Бургут тоғда улғаяди 1-китоб. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бургут тоғда улғаяди 1-китоб - Нуриддин Исмоилов страница 16

Название: Бургут тоғда улғаяди 1-китоб

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-11-012-0

isbn:

СКАЧАТЬ теб тойчоқнинг бўйнидан босган. Бироқ ҳеч нарсага тушунмаган той унинг айтганини бажармаган, шунда Фаррух яна қанд билан сийлаган ва тағин ётишга даъват қилганди. Биринчи кун ҳеч нарсага эришилмади. Бироқ бир ой мобайнида шундай қилавергач, ахийри тойчоқ унинг амрига бўйсунган, бора-бора қанд ейиш умидида Фаррухни кўрди дегунча унинг ёнига ётиб оладиган бўлганди. Улғайгач эса фақат буйруқ берилгандан кейингина отларга хос бўлмаган амални бажарадиган бўлди.

      Чўпоннинг ёнига ётган от умид билан Фаррухга қаради. Аммо эгасидан бу сафар "иссиқ"лик чиқмади. Шундай бўлса-да, от ўрнидан туриб кетмади.

      Отасини бир амаллаб эгар устига қорни билан ётқизган йигит отни турғазди…

      …Ҳовлисидаги чорпояда чордона қуриб ўтириб олган Мамаюсуф дўхтирга Фаррух: "Отам сизни чақираяпти", деб айтган эди, бирдан дўхтирнинг юзи ёришиб кетди.

      –Отангга айт, ҳозир бораман, – деди у Фаррухга юмшоқлик билан ва "Ё бисмилло", дея ўрнидан тураркан, "Нима қиларкан, мени овора қилиб? Ўзи етаклаб келсаям биров уришмасди", деб тўнғиллаб қўйди. Кейин "Балки, "Қўйларнинг орасидан ўзингиз танлаб олинг, деб айтар", дея хаёл қилиб энтикиб қўйди.

      Марди чўпоннинг ҳовлисига келгандан кейин эса унинг бирдан ҳафсаласи пир бўлди. Чунки атрофда биронта ҳам қўй кўринмас эди. Уй ичкарисида чўпоннинг кўрпатўшак қилиб ётганини кўргандан кейин дўхтирнинг фиғони фалакка ўрлади. Шундай бўлса-да, умид билан чўпоннинг ёнига келиб, у билан қуюқ саломлашди.

      – Сизгаям роса дардисар бўлдик, – деди Марди чўпон, – энди ўзим йиқилиб ўтирсам денг…

      – Бунақа йиқитадиган отнинг баҳридан ўтиш керак. Нима бўлди ўзи, қаерингиз оғрияпти? – дея қўй олиш умидини йўқотмаган кўйи Мамаюсуф дўхтир унинг қўл томирини ушлаб кўрган бўлди.

      Чўпоннинг юраги тез урар, қон босими ошганди. Лекин дўхтир бунга парво ҳам қилмади.

      – Ҳаммаси зўр, – деди у илжайиб, – энди, ака, сиздай бақувват одамга арзимаган касалликни деб ётиб олиш уят бўлади.

      – Шу белим оғриб қўймаяпти-да, – деди Марди чўпон Мамаюсуфнинг мақтовидан кейин худди ҳеч қаери оғримаётгандек ўзини жиддий тутишга уриниб.

      – Бу белнинг оғримаган пайти бормикан? Мана, менинг ўзимам ҳалитдан белангиман. Парво қилманг, ўтиб кетади. Фаррухбекка айтамиз, орқангизга яхшилаб қўй ёғидан суртиб қўяди. Сўнг бирон кило қўй гўштини қайнатма шўрва қилдиринг, эртасига ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетасиз, – деди Мамаюсуф доноларча маслаҳат бериб. – Ҳалиги қўйни тоғдан олиб тушолмабсиз-да. Ҳечқиси йўқ. Бугун бўлмаса эртага Фаррухнинг ўзи етаклаб келар. Жа шошиб турган жойимиз йўқ.

      Марди чўпон қизарди. Бир хаёли энди "Қўйдан умидингни уз", демоқчи бўлди. Лекин айтолмади. Тили бормади унақа дейишга. Мамаюсуф эса чўпоннинг қизарга-нини оғриқ азобига йўйганча ўрнидан туриб хайрлашдида, ташқарига чиқди. Ҳовлида бошини қуйи эгганча ўтирган Фаррухга чўпонга айтганларини такрорлади ва гапининг охирида қўйни эртадан қолдирмасдан олиб келишини тайинлаб, уйига равона бўлди. Фаррух дўхтирнинг қанақа қўй ҳақида гапирганига тушунмай, СКАЧАТЬ