Уч мушкетёр. Александр Дюма
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Уч мушкетёр - Александр Дюма страница 23

Название: Уч мушкетёр

Автор: Александр Дюма

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-894-8

isbn:

СКАЧАТЬ – ўз набатида қиличини яланғочлаб деди Атос. – Аслида эса камзулимни ечиб ташлашнинг иложи йўқ. Мен жароҳатим қонаётганини сезиб турибман, лекин, рақибимга ўзи чиқармаган қонни кўрсатиб, уни хижолат қилишдан қўрқаман.

      – Ҳа, тақсир, – жавоб берди д’Артаньян. – Бу қонни мен чиқарганманми, ўзга кишими, лекин бунча мард дворяннинг қонини кўриш мен учун ҳамиша оғир. Мен сиз сингари камзулимни ечмай уришаман.

      – Буларнинг ҳаммаси жуда дуруст! – хитоб қилди Портос. – Аммо, ширинсуханлик етар! Биз ҳам навбат кутаётганимизни унутманглар.

      – Бундай бемаъни гапларни айтаётганда ўзингиз номингиздан гапиринг, Портос, – унинг сўзини бўлди Арамис. – Менга келганда, бу икки жанобнинг ҳамма гаплари, менинг назаримда, жуда соз ва икки олижаноб дворянга бутунлай муносиб.

      – Бош устига, тақсир, – дея жойига бориб турди Атос.

      – Мен сўзингизни кутдим, холос, – у билан қиличини чалиштириб жавоб берди д’Артаньян, Бироқ, тиғлар бир-бирига тегиб жаранглагунча бўлмай, монастир муюлишида жаноб де Жюссак командаси остида кардинал гвардиячиларининг отряди кўринди.

      – Кардинал гвардиячилари! – бир овоздан қичқиришди Портос билан Арамис. – Қиличларни қинига солинг, жаноблар! Қиличларни қинига солинг!

      Аммо вақт ўтганди. Ниятлари борасида шак-шубҳа қолдирмайдиган бир тарзда гвардиячилар рақибларнинг устидан чиқиб қолдилар.

      – Ҳой! – улар томонга қадам ташлаб ҳамда қўл остидаги кишиларга эргашишни ишора қилиб, қичқирди де Жюссак. – Ҳой мушкетёрлар! Сизлар шу ерда уришмоқчимисиз? Фармонлар нима бўлади?

      – Сизлар ўта илтифот қиляпсизлар, жаноблар, – алам билан деди Атос, чунки де Жюссак икки кун муқаддам содир бўлган ҳужумнинг иштирокчиси бўлганди. – Агар сизлар уришаётганингиз устидан чиқиб қолганимизда, сизларни ишонтиришим мумкинки, биз халал бериб ўтирмасдик. Бизни ўз ҳолимизга қўйинг, шунда заҳмат чекмасдан, маза қиласиз.

      – Муҳтарам жаноблар, – деди де Жюссак, – минг афсуски, бунинг иложи йўқ, деб сизларга маълум қилишга мажбурман. Биз учун бурч – ҳаммасидан афзал. Қиличларни қинига солиб, орқамиздан юринг.

      – Муҳтарам жаноб, – де Жюссакни мазах қилиб, деди Арамис, – бу бизга боғлиқ бўлганда илтифотли таклифингизга жон-жон деб кўнардик. Лекин, бахтга қарши, бунинг иложи йўқ: жаноб де Тревил буни тақиқлаб қўйган. Қани, йўлингиздан қолманг – бундан тузук чорангиз йўқ.

      Масхарадан де Жюссакнинг жони чиқиб кетди.

      – Агар итоат қилмасангиз, – хитоб қилди у, – биз сизга ҳужум қиламиз!

      – Улар беш киши, – нимтовуш билан гапирди Атос, – биз уч кишимиз, холос. Биз яна мағлубиятга дучор бўламиз ёки турган жойимизда ўлишимизга тўғри келади, зеро, сизларга маълум қиламанки, мағлуб бўлиб, мен капитаннинг кўзига кўринмайман.

      Атос, Портос ва Арамис шу заҳоти бир-бирларига яқинроқ сурилиб олишди, де Жюссак эса аскарларини сафга тизишга шошилди.

      Шу дақиқа д’Артаньян учун кифоя қилди: у бир қарорга келди. Инсон тақдирини ҳал қилувчи воқеалардан СКАЧАТЬ