Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 39

Название: Юрак - аланга: бадиалар

Автор: Иброҳим Ғафуров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-988-6

isbn:

СКАЧАТЬ тасвирда диалектик фикр юрита билишидан далолат бўла олади. У бир шеърида ёзади: «Кўзни юмдим, хаёлимга Кирди дамо-дам Олис ўтмиш, олис авлод, Олис бир олам. Бир ҳикматни англадим мен Боқиб ўтмишга: Кимдир нурга айланмиш, ким Мавҳум товушга…»

      Омон мана шунақа бири нурга айланган, бири эса мавҳум товушдангина иборат бўлиб қолган одамлар тарихини ёритиш кераклигини билади ва шеърларига рамзий маънода нур ҳамда соя ўйинини олиб киради. Бу жиҳатдан Омоннинг «Бир қадам олға», «Хум», «13-эшик» ва ниҳоят, «Карвонлар» деб аталган қўшиқларн мағзидаги чуқур фикрлари, воқеасининг кенг қамровли эканлиги билан ажралиб туради. Омон ўзи яхши билган нарсаларни ёзади. Шунинг учун ҳам унинг кўпчилик шеърлари ва жумладан, тарихий мавзуда ёзилганлари Хоразм ҳаётидан эканлиги бизни ажаблантирмайди.

      Омон Матжон фикрчан шоир. У фикрни беришда бой адабиётимизнинг ютуқларидан яхши фойдаланади. Бу, айниқса, унинг тўртликларида ёрқин кўринади.

      Темирчининг кафти томирбанд қадоқ

      Деҳқон панжасида тупроқ ҳиди бор.

      Аммо ўғри қўллар… ҳамиша титроқ!

      Менга Омоннинг шу деҳқон қўлларидаги тупроқ ҳидини сезганлиги ва сезганларини аниқ, равон мусиқага солиб ифодалаб бериши ёқади. Унда шоирлик сезгиси борлиги равшан, лекин бу ҳали камолотга етиши учун анча заҳматлар чекишга тўғри келади. Унинг эндигина икки шеърий китоби ва Беруний ҳақида ёзган драматик поэмаси чикди. Буларнинг барида ҳам Амунинг енгил хўрсиниш билан чалган оҳанглари эшитилгандек бўлади. Мен унинг шеъридаги хуш овозларни Амунинг насимига ва мусиқасига таққос қилар эканман, бу таққос ижодининг кўламида ва салмоғида ҳам кўринсин, деб тилак билдираман.

      Шоир Уйғуннинг «Инжу ва кўпик» деб аталадиган мажозий бир шеъри бор. Шеърнинг хотимасида шундай сатрлар келади:

      Елдан мадад олиб денгиз бетида

      Оқ чечак отса ҳам кўпикдир кўпик.

      Олтинга айланиб қуёш нурида

      Кўзни ўйнатса ҳам кўпикдир кўпик.

      Дунёда инжу ҳам, кўпик ҳам шаксиз,

      Ўзига яраша ўрин олади.

      Денгиз тинчидими, шамол тиндими

      Кўпик йўқолади, инжу қолади.

      Яхшиликнинг юраги шоир айтаётган мана шу абадий инжуга ўхшайди. Унга ясамалик, тез совриладиган муваққат туйғулар бегона.

* * *

      Шеъриятимизнинг кеча ва бугунида аён кўриниб турган шундай анъаналар, новаторлик намуналари билан бирга унда эскиброқ қолган жиҳатлар ҳам кўзга ташланади. Шеърият сохта ҳиссиётлардан қутулиши керак. Шеърдай пок бир хилқат мунофиқлик ва алдамчиликни ғоятда ёмон кўради. У буларга нисбатан жуда сезгир. Унинг эгнида ёлғончиликни яшириб бўлмайди. Эскиброқ қолган жиҳатлардан яна бири (буниси жуда эски касал) жимжимадорлик. Шеъриятимизда ёшларда ҳам, баъзан катталарда ҳам ташқи ялтироқлик, оҳанжама сўзлар билан хаспўшлашга ҳаракат қилинадиган фикрсизлик, майдалик, саёзлик вақти-вақти билан кўзга ташланиб СКАЧАТЬ