Название: Жаллод аёл
Автор: Наби Джалолиддин
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-885-8
isbn:
Бир куни улар яна келишди. Умумий ва алоҳида суҳбатлар бўлди. Эл қатори кийимдаги, наздимда, Ринат тенги бирови (Аниқки, ўзбек эмасди, улар ўзбекларга ишонишмасди) мен билан ҳам гаплашди. Олдинига ўзича меҳрибонлик қилган бўлиб, ҳол-аҳволимни сўради.
– Ўқишларинг яхшими?
– Яхши, – дея унинг устидан кулган бўлиб у ён-бу ён тебрандим.
– Баҳоларинг қалай? – У аслида менинг қандай ўқишимни яхши билган ёки кейин билиб олгани аниқ эди.
– Фақат «беш»!
– Ким бўлишни истайсан?
– Сизга ўхшашни! – дедим кўзларига чақчайиб ва бу гапим чин эди.
– Нима?! – деб юборди у хиёл қўзғалиб. Назаримда, бунақа жавобни кутмаганди шекилли.
Унинг кўзига тик боқдим-да, дедим:
– Сизга ўхшаб одамларни саралашни ва ҳукм чиқаришни истайман!
(Йиллар оша ўйлайман: ўша ходим менинг журъатим ва қатъиятимдан ҳайратга тушганмиди ёки ўзларига муносиб кадр топилганданми? Бу, балки инсон тақдири инсон учун бир пуллигидандир.)
Бир муддат ўзини ўнглашга уринганини сездим. Ниҳоят:
– Ўйлайманки, ниятингга, албатта, етасан, – деди-да, дафтарини ёпиб, ўрнидан турди.
У алдамаган экан. 1955 йилнинг баҳорида, «детдом»имиз раҳбарияти шахсий ҳужжатларимни Украинанинг Харьков шаҳридаги Олий милиция мактабига жўнатди. Ёзда у ёқдан қоғоз келди: ўқишга имтиёзли қабул қилинибман, сентябрда дарслар бошланар экан. Мен на хурсанд бўлдим, на хафа, ҳаммаси шундай кечиши керакдек бепарво эдим. Аммо директоримиз бош барча ходимлар ўқувчиларни сафга тизиб, олий ўқув юртига битирувчилар орасида биринчи бўлиб, яна-тағин имтиёзли кирганим билан мени тантанали равишда табриклашди, гуллар, совғалар беришди. Бу аҳдим сари ташланган илк қадамларим эди, шунинг учун юрагимда совуқ бир ғалаба нашидаси ғимирлаганини сездим, лекин ташимга чиқармадим.
Қизиғи кейин бўлди. Ринат билан Турди мени кўрганда хавфсираб, ҳатто қўрқиб қарайдиган, гоҳо ўзларини олиб қочадиган одат чиқаришди. Бу менга куч бағишларди, борлиғим ловуллаб, жимит бошим осмонларга етгудай юксаларди. Мен яна ғолиб бўлгандим. Демак, эркак зоти ожиз ва нотавон бир мавжудот экан, уни ер билан яксон қилиш, ҳар нафасини тарозидан ўтказиш, охир-оқибат мажақлаб ташлаш мумкин! Ҳа, мен уларни йўқ қиламан! Шундай йўқ қиламанки!.. Ўша пайтларда қалбимда кечган ҳузурни, қасос оловини сиз тасаввур ҳам этолмайсиз!..
Август охири кечаларининг бирида акам ва Настя учаламиз жам бўлдик. Тун бўйи шеърлар ўқидик, гитара чалиб, қўшиқ айтдик, болалик, келажак ҳақида гаплашдик. Ўзимизда йўқ бахтиёр эдик. Лёня билан Настя бир-бирларини қаттиқ севишларидан таъсирландим, хурсанд бўлдим. Аммо мен акамдан бошқа барча эркакларни ёмон кўриб қолгандим. Тавба, тонг отгунча ухламабмиз-а!.. Эртасига темир йўл вокзалига чиқдик. Иккиси мени кўз ёшлар СКАЧАТЬ