Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 37

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ кундан-кунга у билан мулойимроқ муносабатда бўлиб борар, банк бошқаруви раиси Кугель келаси йил нафақага кетишни режалаётган бўлиб, ўғли бажарган ажойиб молия операцияси сабаб ва узоқ йиллик хизматлари учун катта Каупервудни ушбу ўринга лойиқ кўраётганди. Фрэнк отасининг банкидан йирик заёмлар олган ва ўз-ўзидан йирик омонатчи ҳисобланарди. Унинг Эдвард Батлер билан иш юзасидан алоқаси ҳам жуда юқори даражада баҳоланарди. Фрэнк банкдагиларни усиз ўзлари топа олмайдиган ахборотлар билан таъминлаб турарди. Бу банкка шаҳар ғазначиси ва штат ғазначиси ҳам қизиқа бошлади. Катта Каупервуднинг кўз олдидан бошқарув раисининг йигирма минглик маоши ўта бошлаган ва маълум бир маънода бунинг учун у ўғлидан қарздор эди. Иккала оила ўртасидаги алоқалар ҳавас қиладиган даражада эди. Анна (у аллақачон йигирма бирга тўлганди), Эдвард ва Жозефлар кўп вақтларини акасиникида ўтказишарди. Лилиан деярли ҳар куни қайнонасиникига борарди. Каупервудлар берилиб бирбирларига оилавий янгиликларни айтишаркан, улар ниҳоят, бир жойда қўшни бўлиб яшашга қарор қилишди. Катта Каупервуд ўғлининг ўттиз футлик ери ёнидан эллик фут ер сотиб олди ва улар иккита ёнма-ён чиройли ҳамда қулай уйни қуришни бошлашди. Бу уйлар бир-бирига ёзда очиқ, қишда эса ойна билан ёпиладиган пергола деб аталувчи галерея орқали боғланиши керак эди.

      Уйнинг олд томонини Филадельфияда кенг тарқалган яшил гранит билан қоплашга келишилди, бу тошга жаноб Элсуорт кўзга жуда ёқимли бўлган ажойиб кўриниш беришга ваъда қилди. Катта Каупервуд қурилиш учун етмиш беш минг доллар сарф қилишга (бу пайтга келиб унинг бойлиги икки юз эллик мингга баҳоланаётганди), Фрэнк эса эллик минг (бу пулни гаров ҳисобига олмоқчийди) ишлатишга қарор қилганди. Айни пайтда у ўз идорасини ўша Учинчи кўчанинг ўзида, бироқ жануброқда жойлашган алоҳида бинога кўчирмоқчи бўлаётганди. У ўша ерда узунлиги йигирма беш фут, эски бўлса-да, тим қора тош билан ишлов берилса, жуда ажойиб кўриниш оладиган уй сотилаётганини эшитганди. Фрэнк хаёлан аллақачон катта дераза ойналари ортидан ичкарида ёғочдан ишланган деворлари кўриниб турган, эшик ёки эшик ёнида бронза ҳарфлар билан “Каупервуд энд Компани” деб ёзилган пешлавҳаларни кўраётганди. Унга уфқдаги ғира-шира пуштиранг булутдек, бироқ келажак аён бўлаётганди. У бой бўлади, жуда-жуда бой бўлади!

      13

      Каупервуд тинмай муваффақият билан олдинга интиларкан, Жанубга қарши бошланган буюк уруш охирлаб қолди. 1864 йилнинг октябрь ойи эди. Мобилнинг олиниши ва “ўрмон чангалзорларидаги жанг”12 ҳали ҳеч кимнинг ёдидан чиқмаганди. Грант аллақачон Питерсберг остоналарида турар, жанубликларнинг жасур генерали Ли эса ўзининг стратег ва ҳарбий сифатидаги бутун қобилиятини ишга солиб, шароитни тузатиш учун бефойда уриниб ётарди. Баъзида, масалан, ўша бутун мамлакат Виксбергнинг қулашини ёки Потомак дарёси ёнида турган армиянинг ҳужумини кутаётган, Ли эса Пенсильванияга суқилиб кирган пайтда акцияларнинг нархи тушиб кетиб, бозор ўлар ҳолатга тушиб қолаётганди. СКАЧАТЬ



<p>12</p>

1864 йили бўлиб ўтган Мобил шаҳри остонасидаги (Алабама штати) жанг ва “ўрмондаги жанг” (Виржиния штати) Шимол ва Жануб урушидаги энг муҳим воқеалар бўлган.