Яхшиликдан кўра ёмонликка мисол келтириш ҳар доим осонроқ. Августиниан айтиши мумкин: бу муқаррар, сабаби ёвузлик бизнинг табиатимизда мавжуд, эзгулик эса йўқ. Ва умуман, “Яхши” – турли маънолар жилвасига эга сўз, биз эса ахлоқий яхшиликни, агар муносиброқ атама бўлмаса, эстетик яхшилик деб аталиши лозим бўлган нарса билан осонгина адаштирамиз. Башариятнинг энг буюк жумбоқларидан бири фашистларнинг ўлим лагерларида яширингани эди. Минглаб яҳудийларнинг йўқ қилинишини назорат қилган қайсидир комендант уйга қайтгач, Шуберт сонаталарини ижро этаётган қизига қараб, қувонч кўз ёшларини тўкади. Шундай бўлиши мумкинми? Ёвузликка хизмат қилувчи инсон қандай қилиб бундай осон тарзда илоҳий эзгулик дунёсига ўта олади? Жавоб шуки, мусиқанинг “эзгулиги” ахлоққа умуман алоқадор эмас. Санъат бизни меҳр-оқибат ва адолатга ўргатолмай ди. У олманинг таъми сингари ахлоқий жиҳатдан бетарафдир. Оғзаки чалкашликларни англаш ўрнига биз аномалия ҳақида мулоҳаза юритамиз ёки Жорж Стейнерга ўхшаб, санъатга бўлган муҳаббат, одамларнинг ахлоқий талабларни англашига туртки беради, дея даъво қиламиз. “Вертер ва Шопенга қайғуриб йиғлаган одамлар ўзлари сезмаган ҳолда дўзахдан ўтдилар”. Бу ерда ҳеч қандай жумбоқ йўқ.
“Худо бу эзгуликдир” деганда нимани назарда тутамиз? Худо меҳрибон ва ўзи яратган махлуқотларнинг бахтини таъминлаш билан шуғулланади, дейиш мумкин. Аммо бунга ишониш ва тасаввурга сиғдириш маҳол. Илоҳий “яхшиликни” панжарали мол гўшти ёки Моцарт симфониялари сингари “тоза нарсалар”га таққослаш осонроқ. Сабаби уларнинг иккаласи ҳам ўткир ва туганмас лаззат беради. Хўранда истеъмол чоғида бир вақтнинг ўзида симфонияни тинглаши мумкинлигини ҳисобга олсак, улар бир-биридан мустақилдир. Санъатдаги “эзгулик” – илоҳий яхшиликка энг яхши метафора.
Мусиқа асаридаги “эзгулик” ва эзгу ишнинг умумий тарафи – беғаразлик. Давлат нима тўғри-ю, нима нотўғрилигини белгилаб беради ва унга ишонган, давлатнинг буйруқларига сўзсиз бўйсунган инсон яхши фуқаро, дейилади. Эзгулик ва фуқароликнинг бир-бирига сира алоқаси йўқ. Эзгулик қонунга бўйсуниш, мақтовга сазовор бўлиш ёки жазодан қутулиб қолиш учун қилинмайди. Эзгу ҳаракат альтруистик ҳаракатдир. У ўзи ҳақида чор атрофга жар солмайди ва ҳеч қандай мукофот ҳам таъма қилмайди. Эҳтимол, Бетховеннинг Тўққизинчи симфонияси (карлик, сўқирлик, касаллик ва қашшоқликда яратилган) ва камбағалларга плашини совға қилган, моховларни бағрига босган, ўзгаларни қутқариш учун ўзини қурбон қилган авлиёнинг эзгулиги ўртасидаги хаёлий фарқни илғаш мумкин. Бетховеннинг эзгулиги авлиё амалга оширган яхшилик доираларидан ташқарида. Санъат бу жаннатни беминнат кўриш воситасидир. Ярим илоҳий ҳолатида санъат инсоний манфаат ва қизиқишларидан анча юқори. Насронийлик таълимотидаги жаннатдан фарқли ўлароқ у яхши учун ҳам, ёмон учун ҳам тенг – гўё Худонинг авлиё Августинга СКАЧАТЬ