Бургут тоғда улғаяди 1-китоб. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бургут тоғда улғаяди 1-китоб - Нуриддин Исмоилов страница 6

Название: Бургут тоғда улғаяди 1-китоб

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-11-012-0

isbn:

СКАЧАТЬ Ғаниевич ўйлаб қараса, шундан маъқулроқ йўл йўқ экан. "Зора, – деб хаёлидан ўтказди у, – шу билан бунинг жағи сал тинса. Ҳар хил бўлмағур гаплари билан миямни эговламаса". Турмушнинг дастлабки йиллари улар бир-бири билан иноқ яшашди. Аммо бола бўлавермагач, жувоннинг жағи очилиб кетаверди. Охири эр шўрлик уйига келишгаям безиллаб қолди.

      Улар биргалашиб болалар уйига боришди. Ота-онаси ичувчи ёки бирор шикаста жойи бўлмаган бола сўрашди. Шунда Турғун Ғаниевичнинг қайнотаси кимлигини яхши билган болалар уйининг директори ота-онаси машина авариясида ҳалок бўлган бир ярим ёшли қизалоқни уларнинг қўлларига тутқазди. Эр-хотинга бу жуда маъқул тушди.

      Шу билан улар яшаш жойларини ўзгартиришиб, қизалоқни катга қила бошлашди. Моҳирўй етти ёшга тўлганида эса кутилмаганда худо уларнинг ўзларига ҳам фарзанд берди. Шу билан эр-хотин икки фарзанднинг отаонасига айланишди.

      Моҳирўй бўй чўзиб боргани сайин гўзаллашиб кетаверди. Кулчага мойиллиги бўлган оппоқ юзи силлиқ, қошлари ингичка, мисоли ёй, қоп-қора киприклари узун-узун, қалин, сал қизғиштоб сочи елкасидан, тор кийим кийганидан қадди-қомати юракни суғуриб олиш даражасидаги бу қизнинг ошиқлари ўн олти ёшга тўлмасидан кўп эди. Мактабда синфдошлари, юқори синфдагилар камлик қилганидай, ўзидан кичик ўғил болалар ҳам муҳаббат изҳор қилишар, камини эса маҳалладагилар тўлдиришарди. Қайнотаси ўлгунича мансаб пиллапоясидан анча юқорилаб улгурган Турғун Ғаниевич кўз ўнгида қизининг бунчалик офатижон малакка айланиб бораётганидан феъли айниди. "Шунча йил бу гулни парваришлаб улғайтирдимми, энди роҳатини ҳам ўзим кўришим керак. Моҳирўй фақатгина менга тегишли ва бир умр меники бўлиб қолади", деган ниҳоятда тубан фикрга келганди у.

      Зулайҳо опа эрида содир бўлаётган ўзгаришни анчадан бери сезиб юрарди. Айниқса, Турғун Ғаниевич ишдан қайтиб келганида Моҳирўй унинг юзидан ўпиб қўяр, бундан эрининг кўзлари чақнаб кетарди. Ҳозир аёл атайлабдан Моҳирўй тўғрисида шунақа гап айтди. Натижа эса кутилганидан ҳам ортиқроқ бўлди. Хизматкорлар қолиб, Турғун Ғаниевичнинг ўзи қизининг орқасидан югуриб кетишига бир баҳя қолди.

      Пастдаги воқеалардан бехабар қиз билан йигит тезроқ қорли тоққа етиб олиш учун янада илдамлашди.

      – Ҳой-й-й!!! – деган овоз келди уларнинг орқа томонидан.

      – Раим бизни чақираяпти, – деди новча хизматкор ҳеч нарсага эътибор бермасдан кетаётган йигит билан қизга.

      – Нима иши бор экан? – деди Моҳирўй ўгирилиб.

      – Билмадим, ҳар қалай, дадангиз бирон нима дегандир, бироз тўхтаб турайлик-чи.

      – Уфф…

      Оғир хўрсинган Моҳирўй Фаррухга "сиз нима дейсиз?" мазмунида қаради.

      –Зарур гап айтгандир, – деди Фаррух гўё Моҳирўйнинг гапини уқиб олгандай.

      Беш-олти дақиқалардан кейин жиққа терга ботган Раим етиб келди. У тез югурганидан қийналиб нафас олар эди.

      – Нима деди менинг меҳрибон дадажоним? – сўради Моҳирўй киноя билан.

      – "Ортига СКАЧАТЬ