Заёмлар билан бўлган операция қизиқ натижаларга олиб келди: тўғри, Фрэнк йигирма минг ва ҳатто кўпроқ ютди ва яна қўшимчасига Филадельфия ва Пенсильвания штати молия дунёсидагиларнинг эътиборини ҳам ўзига торта билди, бироқ заёмларни тарқатишига тўғри келмади. У Филадельфияда машҳур юристлардан бирининг идорасида штат ғазначиси билан учрашиб қолди. Ғазначи штатга келганида ўз ишларини шу ерда битираркан. У Каупервуд билан жуда мулойим муомалада бўлди – бошқа йўли ҳам йўқ эди – ва йигитга бу каби ишлар Ҳаррисбергда қандай ҳал қилинишини тушунтириб берди.
Сайловолди кампаниялари учун маблағ йирик финансистлардан ундириларди. Уларнинг палатада ва штат сенатида ўз одамлари бор. Губернатор ва ғазначи, албатта, бемалол ҳаракат қилади, бироқ улар обрў, дўстлик, жамоат таъсири ва сиёсий шуҳратпарастлик деган нарсаларни доим ёдда сақлашлари керак. Йирик ишбилармонлар баъзида ўзгалар учун ёпиқ бўлган корпорация ташкил қилишади – албатта, бу жуда ҳам дуруст бўлмаган факт. Бироқ бошқа томондан, улар нима бўлганда ҳам, йирик заёмларни чиқаришда қонуний кафил ҳисобланишади. Штат улар билан яхши муносабатни ушлаб туриши керак, айниқса, ҳозирги шароитда. Жаноб Каупервуд бир миллионлик (у шунча сумма ҳақида гапиряпти шекил ли) облигацияларни тарқатиш имкониятига эга экан, илтимосини қондириш керак. Бироқ Ван-Ностренд унга бошқа нарсани таклиф қилмоқчи. Агар заёмларни реализация қилмоқчи бўлаётган бир гуруҳ финансистлар шуни хоҳлашса, жаноб Каупервуд унинг аризаси тасдиқлангандан сўнг маълум бир компенсация ҳисобига (у мўлжаллаётган фойдага тенг миқдордаги) заёмларни тарқатишдаги ўз улушини уларга бермайдими? Бир гуруҳ финанситларнинг хоҳиши ана шундай. Уларга қаршилик қилиш хавфли. Улар Каупервуднинг обрўсини кўтариши керак бўлган беш миллионлик аризага асло қарши эмас. У бир миллионлик заём сотди, деб ҳам ҳисобланаверсин – улар бунга ҳам индашмайди. Бироқ улар бутун йигирма уч миллион долларлик заёмни биттада сотишни ўзлари эпламоқчи: шунда ишлари зўрроқ бўлади. Бунда жаноб Каупервуд заёмларни тарқатишда қатнашишдан бош тортди, деб ҳаммага эшиттириб қичқириш шарт эмас. Агар Каупервуд бошлаган ишини охирига етказа олса, у ўзини кутаётган даврини суришига улар ҳам рози. Муаммо шундаки, бу бошқаларга ёмон ўрнак бўлиши мумкин. Унинг изидан борадиганлар чиқиб қолади. Бироқ тор доираларда унга босим ўтказишган ва у воз кечиши учун талаб қилинган ҳақни олгач, заёмларни тарқатишдан бош тортди, деган гап чиқиб қоладиган бўлса, бу келажакда бошқаларни шундай қилишдан қайтаради. Агар Каупервуд таклиф қилинган шартга кўнмайдиган бўлса, унга ҳар хил муаммолар туғдиришлари эҳтимоли бор. Масалан: ундан СКАЧАТЬ