1985. Энтони Бёрджесс
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 19

Название: 1985

Автор: Энтони Бёрджесс

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7390-0-0

isbn:

СКАЧАТЬ бўлган, одамлар у билан кўнглига келган ишни қилган уэллс даврига бориб тақалади.

      Ҳатто лингвистик ўзгаришлар – табиат ҳодисаси ва улар ихтиёрсиз, мустақил тарзда рўй беради. Янги тилдек давлат томонидан яратилган тилнинг босқичли семантик бузилишлар, унли товушларнинг ўзгариши ва янада бойроқ ҳисобланган пролларнинг эски тили таъсирисиз ривожлана олишига кафолат йўқ. Агар “ҳаддан ортиқ ёмон” ёки (макбетча дид билан айтганда) “ҳаддан ортиқ даражадан ортиқ ёмон” жумласини ёмон пиширилган тухумга нисбат бериб қўлласак, бош оғриғини билдириш учун бундан кўра мустаҳкамроқ бирор нима талаб қилинади. Масалан, “кичик оғали ноингсоц ҳаддан ортиқ даражанинг ҳаддан ортиқ даражасидан ҳаддан ортиқ даражада ёмон”. “Катта оғали” – кучайтирилган, ёки “ўлгудай” сингари бетарафроқ жумла. Яккахудоликда бўлгани каби Катта Оғани болға билан бармоғингни уриб олсанг ёки ёмғирда қолиб кетсанг, эслашинг мумкин. Бу эса уни камситиши муқаррар. Камситувчи семантик ўзгаришлар – ҳар қандай тилнинг тарихида албатта рўй берувчи жараён. Аммо биз инсоннинг янги тури ва янги турдаги воқеликка эгамиз. Ҳозир ва шу ерда рўй бергувчи ҳодисалар ҳақида хомхаёл суриш керак эмас.

      “1984”ни Свифт услубидаги майда иш сифатида ҳам ёки бўлмаса, олдиндан сезишнинг кенг метафораси сифатида ҳам қабул қилиш ярамайди. Эҳтимолий келажакнинг проекцияси сифатида Оруэлл манзаралари узуқ-юлуқлиги билан қийматга эга. Ингсоцнинг мавжуд бўлиши мумкин эмас. Тоталитаризмнинг бу амалга ошмас ғояси инсоний тузилмаларга беўхшов тақлиддир. Абадий мавжуд бу мажозий ҳукумат ва Оруэллнинг романи ҳали узоқ вақт бизнинг энг ёмон қўрқувларимиз мажмуаси бўлиб қолади. Аммо бу қўрқувлар қаердан пайдо бўлди? Биз шунчалар бадбинмизки, гўё ингсоцнинг пайдо бўлишини хоҳлаётгандекмиз. Бизни давлат чўчитади… доимо давлат. Нима учун?

      КАКОТОПИЯ (ЁВУЗЛИК МАМЛАКАТИ)

      “Қаерда бўлсанг ҳам ишлашга мажбурсан. Бекорчилик учун ҳеч қандай баҳона йўқ. На қаҳвахоналар, на оммавий муассасалар, на фоҳишахоналар бор. Ҳою-ҳавасларга ҳам, сирли учрашувларга ҳам имкон йўқ. Сен ҳамманинг кузатувидасан. Сен нафақат ишлашинг ва ишлашинг, бўш вақтингдан мақсадли фойдаланишинг ҳам керак”. Бу сэр Томас Морнинг “Утопия”сидан эркин таржима. Лотинча оригиналда унчалик ёмон кўринмайди. Инглизча таржимада эса ингсоцча таъмни ҳосил қилади. Мор томонидан ўйлаб топилган “Утопия” атамасининг ўзи доимо дориламон, озод ва гўзал ҳаёт, жаннатмонанд юрт ҳақидаги тасаввурларни уйғотади. Аммо у хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, ўйлаб топилган жамият холос. Сўз таркибини ҳосил қилган юнонча элементлар – “ou” “йўқ” маъносини англатса, “topos” жой ёки маконни билдиради. Кўпчиликнинг тафаккурида эса “ou” – “яхши, ёқимли, гўзал, фойдали” каби маъноларни ифодаловчи “eu” сўзига ўзгаради. Утопияни дистопияга қарши қўядилар, аммо ҳар иккала термин ҳам утопик қалпоқ остига яширинган. Мен Оруэллнинг хаёлий жамиятини какофония51 ёки какоиблис руҳидаги СКАЧАТЬ



<p>51</p>

Какофония – қулоққа ёқмайдиган товушлар йиғиндиси.