Бургут тоғда улғаяди 1-китоб. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бургут тоғда улғаяди 1-китоб - Нуриддин Исмоилов страница 11

Название: Бургут тоғда улғаяди 1-китоб

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-11-012-0

isbn:

СКАЧАТЬ – дея унга бақирган раис Сайфининг бошига шапалоқлаб урди. – Шунақанги лақмалигинг бўлса боқмаслигинг аниқ.

      – Чайлани бузиб ташлаймиз, бўрибосарларниям ўзимиз билан олиб кетамиз! – деди келганидан бери новчага ўқрайиб қараб турган Фаррух.

      – Сен бола, – деб кулди раис, – айниб қопсанми? Илгари туппа-тузук эдинг. Ёки каттани қизи бошингни айлантириб қўйдими?

      – Шунга бошини боғлаб олганга ўхшайди, – деб кулиб юборди новча.

      – Ҳов, итдан тарқаган! – дея бирдан бақирди Фаррух. – Ҳали сенинг энангни кўзингга кўрсатаман!

      Тирмизаккина боланинг оғзидан чиққан гап новчанинг суяк-суягигача етиб борди. У Фаррух томонга юра бошлади.

* * *

      Уйга етиб келганларидан кейин Моҳирўй ўзининг хонасига қамалиб олди. Бундан Зулайҳонинг фиғони фалакка ўрлади. "Падарингга лаънат етимча! – дея ўйлади у. – Шунча вақт кўнглингга қараб келдик. Индамасак, бошимизга чиқиб, билган нағмангни чаласан, шекилли? Бир танобингни тортиб қўйиш вақти келиб қолганга ўхшайди".

      – Дадаси, – деди Зулайҳо диванда ўтириб бир нуқтага тикилиб қолган эрига, – бу қиз билан очиқчасига гаплашиб қўймасам, кўп майнавозчиликлар қиладиганга ўхшайди.

      – Нима қилмоқчисан? – деди эр ҳолатини ўзгартирмай.

      – Кимлигини эслатиб қўйиш вақти келиб қолмадимикин?

      Турғун Ғаниевич хотинининг гапидан кейин бирдан унга ўқрайиб қаради.

      – Товуқмия бўлиб бораяпсанми кундан-кунга, – деди у Зулайҳога, – қачон қарама, битта фалокатни бошлаб юрасан.

      Зулайҳо шу пайтгача эридан бундай қўпол ҳақорат эшитмаганди. Амалдорга тикилган кўйи музлагандек қотди. Унинг бундай безрайиб туриши амалдорни баттар "тутатиб" юборди.

      – Нимага менга бундай анқайиб қараб қолдинг?! – дея бақирди у.

      – Мен сизни танимай қолдим, – деди Зулайҳо кўзи ёшга тўлиб, – сиз мутлақо бегона одамга ўхшаб кўринаяпсиз.

      – Қачондан бери? – дея мийиғида илжайди амалдор.

      – Бунга анча бўлди. Менимча, ўзингизни осмонга чиқиб кетганман, деб ўйлаяпсиз. Ҳали шошманг, бунинг учун озгина вақт бор.

      Амалдор ўрнидан туриб кетди.

      – Мени қўрқитмоқчи бўлаяпсанми?!

      – Сизни мен қўрқитмайман. Сиз қўрқиш даражасидан ўтиб бўлдингиз. Ҳар эҳтимолга қарши, айтиб қўйяпман-да, – дея Зулайҳо ортига бурилди-ю, тез-тез юриб хонадан чиқиб кетди.

      Хотинининг бу тахлит муомаласи Турғун Ғаниевични бироз довдиратди. У Зулайҳо бошини эгиб қолса керак, деб ўйлаганди, аммо у худди отаси тириклигидагидай бурро-бурро гапирди. Ҳатто эрига таҳдид қилишдан ҳам тоймади.

      Алам билан ошхонага кирган Зулайҳо музлаткични очди-да, ярми ичилган ароқ шишасини олиб пиёлага тўлдириб қуйди ва бир кўтаришда ичиб юборди. Орқасидан газак ҳам қилмай, столга ўтирди. "Кўрнамак, – дея пичирлади унинг лаблари, – ҳали мен товуқмия бўлиб қолдимми? Ўзинг қачон одамга айланганингни эсингдан чиқарганга СКАЧАТЬ