1985. Энтони Бёрджесс
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 16

Название: 1985

Автор: Энтони Бёрджесс

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7390-0-0

isbn:

СКАЧАТЬ барчасида ягона қўшимча мавжуд. Бу рационализация эҳтимол, эртами-кечми ўз-ўзидан, давлатнинг аралашувисиз пайдо бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо инсоний фаолият устидан мутлақ назоратга эга бўлган ингсоц шу қадар олижаноб эканки, жараённи тезлаштирди. Луғат бойлигининг чекланганлиги – илоҳий туҳфа ёки давлатнинг совғаси: ахир, анъанавий тилда сўзлар ҳаддан ташқари кўп. “Бўлмағур” ёки “расво” – ортиқча сўзлар. Ахир бизда “ёмон” бор-ку. Унинг кучайтирилган маъносини эса “ортиқ” сўзини кўшган ҳолда, бундан ҳам кучайтирмоқчи бўлсак, “ҳаддан ортиқ” жумласини ишлатиш орқали ясаймиз. “Ҳаддан ортиқ ёмон” – “ўтакетган, ниҳоят даражада ярамас” маъносини ифодалаш учун анчагина қулай восита, “ҳаддан ортиқ қоронғу” эса “дўзахий зимистон” аслида қандай эканлигини тасаввур қилишга ёрдам беради.

      Аммо ингсоц тилшуносларининг мақсади тилни ҳаддан ташқари қисқартириб, тўмтоқ ҳолга келтириш эмас, балки ҳукуматнинг собитқадам доктринасига иложи борича мослаштириш эдики, бунда ҳам ёзма, ҳам оғзаки нутқда сафсата ва амалдаги тартиб-қоидаларга хилоф сўзларга ўрин қолмасин. “Эркин” тушунчаси “эрксиз” ёки “эркинлик” атамалари билан бир қаторда ҳамон мавжуд. Аммо атаманинг ўзи нисбий бўлиши ҳам мумкин, худди “дарддан холи” ёки “оғриқлардан фориғ” сингари. Янги тилда “Эркин” сўзи “сиёсий жиҳатдан эркин” маъносида ҳеч қандай мазмун-моҳият касб этмайди. Сабаби концепциянинг ўзи ортиқ мавжуд эмас. Мустақиллик Декларациясига ўхшаган сиёсий эркинлик маъносига эга матнларни янги тилга таржима қилишнинг имкони йўқ.

      “Бизга очиқ-ойдин аёнки, инсонлар тенг яратилиб, Тангри уларга ўзларигагина хос бўлган маълум бир ҳуқуқлар улушини берган. Булар қаторига ҳаётга муҳаббат, эркинлик, бахтга интилиш кабилар киради. Бу ҳуқуқларнинг кафолати учун инсонлар ўз қонуний ваколатларини бошқарилувчиларнинг розилиги асосида амалга оширувчи ҳукуматлар таъсис этишди. Агар қайсидир бошқарув шакли ушбу мақсадларни амалга ошира олмай, ҳалокатга юз тутса, халқ мазкур ҳукуматни ўзгартириш, ваколатини бекор қилиш ёки янги ҳукуматни ташкил этиш ҳуқуқига эга…”

      Оруэлл айтадики, мазкур жумлаларни энг яқин вариантда янги тилга таржима қилиш ҳам сени бир нарсага олиб боради. Бу – “фикрий жиноят”. Бутун таржима фақатгина мафкуравий таржима бўлиши мумкин ва бунда Жефферсоннинг сўзлари мутлақ ҳокимиятни мадҳ этувчи сўзларга айланади. Келинг, синаб кўрамиз:

      “Биз учун ёзилган ва ёзилмаган ҳақиқат – барча инсонлар бир хил. Ота-она уларни касалликлардан холи яшашлари, таом учун эмас, ҳис-туйғу учун таомланишлари борасида ҳамма нарса қилди. Инсонлар ота-оналари каби яратилдилар, бироқ Катта Оға уларни шу ҳолатга келтиради. Катта Оғани ўлдириб бўлмайди. Лекин, у ўлдирилиши лозим. Аммо унинг ўрнида яна унинг ўзи бўлади…”

      Қуёш кечаси нур сочади, дегандек беҳуда гаплар. Ёки, таъбир жоиз бўлса, Катта Оға “ҳаддан ташқари ёмон”, аммо кейинги таърифга кўра СКАЧАТЬ