Бургут тоғда улғаяди 1-китоб. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бургут тоғда улғаяди 1-китоб - Нуриддин Исмоилов страница 22

Название: Бургут тоғда улғаяди 1-китоб

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-11-012-0

isbn:

СКАЧАТЬ сумка нарсаларга тўла эди.

      – Босс, завтрак олиб келишди, – деган соқчи алланималарни умид қилгандай иржайганча туриб қолди.

      – Боравер, – деди Босс унга совуқ қараш қилиб ва эринибгина ўрнидан турди.

      Бирдан башараси тундлашган соқчи индамай чиқиб кетди. Ғиёс ака унинг орқасидан кулиб қараб қоларкан:

      – Падарингга лаънатлар, бир сафар олишмаса ўлиб қолишади, – деди ҳамда сеткаларнинг ичидагиларни бирма-бир стол устига қўя бошлади.

      – Мен сенга айтсам, – дея гапида давом этди у, – бу ер ташқаридаги бош оғриқдан минг чандон яхшироқ.

      Фаррух стол устига қўйилган ноз-неъматлару ҳил-ҳил пишган гўшт ва ҳатто бир шиша ароқни кўриб ҳайрон қолди.

      – Менга, – деди у ҳайратини яширолмай, – кеча кечқурун бир бўлак нон билан шилдир шўрва беришганди.

      – Бу кўрганларинг чепуха, – деди қисқагина қилиб Босс ва Фаррухни биргаликда «завтрак»ка таклиф этди.

      Фаррухни тушдан кейин яна терговчининг ёнига олиб боришди.

      – Қалайсан? – деди терговчи кулиб. – Ақлинг кириб қолдими? Шунақа, бу ерда асов тойларни ҳам дарров қўлга ўргатиб қўйишади.

      Фаррух ўқрайиб қараб тураверди. Унинг нигоҳида бир олам алам, нафрат ва қасос борлигини уқиш мумкин эди.

      Терговчи бу сафар гапни чўзиб ўтирмади. Аввалдан ўзи ёзиб тайёрлаб қўйган олти саҳифа қоғозга қўл қўйдиртирди-да:

      – Бўлди, тамом, эртага судинг бўлади, – деди ва соқчини чақириб, маҳбусни олиб кетишларини буюрди.

      Бу сафар Фаррух унчалик ҳам тушкунликка тушмади. Отасини кўриб келиш, ҳеч қурса бу ерга чақиртириш тўғрисида сўрамади ҳам.

      – Ҳозиргина, – деди Босс Фаррухни ғамгин қиёфада қарши олиб, – ёмон хабар эшитдим. Бардам бўл, йигит.

      Фаррух ҳеч нарсани англамай унга қараб қолди.

      – Кеча, сени уйингдан олиб кетишганидан кейин отанг омонатини топширибди.

      – Ни-ма?! – деди унга бақрайиб қараб қолган Фаррух. – Отам… Ўлдирам-а-а-а-н!!!

      – Ўзингни бос, – деди Ғиёс ака уни қучиб, – Ўзингни бос, ука, бир кунмас-бир кун ҳаммамиз ҳам ўламиз. Тақдир…

      Фаррух ўкириб йиғлаб юборди.

      – Ҳали отам ўлмаслиги керак эди… Отам ҳали яшаши керак эди… Мени олиб кетишганига чидолмаган отам…

      У эртасига эрталабгача чурқ этмади. Каравотида бир нуқтага тикилиб ўтираверди. Босс амал-тақал қилиб кечқурунги овқатдан едирди, холос.

      Фаррух судга ёши улғайиб қолган одамлардай ғамгин кириб келди. Каталакдай суд залида раис ва новча хизматкор тиржайиб ўтиришарди. Улар Фаррухни кўрганлари заҳоти ўринларидан туриб, қарсак чалган бўлишди.

* * *

      Агар Моҳирўй бундан бир йилгина аввал мана шундай кеч келганида ёки биронта ножўя иш қилиб қўйганида Турғун Ғаниевичнинг парвойига ҳам келмаган, қизининг қилиқларини шунчаки эркатойликка йўйган бўларди. Бироқ айни дамда амалдорнинг назари бошқа эди. Моҳирўйга қизига қарагандек СКАЧАТЬ