Название: Бургут тоғда улғаяди 1-китоб
Автор: Нуриддин Исмоилов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-11-012-0
isbn:
Чўпоннинг вужудига титроқ кирди, у раиснинг ёнига югуриб келди-да, ёқасидан ушлаб:
– Агар Фаррухга бирон нима бўлса, биринчи ўринда сенинг қонингни ичаман, кейин анавиларнинг! – деди ғазаб билан.
Раис чўпоннинг важоҳатидан қўрқиб кетди ҳамда унинг қўлларидан ёқасини айирмоқчи бўлди. Бироқ чайир қўлларга кучи етмади. Қайтанга, ўзининг кўйлаги йиртилгани қолди.
– Ў-ў, чўпон! – деди аламидан бўғилиб амалдор. – Кимнинг қонини ичасан?!
Марди чўпон ғазабдан тишини ғижирлатиб бир зум унга қараб турди-да, кейин арчазор томонга югурди.
– Буни, – деди амалдор аламзадалик билан раисга, – йўқ қил!
– Хўп… хўп бўлади, хўжайин, – раис икки қўлини кўксига қўйиб, бошини эгди.
Ҳамма лаш-лушиар машинага ортиб бўлингандан сўнг Турғун Ғаниевич ерга қараганча у ёқдан-бу ёққа бироз юрди-да, раисни ёнига чақирди.
– Хизмат, хўжайин, – деди раис қўлини кўксига қўйиб.
– Машинанинг биттасини ўзим ҳайдаб кетаман. Иккита йигит сен билан қолади. Улар ғордаги "шер"лардан хабар олиб туришсин. Яна очидан ўлдириб қўйма, менга улар ҳали кўп керак бўлади. Чўпон масаласини сенга айтдим. Бир ҳафтадан кейин келаман. Келганимда унинг қораси кўринмасин, – деди амалдор ва машина томонга кетди.
Орқа ўриндиқда ўтирган Моҳирўй Фаррух қонига беланиб ётган баландликка қарағанча йиғлаб, ичида ўзиниўзи қарғарди. "Агар, – дея ўйлаётганди у, – мен ўжарлик қилиб қорга борамиз демаганимда, бечора йигит бундай аҳволга тушиб қолмаган бўларди".
– Моҳи, бунча кўзингдан сувингни оқиздинг? Сенга нима? Битта чўпон ўлса ўлибди-да, – деди машинани бошқариб кетаётган хизматчининг ёнида ўтирган Достон орқасига қараб, опасининг кўз ёш тўкиб кетаётганлигини кўргач.
– Учир овозингни! – деди Моҳирўй аламидан бўғилиб. – Ҳозир ўзингни бир ёқли қилиб қўяман.
– Менда нима айб? – деди ука афтини бужмайтириб.
– Сенам манави гўрсўхталарнинг биттасисан! – дея Моҳирўй хизматчини кўрсатди. – Тушундингми?!
Хизматчи тишини-тишига босди. Хўжайиннинг эркатойи ҳаддидан ошиб бораётгани унинг ғазабини қўзғатди. Аммо у тилини тишлашдан бошқа илож топа олмади. Моҳирўй эса кимдан аламини оларини билмаганидан баттар тутоқиб кетди.
–У-ку, мени бир ўлимдан олиб қолди. Сенлар бўлса, зиғирча ҳам айби бўлмаган одамни қонига беладиларинг, айт, ў-ў, гўрсўхта, унинг нима гуноҳи бор эди?! – дея Моҳирўй хизматчининг елкасига ниқтади.
Хизматчи алам билан ортига бир қараб олди-да:
– Биз буйруқни бажардик, – деди.
– Буйруғинг билан қўшмозор бўл! Тўхтат мошинани, буям сенга буйруқ! Мен тушиб қоламан!
– Жиннимисан?! – деди Достон. – Дадам билиб қолса шу гапларингни, нима дейди?
– Билса билавермайдими, тўхтат машинани деяпман! – дея бақириб юборди бутунлай ақлини йўқотаёзган Моҳирўй.
Хизматчи СКАЧАТЬ