Пелагий бу шафқатсиз тақдирни инкор этди. У илгари сурган ғояга кўра, инсон лаънатни ҳам, шафоатни ҳам бир меъёрда танлашга қодир: у гуноҳга ихтисослашмаган, Илк гуноҳ эса умуман мавжуд эмас. Қизиғи, у эзгуликка ҳам ихтисослашмаган ва мутлақ танлов ҳуқуқи уни нейтралга айлантирди. У ҳеч қандай тўсиқларсиз ўзининг гуноҳларга мойил қалбига қулоқ солиши ёки шафоатга лойиқ бўлишга интилиши мумкин. Илк гуноҳга асосланган анъанавий таълимотни ҳимоя қилиш учун янги далиллар келтираркан, авлиё Августин, епископ Гиппонский Пелагийни қаттиқ суд қилди. Аммо, ўн беш асрдан ортиқроқ вақт ўтибдики, у ҳануз жим бўлгани йўқ.
Мазкур нуқтаи назарни биз кўпинча беэътибор қолдирамиз ва гуноҳ ҳақида унутиб, жамият учун нима яхши-ю, нима ёмонлигига диққатимизни қаратамиз. Руҳонийлар “Илк гуноҳ” деб атаган нарса бечоралик, харобалар, нодонлик ва камбағалликка реакциядир. Илмий социализм гуноҳга даъват этувчи сабабларнинг илдизига етиб боради. Инсон нафақат ахлоқий бетараф: жамоавий “жонзот” бўлгани ҳолда у “яхши” ёки жамиятнинг масъулиятли аъзоси бўлишни истайди; унга фақатгина муҳит халал беради. Бироқ, агар дунёвий-пелагианлар бор бўлса (гарчи улар 1933 йилдагига нисбатан камроқ эсалар-да), дунёвий-августинианлар гўё хаёлга ҳам келмайди. Ахлоқий тараққиёт имкониятларини инкор этувчилар одамдаги бузғунчилик, ёвузлик, нафсга эргашиш кабилар унинг гуноҳкор табиатига хос белгилар деб ҳисоблайдилар, зарурий ҳолларда анъанавий теологик позицияларда турадилар. Агар инсонни яхшилаш учун бирор бир нарса зарур бўлса, у СКАЧАТЬ