1985. Энтони Бёрджесс
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 23

Название: 1985

Автор: Энтони Бёрджесс

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7390-0-0

isbn:

СКАЧАТЬ ҳукмдорнинг хоҳиш-иродаси мутлақо эркин бўлиши лозим; бўйсунувчиларнинг эркинлиги эса тузумнинг қай даражада авторитарлигига боғлиқ. Давлат – ҳукмдорнинг бошқарилувчилар устидан ҳокимиятни амалга ошириш воситаси. Шундан келиб чиқиб, мазкур восита ўз вазифаларини амалга оширишда иложи борича камроқ қаршиликка учраши керак ва давлатда мужассамлашган ёвузлик ҳеч қачон беғараз бўлмайди, дейиш мумкин. Бироқ, Оруэллнинг какотопиясидаги қудратли тузум вужудга келади ва у шу қадар ўзига ишонганки, у ёвузликни шунчаки эрмак учун амалга оширади ҳамда бундан қувонч туяди – бошқача сўзлар билан айтсак, эркак ва аёлларни қасддан қийноқлар ичида фарёд чекувчи ва соғлом ақлидан секин-аста жудо бўлувчи ғайриинсонларга айлантиради. Бу фашистлар Германияси, Совет Россияси ва бошқа кичик автократик тузумлар истаган, аммо ҳеч қачон эриша олмайдиган какотопия. Эҳтимол, агностик Оруэлл учун давлат миясидан энг кичик суягига қадар ёвузлик бўлиб кўринарди. Ёвузлик алоҳида шахс учун эмас, илк гуноҳ – кулгини қистовчи таълимот. Оруэлл социализми инсоннинг ахлоқий ва иқтисодий томонлама юксалишига нафақат йўл қўйиб берди, балки бу нарсага қаттиқ ундади. Унинг Августианлик пессимизми фақат олигархик давлатда дунёга келган инсон авлодларига тегишли эди. Давлат – иблис, аммо, Худо мавжуд эмас. Алмисоқдан қолган диний қарашларидан бошқа ҳамма нарсани ташлаган Ғарбда ёмонлик қандайдир тарзда индивиддан ташқарида мавжуд, деган қараш шаклланган. Вьетнамнинг Милай қишлоғидаги хунрезликлар, Чарльз Мэнсоннинг қотилликлари, Американинг йирик шаҳарларидаги кўчаларда ҳукмрон зўрлашлар, қийноқлар ва одам ўлдиришлар ёвузлик каби кўринади ва қабул қилинади. Аммо, ёвузликни Августин таълимотида бўлгани каби одам табиатининг ажралмас қисми эмас, “ташқаридан келган касаллик”, деб қабул қилиш қулайроқдир. Иблис ва унинг хизматкорлари бўлмиш шайтонлар ёвузлик устидан якка монополияга эгалар, улар одам руҳини эгаллаб олиб, унда ёвузликнинг ҳар қандай кўринишларини – даҳрийликдан тортиб, каннибализмгача ўстиришга ҳаракат қиладилар. Балки шайтонларни қувиб юбориш мумкиндир. Аммо, ёвузлик инсоннинг ўзида кўпаймайди. Имонлилар анчагина бахтлидирлар, боиси улар ўз гуноҳларини ёлғон Ота сининг бўйнига қўйишлари мумкин. Оруэллга кўра бутун гуноҳ Катта Оғанинг чекига тушади. Оруэлл гўё реал дунё (унинг бемор хаёлотидан фарқли ўлароқ) янада улканроқ ва ёмонроқ какотопиялар сари ҳаракатланаётганига ишонган. Давлатлар каттароқ ва қудратлироқ бўлиб боради. Босимнинг энг шайтоний усулларини қўллаб, улар борган сари кўпроқ одамларни гуманоид манқуртларга айлантирадилар. Оруэллнинг тасаввуридаги келажак давлат ва одам ўртасидаги тенгсиз кураш, унда инсоннинг муқаррар ва қақшатқич мағлубиятидир. Энди бизнинг вазифамиз – унинг башоратлари ҳақиқатга эвриладими ёки йўқ, шуни аниқлаш.

      МАМЛАКАТЛАР ВА БУЮК ДАВЛАТЛАР: МУНОЗАРА

       Замонавий дунёдаги кучлар мувозанати Оруэллнинг тўқималари билан қандай таққосланади?

СКАЧАТЬ