1985. Энтони Бёрджесс
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 18

Название: 1985

Автор: Энтони Бёрджесс

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7390-0-0

isbn:

СКАЧАТЬ миллион йиллардан бери биладиган инсониятга умуман алоқаси йўқ. Янги инсон – бу худди марслик каби илмий фантастика соҳасидаги бир нима. Ингсоц ва воқелик ҳақида ниҳоятда эскирган, урфдан қолган тасаввурга эга метафизикадан ўтиш учун квант соҳасидаги ҳайратланарли сакрашни амалга ошириш керак. Сиёсий фалсафа эса, ўша “ҳукмрон шахс” ва эски тоталитар давлатга боғлиқ, боз устига энди у янги моҳият касб этади. Шунингдек, таклиф этилаётган “топтовчилар ва топталганлар олами”ни давлат бошқарувининг ўзгармас жараёнларига мослаштириш даркор. Давлат машинасининг макр-ҳийласи бироз тутуруқсиз – назокатли қўполлик манзарасига зўрға мос келади. Ҳукмдорлик лаззати сезиларли даражада бошқарув лаззати, яна ҳам аниқроғи, бошқарилувчиларнинг шахсий ва жамоавий иродаси андозалари билан боғлиқ. “Этик, топталган инсон қиёфаси – абадий” – бу нафақат ҳукмронлик тимсоли, балки тимсол ичидаги тимсол ҳам. Ингсоцнинг баландпарвоз ва тўмтароқ орзуси ҳақида тинглаб туриб, Уинстон Смит “телбалик овозини эшитяпман”, – деб ўйлайди. Қолаверса, овоз шу қадар қўрқинчлики, унинг ҳалқаси тобора руҳий саломатлигини сиқиб бормоқда: бу нарсага бир қарашда ақлсизликдек туюлган поэзия қодир. О’Брайан шоирлик қиляпти. Биз, ўқувчилар даҳшат ва ҳаяжондан титроқ сезсак-да, ушбу шеърни жиддий қабул қилмаймиз.

      Биз ҳеч қайси сиёсатчи, ҳеч қайси давлат арбоби ҳукмронликнинг ўзи учунгина ҳукмронлик қилмас лигини биламиз. Ҳукмронлик – бу чўққи, мутлақ ҳоким бўлиб, назоратни ушлаш. Ҳукмронликнинг мукофоти ва ҳузур-ҳаловати – бу сендан қўрқишсинми ёки сени севишсинми, фалокат келтирасанми ёки мурувват кўрсатасанми, таъқиб этасанми ёки эркин нафас олишга имкон берасанми, қирғин уюштирасанми ёки яхшилик улашасанми? Мана шуларни танлаш ҳуқуқи. Ҳокимият нима эканлигини ички омиллар билан чегаралаб қўйилмаган танлов имкониятини кўргандагина англаймиз. Ҳокимият ўзини ёвузлик орқали намоён этганда, биз танлов имкониятининг, қолаверса, ҳукуматнинг мавжудлигидан шубҳалана бошлаймиз. Олий ҳокимият, қоидага кўра, Худога тегишли. Ва бу ҳокимият гуноҳкорларни дўзах қийноқларига гирифтор этиш билангина кифояланганида эди, мавжуд эмасдек кўринган бўларди. Ҳукуматни узоқ ушлаб туришга қодир бўлмаган, танлов қобилияти йўқ ҳар қандай Калигула ёки Нерон фақат бузғунчилик қилиши мумкин. Маркиз де Саднинг ёвуз орзулари оддий усуллар орқали роҳатлана олмаслик натижасида туғилди. Ва биз унинг қамчига таяниш ёки тухумдонларни куйдиришдан бошқа танлови бўлмаганлигига ишонамиз. Бу оргазм олиш эҳтиёжидан халос бўлган О’Брайаннинг садизмидан мантиқлироқ кўринади. О’Брайан ҳокимият ҳақида эмас, кам ўрганилган касаллик ҳақида гапиради. Ўз табиатига кўра касаллик ёки беморни ҳалок этади ёки даволайди. Агар бу феномен касаллик эмас, янги турдаги инсон учун саломатликнинг янги тури бўлса – майли. Лекин биз инсониятнинг эски турига тааллуқлимиз ва янгиси бизни унчалик ҳам қизиқтирмайди. Яхшиси, бизни ўлдиринг, худо ҳаққи, аммо олий тартиботларни йўқ қиладиган СКАЧАТЬ