Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 34

Название: Юрак - аланга: бадиалар

Автор: Иброҳим Ғафуров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-988-6

isbn:

СКАЧАТЬ яҳудий,

      Икки юз миллионли,

      юз эллик миллат,

      Узоқ фалсафанинг ҳеч ҳожати йўқ:

      Замин тарбузидан фашизм иллат

      Йўқолур жуда тез, мутлақ, абадий.

      Уруш йиллари шеъриятимизнинг энг таъсирчан, энг ўткир қуролларидан бири дўстлик ғояларини тараннум қилиш бўлди. Шеърият дўстликда енгиб бўлмас бир қудрат борлигини ғоят теран англади.

      Бор, Ғарбга бор, баҳодир йигит,

      Дўстларимиз элдан ажралди,

      Ёв қўлида ёнди шаҳарлар

      Қадрдонлар беватан қолди…

      деб ёзади Ҳамид Олимжон урушнинг дастлабки кунларида. Дўстликдан туғилган сўзлар жангчиларимизни муқаддас курашга, она юрт озодлиги учун жон олиб жон беришга, мисли кўрилмаган фидокорлик намуналарини кўрсатишга чақирди.

      Уруш йилларининг шеърияти жангчилар қалбига тез етиб борадиган шеърий шаклларни кенг ишлади. Шакл ва мазмунда халқ шеърий йўлларидан кўп фойдаланди. Хат, қасам сингари шеър турларининг юксак намуналарини яратди. Шеърият чинакам кураш санъатини эгаллади. У оддий сўзлар билан юракларни ларзага соладиган, жангларга ундайдиган бўлди:

      Халқинг учун тўккали

      Йўқми бир қошиқ қонинг?

      Ватанинг тупроғидан

      Ширин эканми жонинг?

      Жангчи Турсунларни матонатга ўргатган, улар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини жўштирган бу содда ва бехад лўнда сўзлар ҳамон кишини тўлқинлантиради, ҳамон ҳаяжонга солади.

      Уруш даври қаҳрамонлик лирикасининг жанговар хусусиятларидан яна бири унинг оташин қасамёд руҳи билан тўлиқлигидир. Қасамёд руҳидаги ўтли нафас билан тўлган шеърлар, айниқса, Уйғун, Шайхзода, Миртемир сингари шоирларнинг ижодида кенг ўрин тутади. Шоирларимиз онги юксак, Ватанни англанган муҳаббат билан севадиган, унинг истиқболи учун ўтга-сувга киришга тайёр турган жангчининг реалистик образини яратдилар. Бу жангчи курашнинг нима учун бораётганлигини яхши англайди. У курашда ўзининг ҳақ эканлигини билади, нимани кимдан ҳимоя қилаётганлигини, қандай ҳимоя қилиши кераклигини тушунади. Шоир Шайхзода буни ўзининг «Кураш нечун?» деб аталган шеърида жуда чуқур ифодалаб бергандир:

      Бу кураш ҳаётнинг қонуни учун,

      Бу чорак асрнинг якуни учун.

      Пушкиннинг достони, Толстой учун,

      Вақтинча тўхтаган холис тўй учун,

      Бу элнинг гўдаги, чоли, гўзали,

      Навоий «Хамса»си, Бобур ғазали,

      Дуторнинг мулойим унлари учун,

      Ижоднинг муҳташам кунлари учун…

      Жангда биз енгиб чиққанимиз сабабларини ўйлаганда халқимиз мана шундай юксак тушунчаси, урушнинг моҳиятини теран англаши биринчи даражали аҳамиятга эга бўлганлигини биламиз. Шеър эса эрк курашларида шундай қараш туйғуларни камол топтиришда муҳим роль ўйнади. Ўзбек шоирлари ўз шеърларида жангчиларнинг, фронт ичкарисида меҳнат қилаётган кишиларимизнинг энг нозик туйғуларига мурожаат қилдилар, уларнинг ватанпарварлик ҳисларини тарбиялашда СКАЧАТЬ