– Эй поки парвардигор!.. Яккаю ягона болам ҳаққи, илтижо қиламан. Отасининг гуноҳидан ўт. Маҳшар кунида дўзах азобидан ўзинг халос эт! Эшон ота! Биламан, сизда гуноҳ йўқ. Қаерда бўлсангиз ҳам умр-жонингизга баракот ато этсин! Охири Соат чидолмади. Жойнамоз устида ўтирган онасининг бошига ўдағайлаб борди:
– Ўчиринг-е! Унсурлар дадамни ўлдирсин-да, сиз уларни дуо қилинг?! Онаси илтижоларини айтиб бўлиб, юзига фотиҳа тортди-да, ўрнидан турди.
– Мени онам десанг, – деди қатъият билан, – отангни йўлидан бормайсан! Борсанг, оқ сутимни кўкка совураман. Ўлсам гўримда тик тураман!
Соат бирпас серрайиб турди-да, уйдан чиқиб кетди. Жинни бўлиб қолганми онаси?!
У тенгқур болаларнинг муносабати ўзгариб қолганини аввал пайқамади. Бора-бора тушундики, ўртокдари ундан қўрқар экан! Тўрттаси гаплашиб турган бўлса, Соат яқин бориши билан келишиб олгандек жимиб қолади. Йўқ, гаплашишади у билан. Гаплашади-ю, бегоналиги сезилиб туради. Ғалати ҳолат. Соат ҳам ғурурланади, ҳам кўнгли ўксийди. Ҳеч эсидан чиқмайди. Қиш офтоби чарақлаб турар эди. Аллақанча болалар ёнғоқзор четидаги майдонда қорбўрон ўйнаётган экан. Соат ҳам келиб қўшилди. Кафтида қор зичлаб бир отган эди, бахмал камзул кийган қизалоқ юзини чангаллаган кўйи чирқиллаб қолди. Тўғриси, Соат уни урмоқчи эмасди. Шунчаки, қорни дуч келган томонга отганди. Соат югуриб борди. Қараса, қизалоқ кафти билан юзини беркитиб, қорда чўккалаб ўтирибди. Қизалоқнинг билагидан тортган эди, бир кўзи шишиб кетганини кўрди. – Йиғлама, – деди раҳми келиб.
– Атайлаб қилмадим-ку, жинни! Отинг нима?
– Отимни айтсам нима қилардинг! – деди қизалоқ ҳамон йиғлаб.
– Мениям қаматмоқчимисан?
– Тағин ўкиниб-ўкиниб йиғлашга тушди.
– Ўв, зўравон! Нега урдинг Потмани? Соат қулоғи остида янграган чийилдоқ овозни эшитиб бурилиб қаради. Ёнида ўзидан бешолти ёш кичик Ҳусан чакчайиб турарди.
Соат шундагина тушунди. Булар – Эшоннинг арзанда эгизаклари: Фотима-Ҳусанлар. Индамай бурилиб кетаётган эди, Ҳусан кутилмаганда унинг ёқасига ёпишди.
– Нима ёмонлик қилди сенга? – деди биғиллаб. Соатнинг ғаши келди.
– Ўт-э, эшонвачча! – деди Ҳусаннинг қўлини ёқасидан олиб ташлашга уриниб. Ҳусан чиллакдек қўллари билан маҳкам тирмашиб олган, кўзлари мушукдек ёнарди.
Соат бир мушт солган эди, Ҳусан қорга чалқанча йиқилди. Лаби қонаб, қорга туфлади. Шундагина Соат қийчув тинчиб қолганини, атрофини катта-кичик болалару қизлар ҳалқадек ўраб, ўшшайиб турганини кўрди. Дадил бориб, ҳалқани ёриб ўтди. Қулоғига раста бўлган йигитчаларга хос ғўлдираган овоз кирди: – Менга қара, ўв Комиссар! Агар Ҳусанни яна бир марта урсанг…
Соат ортига бурилиб қаради. Ҳаким тегирмончининг ўғли – ўзи билан тенгдош Тўлаган кўзини олайтириб турибди. Бунинг ҳам отаси сургун бўлган! Тўлаган бояги гапини яна қайтарди: – Бир марта урсанг…
Соат бир зум иккиланиб СКАЧАТЬ