Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 38

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ мол-мулклари ва тизимлари вайрон қилинишига кескин қаршилик кўрсатмасликлари кераклиги сабабларини ҳам тушунмасди. Албатта, баъзан қора танли қуллар билан ёмон муносабатда бўлишлари ачинарли ҳолат. Каупервуд бу масалани кўриб чиқиш керак, деб ҳисоблар, бироқ қора танлиларнинг ҳомийлари олиб бораётган курашда ҳеч қандай маънавий асос кўра олмасди. У кўплаб эркак ва аёлларнинг шароитлари, уларни мамлакатнинг конституцияси ҳимоя қилса-да, қулларникидан кўп фарқ қилмаслигини тушуниб турарди. Ахир руҳий қуллик, руҳан бўш ва жисмонан ожизларнинг қуллиги ҳам мавжуд нарса эди. Каупервуд Сэмнер, Ҳаррисон, Филиппс ва Бичерларнинг13 чиқишларини қизиқиш билан кузатиб борар, бироқ бу масалани ўзи учун жуда муҳим деб ҳисобламасди.

      Унда зобит бўлиш ёки зобитларга буйруқ бериш хоҳиши йўқ ва баҳслашиш қобилияти ҳам берилмади. У ақлий табиатига кўра (ҳатто молия соҳаси бўйича ҳам!) тортишадиганлар тоифасига кирмасди. Уни қизиқтирадигани – фақат ўзи учун катта фойда келтирадиган нарсаларгина бўлиб, бутун фикри-хаёли фақат шунга қаратилган бўларди. Мамлакатида содир бўлаётган қардошларнинг ўзаро уруши унга фойда келтирмасди. Унинг фикрича, бу уруш мамлакатнинг савдо ва молия масаласида мустаҳкамланишига фақат халал берарди ва Фрэнк бу урушнинг тез орада тугашига умид қиларди. У ҳарбий солиқлар кўпчилик учун оғир синов эканини билса-да, бундан шикоят қилиб юрмасди. Ўлимлар ва бахтсизликлар ҳақидаги ҳикоялар унга таъсир қиларди, бироқ нима қилиш керак, ҳаёт шунақа, бирор нарсани ўзгартириш унинг қўлида эмас!

      Каупервуд шу хаёллар билан ҳар куни, ҳар қадамда ҳарбий отрядларнинг келиши ва кетишини кузатиб, жанг майдонидан ёки лазаретдан қайтаётган, кийимлари жулдур, кир-чир, озиб кетган ярим бемор одамларни учратар, бироқ қўлидан келадигани уларга ачиниш эди, холос. Бу уруш унинг учун эмас эди. У бу урушда иштирок этмас ва уруш тамом бўлганда ватанпарвар сифатида эмас, финансист сифатида жуда хурсанд бўлишини аниқ биларди. Бу хонавайрон қиладиган, фожиали ва бахтсизлик уруши эди.

      Кунлар кетидан кунлар ўтиб борарди. Бу орада маҳаллий ҳукумат органларига сайловлар бўлиб ўтди ва шаҳар ғазначиси, солиқ вакили ва мэр алмашди. Бироқ Эдвард Мэлия Батлер, афтидан, ҳали ҳам ўз таъсир кучига эга эди. Бу пайтга келиб Батлерлар оиласи билан Каупервудлар оиласи ўртасида мустаҳкам дўстлик ўрнатилганди. Уларнинг динлари турлича бўлса-да, Батлер хоним Лилианга жуда яхши муносабатда эди; улар бирга экипажда сайр қилишар, бирга магазинларга боришарди. Тўғри, Каупервуд хоним ёши анча катта бўлган дугонасига сал танқид кўзи билан қарар, унинг тўпориларча сўзлашуви, ирландча талаффузи ва диди ёмонлигидан (ўзи ҳам шундай оиладан келиб чиққанини унутиб) бироз уяларди. Бироқ бошқа томондан бу аёлнинг жуда самимий ва қалби тоза эканини ҳам тан оларди. У жуда тўқчиликда яхши яшаса-да, одамларни нима биландир хуш кўрарди. У Лилианга совғалар берар, унинг болаларини ҳам жуда суярди. “Кечки тамаддига, албатта, бизникига СКАЧАТЬ



<p>13</p>

Қора танлиларни озод қилиш тарафдорлари.