Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 33

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ ўғлим бор, бироқ уларнинг биржада ўйнашларини хоҳламасдим, истаганимда ҳам, улар эплай оладими-йўқми, билолмайман. Бироқ гап бунда эмас. Сизга айтиб ўтдим: мен жуда банд одамман, аввалгидек ёш ҳам, чаққон ҳам эмасман. Агар менга тўғри келадиган йигит бўлса (айтганча, қилган ишларингиз ҳақида ҳамма нарсани суриштириб билдим), у улуш ва заёмларим бўйича майдароқ ишларимни қилиб юрган бўларди – бу иккаламизга ҳам оз бўлса-да, нимадир берарди. Ўз маблағларини бирор нарсага тикмоқчи бўлган баъзи ёшлар кўпинча мендан у ёки бу масала бўйича маслаҳатлар сўрашади…

      Жаноб Батлер меҳмоннинг жиғига тегмоқчидек бироз жим туриб қолди. У Каупервудни қизиқтириб қўйганини, ишбилармонлик дунёси ва тижорат муносабатлари уни янада қизиқтиришини жуда яхши тушуниб турарди. Жаноб Батлер йигитга бу ишларда асосий нарса – содиқлик, хушмуомалалик, зукколик ва сир сақлай билиш эканлигини билдириб қўйди.

      – Агар ишимга қизиққан бўлсангиз… – деди Фрэнк ўзига хос бўлган ёқимли жилмайиш билан, аммо гапини тугатмади. Батлер мана шу сўзларнинг ўзидаёк куч ва ишончни ҳис қилди. Бу йигитнинг ўзини тута билиши унга ёқаётганди. У Каупервуд ва унинг компанияси ҳақида кўплардан эшитганди (Айни пайтда фирма “Каупервуд энд Компани” деб аталаётган, “компания” сўзи шунчаки расмиятчилик учун эди). У Фрэнкка биржа иши ва бозорнинг ҳолатига оид яна бир нечта савол берди ва темир йўллар ҳақида унга нималар маълум экани ҳақида сўради. Ниҳоят, Тўққизинчи, Ўнинчи, Ўн Бешинчи ва Ўн олтинчи кўчалардан ўтадиган кўнка йўллари акцияларини иложи борича кўпроқ ва зимдан, шовқин солмай сотиб олиш режаси ҳақида айтиб берди. Бу ерда акцияларнинг бир қисмини биржадан, бошқа қисмини эса алоҳида одамлардан сотиб ола туриб, эҳтиётлик билан ҳаракат қилиш керак эди. Батлер қонун чиқарувчи органларга босим ўтказмоқчилиги ва шу йўл билан кўнка темир йўлларнинг айни пайтдаги охирги пунктларини давом эттириш учун рухсат олиш мақсади борлиги ҳақида индамай қўя қолди. У шу йўл орқали иш бошлаш пайти келганда темир йўл концернларини уларнинг йирик акционерлари ота ва ўғил Батлерлар эканлиги ҳақидаги хабар билан эсанкиратиб қўймоқчи эди. Бу узоқни кўзланган режа бўлиб, охироқибатда бу линиялар бутунлай Батлерлар оиласи қўлида бўлиб қоларди.

      – Сизга маъқул бўлган ҳар қандай йўл билан шерикчилик қилишдан бошим осмонга етган бўларди, жаноб Батлер, – деди Каупервуд. – Ҳозир қўлимда катта иш бор дея олмайман, бу дастлабки қадамлар, холос. Бироқ менинг яхши алоқаларим, Нью-Йорк ва Филадельфия биржасида ўз ўрним бор. Менга иш билан мурожаат қилганлар, менимча, доим натижаларидан хурсанд бўлишган.

      – Фаолиятингиз ҳақида баъзи нарсалардан хабардорман, – такрорлади жаноб Батлер.

      – Жуда яхши. Сизга керак бўлсам, идорамга кирарсиз ёки ёзиб юборсангиз, ўзим олдингизга келаман. Сизга ўзимнинг махфий кодимни айтаман: ёзган нарсаларингиз ҳаммаси қаттиқ сир сақланади.

      – Майли, майли! Энди ҳозир бу ҳақда ортиқ гаплашмаймиз. Тез орада биз яна учрашамиз ва ана ўшанда менинг банкимда сизга маълум бир миқдордаги суммага кредит очилади.

СКАЧАТЬ