Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 32

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Кўнка темир йўллари қурилишига у Каупервуд ва бошқа кўплар каби биринчилардан бўлиб қизиқиб қолган ва бу келажаги бор иш, деган қарорга келганди. У сотиб олган акция ва улушлардан келган фойда бунинг энг яхши исботи бўлди. Батлер маклерлар орқали ҳаракат қилди, чунки илк корпоратив ташкилотларга киришга улгурмаганди. У ажойиб имкониятлар очилади деб бутун кўнка темир йўл компанияларининг акцияларини сотиб олди, бироқ энг муҳими, бу темир йўлнинг бир ёки икки линияси назоратини бутунлай ўз қўлига олишни хоҳларди. Шу хаёлда иқтидорли ва виждонли, кўрсатмаларига амал қиладиган ишончли бирон ёш йигитни қидираётганди. Кимдир унга Каупервудни тавсия қилди ва Батлер хат орқали йигитни олдига чақиртирди. Каупервуд куттириб ўтирмади, чунки у ҳам Батлер, унинг фаолияти, алоқалари ва таъсир доираси ҳақида кўп эшитганди.

      Февраль ойининг совуқ, аммо баҳаво кунларининг тонгида Фрэнк Батлернинг олдига жўнади. Кейинчалик у бу кўчани – кенг, ғишт ётқизилган йўлка, бироз қор қўнган тошйўл, қип яланғоч дарахтлар ва фонарь устунларини кўп бора энтикканча эсларди.

      Жаноб Батлернинг уйи, янги бўлмаса-да (сотиб олингандан сўнг таъмирланганди), ўз даврининг яхшигина меъморчилик намуналаридан бири ҳисобланарди. Бу узунасига эллик фут бўлган тўрт қаватли уйнинг асосий эшигига тўртта кенг оқ пиллапоядан чиқиб бориларди. Деразалар кенг равоқ шаклида эди. Ичкари томондан деразаларга тўр дарпардалар осилган ва улар ортидан хира кўриниб турган жиҳозларга қопланган қизил бахмал, айниқса, қор босган совуқ кўчадан келганларга жуда файзли кўринарди.

      Каупервудга эшикни чиройли ясаниб олган ирландиялик ходима очди. Йигит ичкарига кириб, аёлга ўзининг ташриф қоғозини узатди.

      – Жаноб Батлер уйдами? – сўради йигит.

      – Сэр, бирор нарса дея олмайман. Ҳозир билиб келаман. У чиқиб кетган бўлиши ҳам мумкин, маъзур тутинг!

      Бир неча дақиқадан кейин Фрэнкни юқорига олиб чиқишди. Батлер уни ўзининг идорани ёдга соладиган хонасида қабул қилганди. У ерда ёзув столи, ёғоч кресло, қандайдир чарм қопланган мебель ва китоб жавони турарди. Бу нарсаларнинг бари алоҳида-алоҳида жойлаштирилганди. Мебеллар на идора, на хонадон тартибқоидаларига кўра қўйилганди. Деворлар ажиб расмлар осилганди: улардан бири мўйқаламда, тўқ рангларда чизилган хунук алламбало нарса эди! Бошқасида эса пуштиранг ва ёйилиб кетган яшил рангдаги, ичида баржалар сузиб юрган канал ўз аксини топган ва ниҳоят қариндошу дўстларнинг бир нечта дагерротип10 лари бор эди.

      Каупервуд иккита қизнинг сал рангли қилиб чизилган ажойиб портретига эътибор қилди. Қизлардан бирининг сочлари малла – олтинранг бўлса, иккинчисиники қизғиш-қўнғирранг бўлиб, ипакдеклиги кўриниб турарди. Кельтлар типидаги бу қизлар ойдеккина, соғлом, кучли ва қувноқ боқиб турар, бошларини бир-бирига текизганча, шаҳло кўзлари билан суратга қараб ўтирган одамни кузатишарди. СКАЧАТЬ



<p>10</p>

Ўша даврлардаги илк фотосурат – Тарж. изоҳи.