Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 32

Название: Юрак - аланга: бадиалар

Автор: Иброҳим Ғафуров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-988-6

isbn:

СКАЧАТЬ Шеъримизнинг бугунги кунда эришган даражасида бемалол икки қутбга ажратса бўладиган «янги» ва «эскиброқ қолган» томонлари ҳам мавжуд. Донишманд шоир Аҳмад Югнакий: «Йигит қўжа бўлур, янги эскирур», деган бўлса ҳам, лекин адабиёт ва санъат эскирмайдиган, асрларга дош берадиган янгилик яратади. Бизнинг ҳозирги адабиётимиз мана шундай янгилик яратиш йўлидадир.

      Дунёда нимаики бор, ҳаммаси ва айниқса, санъат, шеърият ўз олижаноб анъаналари билан чиройли, ўз ҳаётбахш анъаналари билан тирикдир. Биз бугунги мазмунан юксак, шаклан бадавлат ва баркамол шеъриятимизга назар ташлаганда, уни мумтоз қилиб турган, яшнатиб, гуллатаётган, тараққиёти, келажагига туртки бўлаётган, унинг яшовчанлигини таъминлаётган қатор кўркам фазилатларни кўрамизки, чуқурроқ каралса, бу фазилатлар шеъриятимизнинг ўтмишидан ўсиб чиққанлиги равшан бўлади.

      Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг меъморларидан бири Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳушёрликка, сиёсий курашга, зўр сафарбарликка чақирди:

      Уйғон, уйғонмоқ даврида, Туркистон!

      Яша, Туркистон, омон, омон, омон!

      Бизга бу кунлар янадин келурму?

      Бизга ҳеч ким шунча шафқат қилурму?

      Бу кунда ҳам истиқболдан кўз юмсак,

      Биздан ному нишон сўнгра қолурму?

      Истиқболидан кўз юмган, истиқболига қўл силтаган, истиқболини ўйламаган ўз келажагидан айрилади. Ҳамза мана шу бугун сиз билан биз кўриб турган мислсиз истиқболни башорат қилган, уни халқнинг ҳаёт-мамоти ҳал қилинадиган ўша кунларда мустаҳкамлашга, ҳар жиҳатдан ижтимоий фаолликка чорлаган эди.

      Ҳамза ҳуррият манфаатларини яхши англади. Озодлик ўйин-кулги билан қўлга кирмаслигини, унинг аччик ҳақиқатлари борлиги ва уларга мардона, тик қараш, фидокорлик билан хизмат қилиш кераклигини айтади:

      Кулгу ўрнига кўз ёшлов кун бу кун,

      Шахсий ишларимиз ташлов кун бу кун.

      Қора элларни оқартирмоқлик учун,

      Белни маҳкам боғлаб ишлов кун, бу кун.

      Ҳамза ўз шеърлари билан бизнинг янги адабиётимизда минбар шеъриятини яратди.

      Папоқ кийган қаҳрамон,

      Гавдали қоплон,

      Темир панжанг билан тўк,

      Душманингдан қон!

      Боболарда бир сўз бор:

      Эшит, оғажон,

      «Босган изидан қайтмас

      Ўлса ҳам арслон».

      Дупур-дупур оёқ бос,

      Ерлар титратиб,

      Душман сари йўлга бос,

      Отлар ўйнатиб! –

      дея куйлади Ҳамза «Берма эркингни қўлдан» шеърида. Ҳамзанинг ташвиқий шеърлари оддий меҳнаткаш халққа қарата айтилган. Унинг ўша йилларда яратилган «Биз ишчимиз», «Яша, Турон!», «Ҳой, ҳой, отамиз!», «Уйғон», «Ишчи бобо», «Ишчилар, уйғон!», «Берма эркингни қўлдан» сингари жарангдор шеърлари ўзбек меҳнаткашлари учун ҳурриятнинг улуғвор, жасур, оташин мадҳиялари каби янгради ва уларнинг юрагида кучли акс садо берди.

      Баъзан Ҳамзанинг шеърлари СКАЧАТЬ