Тушда кечган умрлар. Уткир Хошимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тушда кечган умрлар - Уткир Хошимов страница 9

Название: Тушда кечган умрлар

Автор: Уткир Хошимов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ – аниқ хулоса эмас.

      – Унақа бўлса, марҳамат килиб, битга саволга жавоб берсангиз. Шоматовнинг атрофида ойна синиқлари сочилиб ётган эди. Экспертизангиз ойна бўлаклари тўртинчи қаватдаги, Шоматов квартирасининг деразасидаги ойнага мос келиш-келмаслигини аниқладими, ё шунгаям ақли етмадими?

      – Бизни камситяпсиз, ўртоқ Комиссар! Ерда сочилиб ётган ойна синиқлари ўша деразадан тушган. Марҳумнинг билагини ҳам ойна синиғи тилиб юборган.

      – Хэх! Бўлмаса айтинг-чи, Шоматов жонига қасд қилиб, ўзини ерга ташлаган бўлса, уйдаги жиҳозларни ким синдирди? Қайси аҳмоқ ўлишидан олдин ойнани синдириб, ўз билагини ўзи кесиб ўтиради? Шунчаки, деразани очиб, ерга сакраб қўя қолмайдими?

      – Демак, сиз қотиллик рўй берган деб тасдиқлайсизми?

      – Мен ҳеч нима деганим йўқ, коллега. Илинтиришга уринмай қўя қолинг.

      – Йўқ, мен бошқа маънода… Яъни… биронтасидан гумонингиз бўлса…

      – Гумонми? Гумоним – ҳаммадан! Эшитдингизми? Ҳаммадан! Сизга ҳам шуни маслаҳат бераман! Юз фоиз ҳаммадан, ҳатто ўзининг хотинидан, боласидан гумон қилмайдиган одамдан ҳақиқий чекист чиқмайди! Аввало Шоматовнинг ўзидан гумон қилиш керак!

      – Яъни… Қайси маънода?

      – Балониям билмайсанлар! Ҳайронман, институтларингда нимани ўргатади сенларга? Ўша боланинг тили бир қарич эди! Тушунарлими?

      – Кечирасиз-ку, қандай қилиб марҳумнинг ўзидан…

      – Ўртоқ Сталин билан тиш дўхтир ҳангомасини эшитганмисан? Дарвоқе, нечанчи йилда туғилгансан? Тушунарли… Сенлар ўртоқ Сталинни ёмонлаб ўрганиб қолгансан! Агар ўша замон бўлса… Хэх! Бир ойдан бери арзимаган ишни очолмай тимирскиланиб юрибсанлар. Хафа бўлдингми? Хафа бўлсанг ундан нари! Кейинги ишингда фойдаси тегади. Шундай қилиб, ўртоқ Сталиннинг тиши оғриб қолибди… Дўхтир чақирибди. Дўхтир доҳийнинг тишини кавлаштириб даволашга киришибди. Бир кун ўтибди, икки кун ўтибди… Дўхтир нуқул тишнинг тузилиши, неча қатлам бўлиши, иддизи нечта бўлишини айтиб, вайсармиш… Охири доҳий дўхтирдан сўрабди: «Тиш қаттиқми, хил қаттиқми?» – «Ҳазиллашяпсизми, ўртоқ Сталин, – дебди дўхтир.

      – Тишнинг эмал қатлами шунақанги қаттиқки, пўлатни кесиб ташлайди. Тил нима? Бир парча юмшоқ мускул-да», – дебди. «Шунақами?» – дебди ўртоқ Сталин.

      Ўша куни ўртоқ Берияга буюрибди. «Лаврентий Павлович, – дебди.

      – Манави дўхтирнинг тили жуда юмшоқ экан. Эртага мен Сталиннинг тишини даволадим деб вайсаб юради, жавобини беринглар», – дебди. Ярим соатдан кейин дўхтирнинг «жавобини» беришибди. Чаккасидан отишаётганда ҳам дўхтир тўхтовсиз вайсармиш: «Ўртоқ Сталиннинг тишини даволашга улгурмадим-да, номим тарихда қоларди», – дермиш.

      – Бу гапни марҳум Шоматовга нима дахли бор?

      – Хэх! Боядан бери танбур чертяпман экан-да! Шоматов ҳам тариҳда қолгиси келадиганлардан эди! Қачон қараса масала талашади. Ўзича ҳақиқат ўрнатмоқчи бўлади. Кўрганмиз, бунақаларни!.. Мен ўн беш ёшимдан комиссар бўлганман!

      – Ўн беш ёшдан?

      – Ҳа, ўн беш ёшдан! Сенлар СКАЧАТЬ