Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 31

Название: Юрак - аланга: бадиалар

Автор: Иброҳим Ғафуров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-988-6

isbn:

СКАЧАТЬ келаётганга ўхшайди, деб севиндим. Лекин шох ҳам, барглар ҳам шу бир қимирлаганча тўхтади. Бу шабада ҳатто қўшни шохнинг япроқларига ҳам ўтолмади. У ҳолсизланиб қулади. Билмадим, бу нозик хўрсинган ел қайдан келди? Бир талай ёшларнинг ижоди катта адабиётимиз олдида мана шундай кичкина бир шохчани силкитиб кейин қулайдиган елга ўхшаб қолаётибди. Уларнинг биринчи китоблари чиқади, газета-журналларда босилади, кейин амаллаб иккинчи китобга етиб оладилар. Сўнг жимлик бошланади. Фалон ойким шеър ёзганим йўқ, деб ўзларини овутадилар, кейин ой кетидан ойлар ўтади, сўнг йиллар ўтиб кетади, кейин умр. Бу умрда қаламсиз ўтган кун ҳаром бўлсин деган адибгина бир нарсага эришади. Ўн беш йил илгари шунчаки ўрта миёна ҳикоялар ёки шеърлар ёзиб юрган адиб бугун халқнинг юрагига яқин асарлар яратиши мумкин. Нега шундай бўлди? У қаламига ҳам, хаёлига ҳам, оёғига ҳам тинчлик бермайди. У қаламни, қалам уни сарафроз қилади. У катта талантлар эришолмаган нарсага катта меҳнат билан эришади. Ҳалиги шабада тасодифий туғилган ел эди. У ўзининг ортидан зўр шабадаларни эргаштириб келмади, дарахтларни зўр бериб силкитмади, боғлардан муаттар ҳидлар келтириб димоғимизга урмади, кўкрагимизга тегмади, юртнинг ҳаётидан рангин хабарлар келтирмади. Чунки у ҳаётдан, катта шамоллар эсадиган магистраллардан узилиб, ажралиб қолди.

      Мен буни бир-икки китоблари чиққан дўстларимга танбеҳ учун айтаётганим йўқ. Одамнинг ўзига кўринмаган нарсалар четдан яхши кўринади, ҳар қачон иситманинг олдини олган яхшидир.

      Бу заминда ҳеч қачон талантлар кам бўлган эмас. Бугун ёшлар адабиётига тинимсиз ғамхўрликлар қилиб туғилган бир шароитда ёшларнинг парвози ҳам кечагидан кўра баландроқ бўлиши, жилғалар дарёларга айланиши керак. Бу яхши истак билангина битадиган иш эмас. У зўр рағбат ва ғайрат билан бўлади.

      АНЪАНАЛАРНИНГ ШАМОЛЛАРИ

      Баъзилар дард ҳақида гапиришни, дард ҳақида ёзишни яхши кўрадилар. Баъзиларга эса бу сўз жуда ҳам нордон туюлади ва улар, албатта уни қўштирноқ аломати ичига олиб ишлатадилар. Мен қўштирноқ ичида дардлашиб бўлмайди деб ўйлайман. Қўштирноқ ичидаги дард дардга ўхшамай унинг киноявий негативи бўлади. Ундан кейин ижодкор фақат ўз хусусий дарди билангина яшайдиган одам эмас. У кўпроқ бошқаларнинг дардини ўз дардига айлантирган, бошқаларга қараганда умумга нисбатан дарддошлик туйғуси ўта ривожланган ва санъати билан инсон дардларини енгиллатишга чоғланган, шунинг масъулияти ҳисси билан тарбияланган шахс. Шунинг учун ҳам махсус бир ижодкор ёки аниқ бир асар ҳақида ҳам бемалол дардлашиш мумкин. Дардлашиш жонли фикр алмашиш демакдир.

      Дунёда, инсон фаолиятида ва айниқса, санъатда умумнинг назарига молик бўлган нарсаларнинг бари доимо инсонда мавжуд айрича сифатларнинг ҳаракатга киришидан яратилади. Бу ҳаммага маълум. Бунинг ўз номи бор. Бунда истеъдод назарда тутилади. Истеъдодгина бир ижодкорни иккинчисидан фарқлайди, у инсон боласига табиат томонидан берилган ноёб неъмат. Шунинг СКАЧАТЬ