Бургут тоғда улғаяди 1-китоб. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бургут тоғда улғаяди 1-китоб - Нуриддин Исмоилов страница 18

Название: Бургут тоғда улғаяди 1-китоб

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-11-012-0

isbn:

СКАЧАТЬ инқиллаб қўяётган йигирма ёшлар атрофидаги жувонни қучоқлаб ўтирар, "Озгина сабр қил", дея далда берарди. Уларнинг иккиси ҳам Моҳирўйнинг саломини эшитмади чоғи, алик олишмади. Қиз қайтадан салом берди. Шунда кўзлари изтиробга тўла аёл йиғлаб юборгудек бўлиб унга қараб бошини қимирлатиб қўйди.

      – Тинчликми? – дея сўради Моҳирўй уларга янада яқин бориб.

      Шунда кўрдики, инқиллаётган жувон ҳомиладор экан.

      – Сизларга ёрдамим керакмасми? – деди қиз даҳшатга тушиб.

      – Қизим, – деди аёл йиғлоқи овозда, – боламнинг ой-куни яқин. Роддомга обормасам бўлмайди. Шу ергача базўр опкелдим. Мошиналарга қўл кўтарсам, тўхтаган уч-тўрттаси "Пул берсанглар обориб қўяман", дейди. Биз камбағал бечораларда бир сўм ҳам йўқ. Агар иложини қилсанг бир-икки сўм бериб кет. Мендан қайтмаса худодан қайтсин!

      – Пулим бор, – деди Моҳирўй шошиб, – ҳозир ўзим мошина тўхтатиб бераман.

      Жинси шим, юпқа елкалари спорт кийимида кўкраги бўртиб турган қизни кўрган биринчи машина бирдан унинг ёнида тормоз берди.

      – Роддомгача олиб бориб қўйинг, пулини икки ҳисса бераман, – деди Моҳирўй эшикни очиб.

      Бу гапни эшитган ҳайдовчи афтини бужмайтирди, қизнинг елкаси оша светофор остида ўтирганларга қаради ва бироз ўйланиб тургач, рози бўлди.

      Туғруқхонага етиб борганларида, қабулхонада ўтирган ҳамшира: "Одам кўп, ётқизишга жой йўқ", деб пича тихирлик қилди. Моҳирўй дарров ёнидан беш сўм чиқариб, унинг чўнтагига солиб қўйганди, жой ҳам топилди, муомалаям ўзгарди. Шундан кейин ҳам Моҳирўй аёлнинг бир ўзини ёлғиз қолдирмай, жувоннинг кўзи ёришини кутиб ўтирди. Аёл беминнат ёрдам бераётган қизни дуо қилиб чарчамас, ҳар икки гапининг бирида унга яхши жойлардан ато қилишини Худодан тилар эди. Охири Моҳирўй бундай раҳматномалардан ноқулай аҳволга тушди ва гапни бошқа томонга буриш учун:

      – Хола, кечирасиз, қизингизнинг эри бирон жойга кетганми? – дея сўради.

      – Эй-й, қизим, – деди аёл бошидаги рўмоли билан кўз ёшини артиб, – бизлар асли шўрпешоналармиз. Оила қурганимдан бери бошим ғамдан чиқмайди. Аввалига раҳматли эрим билан яхшигина яшардик. Эскироқ бўлсаям мошинамиз бор эди. Бир куни эрим икковимиз шу мошинада меҳмонга кетаётиб аварияга учрадик. Эрим шу заҳоти жон берди. Мен дўхтирхонада ўзимга келдим. Лекин хаёлим кирди-чиқди бўп қолган экан. Битта бир ярим ёшли, битта уч ёшли қизимдан бўлак ҳеч кимим йўқ эди. Эрим икковимизам детдомда катта бўлгандик. Шунинг учун авариядан орттирган жароҳатларим тузалгач, дўхтирлар мени психбалнисага жўнатишди, қизларимни бўлса, детдомга топширишибди. У ерда мен узоқ қоп кетдим. Тузалганимдан кейин қизларимни олгани борсам, кичкинасини кимдир олиб кетибди. Ишқилиб, қизимни улар қийнаб қўйишмасин, деб эрта-ю кеч Худога ёлвордим.

      Шу битта қизниям минг бир азобда катта қилдим. Мендай психбалнисадан чиққан одамга биров иш берармиди?! Бир сўм топиш учун қанча азобларни бошимдан ўтказмадим. Ўзимни неча марталаб ўлдирмоқчиям бўлдим. Лекин шу норасида гўдакни ўйлаб ниятимдан СКАЧАТЬ