Название: Юрак - аланга: бадиалар
Автор: Иброҳим Ғафуров
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-988-6
isbn:
Шу завқни улар-ла кўрардим баҳам.
Қўлимдан келсайди қизғанмай зинҳор,
Шу боғни барчага бўлиб берардим.
Ўзим ҳам шу боғдай бўлиб беғубор,
Кундан-кун шу боғдай тўлиб борардим, –
деб ёзади Азиз Абдураззоқ бир шеърида. Бу гаплар ҳам ўша олам кенг, деган тушунчадан келиб чиқади. Боғдай беғубор ва боғдай серҳосил бўлиш иштиёқи ва айниқса, мевани дўстлар билан даврада ўтириб баҳам кўргандагина тотли бўлади, деб англаш ёш шоирларимиз учун характерли бўлган фикрлардандир. Олтмишинчи йиллар ёш шоирлари ижоди учун характерли нарсалардан бири уларда Ватан билан, ватандошлар билан, ўтмиш билан, олижаноб оталар билан фахрланиш туйғусининг ғоят кучлилигидир. Шу самимий ифтихор улар ижодидан қизил ип бўлиб ўтади. Улар ижодига ўзгача бир руҳ, кўтаринкилик бағишлайди.
Ҳаётнинг буюк нафаси улар қалбини ларзага солади, ларзадаги қалб энергияга тўлади, жўшқин бир фалсафа яратади:
Йўқ, ҳаловат истамайман,
Ором билмас ёш жоним.
Тўлқин урган уммонча бор
Юракдаги туғёним.
Бўронларга, довулларга
Пешвоз юргим келади.
Дарёларнинг гирдобига
Кўкрак ургим келади.
Шеърни яхши биладиган баъзи бир шеършунослар «бўронларга пешвоз юриш» янги гап эмас, дейишлари мумкин. Лекин Эркин Воҳидов эски фалсафани янгича қилиб айтяпти, у «эски гапга» янги тўлқин топган. Бу унинг қалбида етилган, юрагининг зарби билан туғилган гап. Шунинг учун ҳам у ёшликнинг фалсафаси каби англанади ва бугунги тинчгина кунларда «тинчгина», «биз кичик одам» деб яшашга ўтиб олаётган айрим ёшларнинг мешчанлик қарашларига қарши кучли урғу олиб жаранглайди.
Ёшлар лирикасини характерлайдиган томонлардан яна бири катта ҳарф билан ёзиладиган Инсонга қарашнинг хийла теранлашганидир. Яратувчи, оламни ўзгартирувчи, янги идеаллар учун курашувчи, фаол инсон образи Ҳусниддин Шарипов, Юсуф Шомансурнинг шеър ва балладаларида, Эркин Самандаров ва Омон Матжоннинг асарларида ёрқин кўриниб турибди.
Теранликни қидирмадим, уммонлардан,
Инсонлардан топдим уни, инсонлардан…
деб машҳур бўлиб кетган Эркин Воҳидов сатрлари ёш шоирларимизда кўркам ва эсда қоладиган образни яратиш иштиёқи зўрлигидан далолат берди. Бу иштиёқ Муҳаммад Али, Ҳалима Худойбердиева шеърларида, айниқса, ўз татимли самараларини бераётибди.
Хуллас, ёшлар лирикасининг мундарижаси бой, уни қисқагина қилиб айтиб тугатиб бўлмайди. Бунинг устига давр янги шеърий шаклларни талаб қиляпти, эскиларини янги мазмунга бўйсундиришдек жасорат кераклигини тақозо этмоқда. Барот Бойқобиловнинг сонетни чуқур ўзлаштираётгани, сонетлар гулдастаси, сонет-поэма яратганлиги, Эркин Воҳидовнинг тамомила замонавий руҳ билан ёзилган сўлим ва фалсафий теран ғазаллари, Азиз Абдураззоқ ва Сайёрнинг Ғафур Ғулом сочмасини янгича ўзлаштираётгани, ўзгача ритмлар, ўзгача оҳанглар топаётганлиги, Муҳаммад Али ва Омон Мухторнинг СКАЧАТЬ