Сармоядор. Теодор Драйзер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сармоядор - Теодор Драйзер страница 30

Название: Сармоядор

Автор: Теодор Драйзер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6132-9-4

isbn:

СКАЧАТЬ тугатган бўлиб, у штатларни бир-бири билан боғлаб турувчи алоқалар таранг тортилгани, бироқ улар узилиши керак эмаслиги тўғрисида гапирганди. Президент Америка озодлиги туғилган машҳур бино – Мустақиллик Саройидан чиқиб келганида юзи қайғули ва ўйчан эди. Штаб зобитлари, маҳаллий ҳукумат вакиллари, изқуварлар қуршовида ачиниш билан қизиқиб қараб турган оломон орасига чиқиб келаётганида, Каупервуд ундан кўз узмай қараб турарди. Линкольннинг ҳеч кимга ўхшамаган қўпол шаклдаги юзига тикилиб туриб, йигит бу шахснинг ғаройиб тарздаги тозалиги ва ички буюклигини ҳис қилганди.

      – Мана бу чинакам инсон! – ўз-ўзига деди Фрэнк. – Қандай ғаройиб шахс!

      Президентнинг ҳар бир ҳаракатидан ҳайратда эди. Линкольннинг экипажга ўтираётганини кузатар экан: “Мана ҳамма ёқни, жамият негизини ўзгартирган собиқ қишлоқи адвокат қанақа экан! Яхши, оғир кунларда тақдир муносиб одамни танлабди!” – деб ўйлади Фрэнк.

      Линкольннинг образи анча пайтгача Фрэнкнинг кўз олдида турди ва уруш йилларида бу ғаройиб инсонни кўп бора эсга олди. Бу дунёнинг чиндан ҳам энг буюк одамларидан бирини кўриш шарафига муяссар бўлганига Фрэнкнинг ишончи комил эди. Уруш ва ҳукумат фаолияти уни қизиқтирмасди, бироқ ҳар иккиси ҳам баъзида жуда муҳимлигини яхши тушунарди.

      11

      Уруш йилларида ҳам, бу уруш ҳали давом этиши яққол кўрингандан кейин ҳам, Каупервудда катта-катта ишларда ўзининг финансист сифатидаги иқтидорини намойиш қилиш имкони пайдо бўлди. Бу пайтга келиб бутун мамлакат, штат, шаҳар пулга жуда муҳтож эди. 1861 йил июль ойида конгресс йигирма йил давомида қайтариладиган ва эгаларига йилига етти фоиз фойда келтирадиган эллик миллион долларлик облигация шаклидаги ички заёмларни чиқариш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ўз навбатида штат ҳам деярли шу шартлар билан уч миллионлик заёмлар чиқаришга санкция берди.

      Биринчи заём сотилишини Бостон, Нью-Йорк ва Филадельфия сармоядорлари, иккинчисини эса фақат Филадельфия финансистлари амалга оширишди. Каупервуд бу ишларда иштирок этмади. У ҳали етарли даражада машҳур эмасди. У газеталардан ўзига шахсан таниш бўлган ёки номинигина биладиган молия корчалонлари томонидан мамлакат ёки штатга ёрдам бериш бўйича мақсадга мувофиқ тадбирлар муҳокама қилинган мажлислар ҳақида ўқиб қоларди. Улар Фрэнкни таклиф қилишмасди. Йигит эса жон-дили билан улар орасида бўлишни истаётганди. Бу пайтга келиб у ишнинг муваффақияти учун пул, кафолат ёки аниқ бир таъминот эмас – ҳеч нарса, фақат бой одамнинг бир оғиз сўзи кифоя қилишини тушуниб етганди.

      Агар бирор ишнинг орқасида “Дрексель энд Компани”, “Жей Кук энд Компани” ёки “Гулд ва Фиск” тур гани тўғрисида гап тарқалган бўлса, демак, бу ишнинг муваффақиятига ишонса бўларди! Филадельфиялик ёш Жей Кук ажойиб операция ўтказганди: у Дрексель билан биргаликда штат чиқарган заёмларни сотишни бўйнига олган ва уларни номинал бўйича сотганди. Кўпчиликнинг фикрича, заёмни фақатгина СКАЧАТЬ