Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 37

Название: Юрак - аланга: бадиалар

Автор: Иброҳим Ғафуров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-988-6

isbn:

СКАЧАТЬ унинг кечинмалари ҳам мавҳум, аллақандай ноаниқ ва нотаниш булоқлардан эмас, очиқ, реал, жонли ҳаётдан туғилади, бу қалбни мураккаб олам билан тўқнашувларда оловланган дард тебрантиради. Лекин Ҳалима қаҳрамонининг нигоҳи, дунёқараши, умр ва инсон тақдирларига муносабати ҳаёт учун курашда яраланган, яраланиб толган, қарашларига ҳузн, кадар чўккан кишиники каби раҳнали эмас.

      У овозини атай ингичка қилмайди, атай баланд ҳам қилмайди, лекин унинг овози авж пардаларга томон кўтарилаётгани ва шу овоз ўзиники эканлигини ҳис қилаётгани билиниб туради.

      Ҳалима лирик қаҳрамонларини хазон бўлиб ҳувиллаган боғлар ларзага солади. У мурғак болалик хаёллари қурган қасрлар вақт ўтиб, балоғатга етганда, емирилганлиги, фикрлар, муваққат ҳиссиётларнинг талафотлари унинг юрагида ўчмас из қолдиради: «Ўз дунём ичида боғларни яратдим. Сўлиб битдилар. Тафаккур кучидан тоғларни яратдим. Нураб кетдилар. Боғларим ўрнида хазонлар супурдим. Барг, хазон. Тоғларим ўрнида тепалар, жим турдим. Дилда қон» дейди унинг қаҳрамони «Юрагимда барглар шивири» шеърида. Лекин лирик қаҳрамон учун ўсиш йўлидаги берилган бу ҳиссий, руҳий талафотлар ўсишга, ўзгаришга чек қўядиган сўнг нуқталар эмас. Бу қаҳрамон учун талафотлардан бақувват тортиб, курашчан бир руҳ орттириб, ирода эгаси бўлиб чиқиш ўзига хос фазилатлардандир. «Куйдим мен, аммо қул бўлмадим, қайталаб тупроққа тўкдим мен, манглай тер, дил қоним», дейди. Ва сўнгги боғлар ўрнида яна дарахтлари шовиллаб турган ям-яшил боғлар тикланади, тафаккурда янги тоғлар қад кўтара бошлайди. Қаҳрамон қалби бу ҳаётий ўзгаришлардан илҳомга тўлади ва у: «Юрагимда барглар шивирлаётганга ўхшайди, демак, яратилажак безавол боғларимнинг илк ниҳоллари куртак ёзяпти, боғлар гуркираб қад кўтаряпти юрагимда», деб қувонади.

      Ҳалима илҳомни реал борлиқдан, реал предметлардан, реал одамлардан олади. Баъзан бу оппоқ чақалоқ, оқ олмалар, учқунлаётган қор, фасллар қучоғида тебранаётган боғлар, онанинг оқ тилаклари, ота қўлларидир. Унинг шеърларида булар шунчаки нарсалар эмас, балки шоиранинг тафаккурига реал кўриниш, жонли оқим бахш этувчи ўзига хос образлар Ҳалиманинг образлари даражасига кўтарилади. Бу образларнинг бадиий салмоғи шоиранинг ижодга нисбатан жиддий кўз, жиддий масъулият билан ёндашувидан рўёбга келади: яъни: «Шунчаки ёзганга чидаб бўлмайди, шунчаки ёзмоқ бу шоирга ўлим». Ҳалима учун, айтайлик, оқ олма – маълум шеърий образ. У «Оқ олмалар пишганда…» шеърини бевақт дунёдан ўтган отага бағишлайди. Ва кўз ўнгимизда меҳнаткаш бир инсон образини чуқур жозиба билан гавдалантиради. Ўз фарзандлик муҳаббатини ҳам қуруқ сўзлар воситасида эмас, муайян ҳаётий воситалар орқали ифодалайди. «Эсимда бор, сочингизга илк оқ тола тушган чоқ, қайғурибман, отам эрта қарияптилар чоғи», сатрларидаги маъно отанинг ҳолатини ҳам, фарзанднинг унга нисбатан меҳр-муҳаббатга тўла муносабатини ҳам чиройли ифодалайди. Шоира оқ рангни севади, табиатда ва ўз қалби учун суюкли барча нарсаларни оқлик ёруғликка ўраб тасвирлайди, уларга оқ сифатини беради. Оппоқ СКАЧАТЬ