Название: Юрак - аланга: бадиалар
Автор: Иброҳим Ғафуров
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-988-6
isbn:
Ўзбек ҳарбий лирикасининг мавзулари жуда кенг ва мазмуни чуқур. Ҳаракат, таъсир доираси жуда катта.
Қиёмат кунининг ҳам сўнгги бор, ахир,
Бўлмагай бу ялдо билониҳоя.
Ватаним тонг тўйи ғоятда яқин,
Ёнгажак мутлақо янгича ғоя,
Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак.
Шоирлар башоратгўй бўладилар. Қиёмат кунлар битиб, Ғафур Ғулом башорат қилган Ватаннинг оқ, осуда тонглари отди. Халқининг кўчаси яна байрам садоларига тўлди. Бизнинг шеъримиз ва шоирларимиз шу байрамни яқин қилган шеър ва шоирлар эканлиги билан доимо фахрланамиз.
Адабиёт жамиятни ҳаракатга келтирадиган илғор ғояларнинг, инсон идеалларининг ҳаққоний жарчиси, дейдилар. Шеъриятни инсон қалбининг кўзгуси деганимизда ҳам шу таърифга сиғади. Шеърият инсоннинг дарди ва қувончларини куйлайди ва шу олижаноб куйи билан унинг яшаши, умр йўлларида боғлар, чаманлар яратиши, неку ном қолдириши, қўйинг-чи, унинг барча эзгу ишларида унга мадад ва садоқатли йўлдош бўлади.
Бадиий адабиётда магистрал мавзу деган гап бор. Биз уни бош мавзу деб юритамиз. Ҳар қандай магистрал мавзу шу мавзуни яратадиган чинакам қаҳрамон бўлган тақдирдагина бадиий мавзуга айланади. Яъни магистрал мавзулар ҳаётнинг магистрал қаҳрамонлари билан чиройли.
Ўз ижодида ўзбек деҳқони образини алоҳида бир муҳаббат билан чизган Ҳамид Ғулом илк очилган чаноқни кўрганда оламда энг ноёб ва топилмас бир гулни кўргандек суюнади ва суюнчини ичига сиғдиролмай суюнчи сўрайди. Суюнчи унинг кўзларига улкан хирмонлар бўлиб кўринади. Ҳамид Ғулом ўз замондошларни севади, уларни тасвирлаганда, ҳаяжонини яширолмайди, публицистик кўтаринки, айни замонда реалистик образлар яратади. У бир шеърида узоқ давом этган оғир қишдан сўнг кирган баҳор рангларидан беҳад бир шодликка тўларкан, ўз қаҳрамони деҳқонни оламни севинчга, ёруғликка, майин рангларга тўлдириб юборган баҳорга тенг қўяди, ундан баҳорнинг сара нашидаларини топади:
«Менинг зебо сингилчам, шаҳло кўзлигим, синчков-синчков тикилиб поёнсиз бўзга. Мунча ҳам жиддий бўпсан анор юзлигим. Ахир ер киради-ку сен айтган сўзга. Меҳнатнинг ўғил бола авлоди, салом! Водийни уйғотган ҳам ахир ўзингиз. Шудгору эгатларни кўриб номма-ном айтиб бера оламан исму изингиз».
Шоирларимиз инсон образига фалсафий ёндашганларида, уни меҳнат жараёнларида кўрсатадилар ва шу жараёнларда намоён бўладиган маънавий фазилатларга кўпроқ эътибор берадилар. Инсонни меҳнат ва меҳнатни инсон орқали улуғлайдилар. Бу бизнинг дунёқарашимиздан келиб чиқади. Асқад Мухтор: «Шеър одамнинг яшаши учун, курашиши, улғайиши учун зарур», – деб ёзади. Яшаш, улғайиш, кураш эса меҳнат билан бўлади. Шу маънода инсон ғояси ҳозирги замон шоирларимизда бунёдкор меҳнат тушунчаси билан бир ғоя каби тараннум этилади. Буни Асқад Мухторнинг қуйидаги шеъридан ҳам кўриш мумкин: «Ҳар нарсада инсон қўли бордир. Пўлатда, пахтада, нонда қўл тафти. Ишонгим келади гоҳ фолбинларга Бахтдан сўзлар деса одамнинг кафти. Гиламнинг гулида қўлларнинг ҳусни, Скалпель тутган қўл жонни қутқарар. СКАЧАТЬ