиқди, орамизда анчагина масофа борлигига қарамай, унинг аъзойи бадани титраётганини аниқ-тиниқ ҳис этдим. Мен беихтиёр СКАЧАТЬ