Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 34

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Орадан икки йилча ўтгач, Каупервуд агар чиқарилган заёмларнинг бир қисмини тарқатишни менга топширишганида салмоқли даражага эришган бўлардим, деган ўйда Эдвард Мэлия Батлерга мурожаат қилди. Батлер Фрэнкка нафақат уларни тарқатишга ёрдам берар, балки облигация пакетларига ўзи ҳам қизиқиб қолар… Бу пайтга келиб Эдвард Батлер Каупервудни чин дилдан ёқтириб қолган ва бухгалтерия китобларида у эндиликда йирик миқдордаги қимматбаҳо қоғозлар харидори сифатида қайд қилинарди. Бу бақувват, салобатли ирландиялик ҳам Каупервудга ёқаётганди. Батлернинг кечмиши ҳам йигитчага маъқул эди. Каупервуд унинг тўладан келган ва тепса-тебранмас ирланд хотини билан танишиб олганди. Аммо идроки соғлом бўлган бу аёл сунъийликни сира ёқтирмасди. У шу пайтгача ошхонага киришни ва пишир-куйдирни ўзи бошқаришни яхши кўрарди. Фрэнк эндиликда Батлернинг ўғиллари: Оуэн ва Кэлем ва қизлари: Нора ва Эйлин билан ҳам танишиб олганди. Эйлин икки йил аввал қиш чилласида Батлерларникига илк бор келганида, зинада дуч келиб, кўзини куйдирган ўша бетакрор қиз эди.

      Каупервуд Батлернинг ўзига хос хона-идорасига кириб келганда, каминда олов ёниб турарди. Батлер меҳмонни камин олдидаги чарм қопланган чуқур креслога қулай ўтириб олишга таклиф қилди ва уни тинглашга ҳозирланди.

      – Ҳа-а, осон нарса эмас экан! – Каупервуд гапини тугатганда, деди у. – Ахир сиз бу нарсаларни мендан яхши роқ тушунасиз. Сизга маълумки, мен финансист эмасман, – Батлер ўзини оқлаётгандек жилмайиб қўйди.

      – Мен биладиган ягона нарса шуки, бу таъсир ўтказиш ва ҳомийлик қилиш билан бўладиган иш, – гапида давом этди Каупервуд. – “Дрексель энд Компани” ва “Кук энд компани”ларнинг Гаррисбергда ҳомийлари бор. Шаҳарда ҳам уларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган ўз одамлари етарли. Штатнинг бош прокурори ва ғазначиси билан улар жуда яхши муносабатда. Мен ўз хизматимни таклиф қилиб, ҳатто заёмларни тарқатишни бўйнимга олсам ҳам, бу ишни барибир менга топширишмайди. Бу нарса бир марта бўлгани йўқ. Дўстларимнинг қўллаб-қувватлаши, таъсир ўтказа олишидан кўнглим тўқ бўлиши керак. Бу ишлар қандай қилинишини яхши биласиз-ку…

      – Агар кимга мурожаат қилиш кераклигини билсангиз, бу ишлар жуда осон ҳал қилинади. Масалан, Жимми Оливерни олайлик – озми-кўпми, унинг ҳамма нарсадан хабари бор.

      Жимми Оливер ўша пайтда округ прокурори бўлиб, вақти-вақти билан Батлердан қимматли маслаҳатларини аямасди. Бахтли тасодифга кўра, у ҳали ҳам штатнинг ғазначиси билан дўстона муносабатда экан.

      – Сиз заёмнинг қанчасини мўлжаллаяпсиз?

      – Беш миллионини.

      – Беш миллион?! – Батлер ўтирган жойида қаддини ростлади. – Йигитча, нималар деяпсиз? Ахир бу жуда катта пул! Шунча кўп облигацияни қаерга ўтказасиз?

      – Мен беш миллионга ариза бераман, қўлимга эса фақат бир миллионлик қимматли қоғоз оламан, – юмшоқлик билан Батлерни тинчлантирди Фрэнк. – Бундай талабнома фақат обрўимни кўтаради, обрў эса бозорда қадр-қийматга эга.

      Батлер енгил хўрсиниб, креслога суянди.

      – Беш миллион?! Обрў?! Сиз эса фақат бир миллион хоҳлаяпсизми? СКАЧАТЬ