1985. Энтони Бёрджесс
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 24

Название: 1985

Автор: Энтони Бёрджесс

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7390-0-0

isbn:

СКАЧАТЬ Ва рус қўшинлари 1953 йилги Шарқий Германиядаги қўзғолонни бостириш, 1956 йилда венгерларга, 1968 йилда чехларга ўз жойларини кўрсатиб қўйиш учун бевосита ва очиқ иштирок этишди.

       Аммо, Оруэлл Евроосиёсининг куртаклари, яъни советлаштирилган Европа бор-ку.

      Лекин, Европанинг қайси қисми унга кирди? Ғарбий Европа автократиядан нафақат Гитлер истибдоди, балки узоқ йиллик пруссизм ва Габсбурглардан кейин ҳам чарчаган. Россия Евроосиёни куч билангина барпо этиши мумкин эди. Бироқ, Россия ҳам, Америка ҳам ҳаддан ташқари куч ишлатишдан қўрқадилар. Митти давлатларнинг таваккалига маҳаллий урушларни бошлашга тайёргарлиги ва буюк давлатларнинг бир-бирига ошкора душманлик қилишни истамаслиги – 1945 йилдан кейинги даврнинг буюк парадокси.

       Менинг фикримга кўра, тўғридан тўғри тўқнашувлар юз берган, бунга мисол қилиб, 1953 йилги Корея можароси ёки 1962 йил Кубада содир бўлган ракеталар билан боғлиқ ҳодисани келтириш мумкин.

      Оруэллнинг тахмин қилишича (бу масалада у ёлғиз эмасди), ядро уруши ортида доимий, аммо ўтмишда бўлгани сингари чекланган ва доимий қуроллар ёрдамида олиб бориладиган уруш бўйича келишувга эришилади. Ҳаммамиз қачонлардир ядро бомбаларидан қўрққанмиз: улар бизнинг кундалик даҳшатимиз эди. Қирқинчи йиллар охири ва эллигинчи йиллар бошида адабиёт қандай бўлганини эсланг. Ҳеч бўлмаса Олдос Хакслининг “Маймун ва моҳият”ини олайлик. Унда ядро урушидан сўнг варварликка қайтган Жанубий Калифорния, мутацияга учраган махлуқларнинг туғилгандаёқ ўлдирилиши, мавсумий жинсий алоқа, Пашшалар Ҳукмдори ва Бомбалар Ҳомийсига ибодат, уларга келтирилган қурбонликлардан завқланиш ҳолатлари тасвирланади. Ёки Л.П.Хартлининг “Адолат мавжуд” асари дунё ядро урушидан сўнг айбдорлик ҳиссини бошдан кечирмоқда. Гўдакларга қотилларнинг исми қўйила ди. Одамзотнинг дунёни ўзгартиришга бўлган ҳар қандай уриниши блокланади. Ахир, биз қиладиган ҳар қандай иш бу ёмонликдир. Ёки “Доктор Стрейнжлав”ни олинг – бу энди олтмишинчи йилларнинг боши. “Хатоларга бардошли” романи каби руҳга эга асарлар ҳам бор. Оруэлл даҳшат ва террор ядро урушидан анча илгари бошланганлигини тушуна олмасди. Бироқ, ҳамма бир хил хатога йўл қўйди.

       Шунингдек, у тез орада атом бомбаларидан кўра даҳшатлироқ потенциалга эга термоядровий қурилмалар пайдо бўлишини олдиндан кўра олмаган. Ўйлашимча, ядро асри ҳақида хулосаларингиз мана бундай: буюк давлатлар бошқалар номидан ёки ўзларининг таъсир доираларида маҳаллий жазо операцияларини амалга оширишдан ташқари тўғридан тўғри ҳаракат қилишдан қўрқадилар; кичик мамлакатлар ҳаракатсиз гигантларнинг оёқлари остида қирпичоқ бўлишмоқда. Гигантлар ажаловар парвозларни амалга оширишнинг қулайлиги ва уларнинг оқибатларига жавоб бериш ҳам хамирдан қил суғургандек кечишини биладилар: гап миллионлаб қурбонлар эмас, балки иккала ёки ҳар томондан ҳам зарар етган минглаб тонна электрон қурилмалар ҳақида боряпти. Пигмейлар 57 ўз жанговарликлари учун айбдор СКАЧАТЬ



<p>57</p>

Пигмейлар – Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва Океанияда яшайдиган паст бўйли қабилалар вакиллари.