Бургут тоғда улғаяди 1-китоб. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бургут тоғда улғаяди 1-китоб - Нуриддин Исмоилов страница 4

Название: Бургут тоғда улғаяди 1-китоб

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-11-012-0

isbn:

СКАЧАТЬ Сизга мазза, куну тун шу ердасиз, тўғрими?

      – Менга анави ер, – дея Фаррух ўзларидан анча наридаги оппоқ қорга бурканган қояни кўрсатди, – кўпроқ ёқади.

      Моҳирўй йигит кўрсатган томонга бирор муддат қараб турди-да, соддадиллик билан сўради:

      – Сиз у ерга борганмисиз?

      – Бўмасам-чи, ҳар икки кунда бориб келаман, қорга думалаб ўйнайман, роса мазза жой! – деди у. – Хоҳласангиз сизниям олиб бораман.

      Моҳирўй энтикиб кетди. Бир муддат ўша қоядан кўзини узолмай қараб турди-да, кейин бошини эгганча:

      – Боргим келгани билан мени у ёққа қўйиб юборишмайди, – деди афсусланиб. – Лекин боргим келаяпти, ҳозироқ.

      – Пастдагилар сизга рухсат беришмайдими? – деди унга кулиб қараган Фаррух.

      – Пастдагилар… – дея гапини давом этказолмай қолди Моҳирўй. – Дадам аввалига хафа бўлсаям кейин дарров буни унутади. Лекин ойимни кўндириш қийин. Жаҳли чиқса, сочимни юлишдан ҳам тоймайди… Лекин шундай жойга бориб маза қилиб келиш арзимайдими озгина азобланишга?

      – У ер анча олисда, ундан кейин отам сизни олиб кетганим учун мени уришади. Мен шу пайтгача отамнинг гапини икки қилмаганман.

      – Мен рухсат сўрасам борасизми?

      – Бўлмасам-чи, – деди бирдан қувониб кетган Фаррух.

      Моҳирўй ўрнидан туриб пастга қаради. Иккита хизматкор йигит булар томондан кўз узмасди. Қолганлари ўзлари билан ўзлари овора. Гўёки уларга тегишли бўлган қиз тепада бегона йигит билан гаплашиб ўтиришганидан хабарсиздай.

      – Ой-и-и! – дея қичқирди Моҳирўй. Бироқ пастдагилар ҳеч нарсани эшитишмади шекилли, булар томонга қараб ҳам қўйишмади. – Ой-и-и! – деб яна бақирди Моҳирўй.

      Икки юзи лўппи аёл ўтирган жойида тепага бир нигоҳ ташлаб эрига:

      – Қизингиз чақираяпти, тинчликмикин ишқилиб? – деди.

      Раис билан кетма-кет уч марта пиёла тўқиштирган амалдор Моҳирўйнинг тепага чиқиб кетганини унутиб қўяёзган эди.

      – Нима қилаяпти у? – дея хотинидан сўради.

      – Анави болани қайтариб келаман деб чиқиб кетувдику, – деди аёл норози қиёфада.

      – Полвон! – деди амалдор раисга қараб. – Неча марта шу ерга келган бўлсам, ҳамма вақт менинг ақлимни мана шу ароғинг билан олиб қўйгансан, айт анави чўпонингга, боласи энди ўлиб кетсаям майлига, фақат Моҳирўйни олиб тушиб қўйсин.

      Раис инқиллаб ўрнидан турди. Унинг кайфи чоғ эди. Зеро, келганидан бери қовоғидан қор ёғиб турган амалдор энди-энди у билан сал очилиб гаплашаётганди.

      – Марди ака, – деди у тандир атрофида куймаланиб юрган чўпонга, – тандирингиз пишай деб қоддими, одамнинг қорни пиёз пўсти бўлиб кетди-ку.

      Раис азалдан бу қайсар чўпоннинг "тили"ни яхши биларди. Бу чол қанчалик ўжар, акс бўлмасин, бир оғиз ширин сўздан мумдайин эриб кетарди. Шу боис доим юмшоқ гапириб унинг "жони"ни оларди. Боя амалдорнинг олдида илк маротаба чўпонга ўқрайиб қараганди ва ўшандаёқ унда пайдо бўлган ўзгаришни сезган эди. Ҳар тугул, ўшанда СКАЧАТЬ