Название: Бургут тоғда улғаяди 1-китоб
Автор: Нуриддин Исмоилов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-11-012-0
isbn:
– Пепси-кола ичиб кўринг, муздайгина, – деди Моҳирўй жилмайиб Фаррухга.
– Аввал манави обизамзамни татиб кўрсин, закускасига кола ичади, – деди амалдор қизининг шумлигига кулгиси қистаб.
– Дада-а-ж-о-н, – деди Моҳирўй нозланиб, – ҳали кичкина йигит экан-у, кола ичиб қўяқолсин.
Амалдор қизининг мана шундай эркаланиб гапиришини хуш кўрарди. Қизининг бундай сўзлаши учун жонини ҳам бериб юборишга тайёр эди. Шу боис дарров қизига ён босди.
Фаррухга эса Моҳирўйнинг кичкина бола-ку, деган гапи ўтиришмади. У аллақачон ўзини катта одам деб ҳисоблар эди. Шу боисдан уятчанликни унутиб, амалдорнинг қўлидаги пиёлани олди-да, бир кўтаришда бўшатди. Бироқ ароқнинг аччиқлигидан унинг афти бужмайиб кетган эди.
Унинг аҳволини кўрган Моҳирўй шунақанги хандон отиб кулдики, овози тоғу тошларга урилиб, акс-садо бериб юборди. Фаррух унинг кулгисига чидаб туролмади. Ўрнидан шартга турди-да, арчазор томонга югурди.
Моҳирўй кулиб, уни хафа қилиб қўяман деб ҳечам ўйламаган эди. Шу боис Фаррух югуриб кетиши билан бирдан кулгидан тўхтади-да, бироз унинг ортидан қараб туриб, кейин ўзи ҳам ўша томонга чопиб кетди.
– Қаёққа?! – дея қичқирди унинг ортидан онаси. – Остановись, а то опять упадёшь!
Моҳирўй онасининг гапига қулоқ ҳам солмай югуришда давом этаверди. Амалдор хизматкорларига ўқрайиб қаради-да:
– Қайтаринглар, – дея буйруқ берди, йигитлар тезликда беш-олти қадам босишгач эса: – Иккаласини ҳам, – деб қўшиб қўйди.
Моҳирўйни тутиш йигитларга қийин бўлмади. Аммо арчаларни оралаб, тошдан тошга енгиллик билан сакраб ўтаётган Фаррухга ета олишмади. Шунда раисга забон битиб, Марди чўпонга бақирди:
– Қайтар улингди!
Боя раиснинг ўқрайиб қараганидан ҳали-ҳануз ўзига келолмаётган чўпоннинг бу гапдан кейин қони қайнаб кетди. Агар унга ёшлик даврида шундай дейишганида ўша одамни ер билан битта қилиб ташлаган бўларди. Бироқ ҳозир яна ўзини босди. Аламини ичига ютди. У ўғлининг орқасидан бироз қараб тургач:
– Фар-рух! – дея чақирди.
Отасининг овозини эшитган йигит югуришдан тўхтаб ортига ўгирилди. Бу ерда арча сийрак ўсган, шу боис ота-ўғил бир-бирига яққол кўриниб турарди. Фаррух отасининг пастга туш ишорасидан кейин умрида илк бора унинг айтганини қилмай тош устига ўтириб олди. Ота ўғлининг қилиғидан асабийлашмади, қайтанга ичида хурсанд бўлди. "Агар унинг ўрнида мен бўлганимда ҳам шундай қилган бўлардим. Худди ўзимга ўхшаган қайсар, баччағар", – дея хаёлидан ўтказди у.
Хизматкор йигитлар Фаррухни олиб келиш учун энди хезланишган эди, Моҳирўй уларни тўхтатди.
– Ўзим олиб келаман, – деди у ва йигит ўтирган томонга югуриб кетди.
Ўзи СКАЧАТЬ