Тушда кечган умрлар. Уткир Хошимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тушда кечган умрлар - Уткир Хошимов страница 13

Название: Тушда кечган умрлар

Автор: Уткир Хошимов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ суриб кетяпти. Қўрқув ичида қирғоққа талпинди. Қамишларни чангаллаб сирпана-сирпана юқори чиқиб олди. Ҳансираб нафас олар, оёқ-қўли титрарди. Соҳилга чиқиши билан болалар бараварига қийқириб кулишди. «Душман! Ҳаммаси душман! Илоннинг боласи – илон, чаённинг боласи – чаён!..»

      – Соат дафъатан хаёлига келган гапдан кўнглида алам ва айни пайтда алланечук енгиллик туйди. Офтобнинг бинафшаранг ҳалқачаларидан қамашган кўзларини юмиб, узоқ ётди. Бир маҳал қараса, кўйлаги осиғлиқ ўрик шохида сап-сариқ мевалар ялтираб турибди. Пастда эмас, қир учида. Хаёлига ғалати ўй келди.

      – Ҳусанхўжа! Ҳусанхўжа!

      – Нима? – деган ингичка овоз келди.

      – Ўрик олиб туш. Ҳов, юқори шохдан. Тез бўл!

      – Йиқилиб тушаман-да.

      – Йиқилмайсан. Ҳусанхўжа узун иштонини шалоплатиб яқин келди.

      – Кесак отақолай?

      – Майли, – деди Соат лоқайдлик билан.

      Ўрик баландда эди. Ҳусанхўжа мўлжаллаб нуқул кесак отар, кесаги тепа шохга етмас эди. Терлаб кетди. Бошқа болалар индамай томоша қилиб ётибди. Охири, битта кесак ўрикли шохга тегди. Учта ўрик тўпиллаб тупроққа тушди. Ҳусанхўжа югургилаб олиб келди.

      – Манг, Соат ака!

      – Ювмайсанми, аҳмоқ!

      – Соат кўзини ола-кула қилди.

      – Тупроққа қўшиб емайман-ку! Ҳусанхўжа анҳор соҳилига қорни билан ётиб, ўрикни чайиб келди.

      – Манг, ака!

      – Ёрилибди-ку, эшшак! Менга бутуни керак!

      – Соат Ўрикларни анҳорга улоқтирди.

      – Чиқ шохга! – деди ўдағайлаб.

      – Бутунидан узиб туш! Ҳусанхўжа бирпас анграйиб турди-да, алам билан чийиллади: – Эй, бор! Мен сенинг малайингманми?

      – Нима?

      – Соат сапчиб ўрнидан турди.

      – Нима дединг? – тарсакилаб юборган эди, Ҳусанхўжа ағдарилиб тушди.

      Шунда… кутилмаган ҳодиса рўй берди. Овози дўриллаб қолган тенгдошлари қуюндек ёпирилиб келди. Тўрттаси баравар ёпишди. Бири қўлтиғидан олди, бири оёғидан… Сувга улоқтириб юборишди. Соат Қонқуснинг қоқ ўртасига шалоплаб тушди. Худди қурбақадек. Соҳилга сузай деса, рақиблари тизилиб турибди: ҳаммаси завқланиб кулади. Ҳусанхўжа тупроқ чангитиб маймундек ирғишлайди. Нариги қирғоқ – тик. Анҳор четида ўсган маймунжонлар, найзасини қайраб турган наъматаклар сувга эгилиб ётибди. Соат тағин оқимга қарши сузишга тушди. Мажнунтолга етса, нариги бетга чиқиб олади… Бора-бора қўлларидан мадор кетганини, оёқлари увишиб қолганини сезди. Оғзига сув кириб ўқчий бошлади. Қонқус билан ҳазиллашиб бўлмаслигини, ўз йўлига оқиб ётган сувга тескари сузиш яхши эмаслигини идрок этди. Аммо бошқа чораси йўқ эди. Сув яна озгина оқизиб борса бас. Қонқус кескин бурилади-да, ўрамага тортиб кетади. Бир лаҳза тин олди. Шунда соҳилдаги болалар ҳам жимиб қолганини ҳис қилди. Қулоғига Ҳусанхўжанинг чинқироқ овози кирди:

      – Тўлаган ака! Чўкиб кетади, шох синдириш қерак, Тўлаган ака!

      Соат СКАЧАТЬ