Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 15

Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари

Автор: Артур Конан Дойл

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-255-2

isbn:

СКАЧАТЬ Жароҳати бўйнининг ўнг томонида, орқадан зарба берилган. Кўриниб турибдики, у ўзига-ўзи пичоқ ура олмаган.

      – Агар у пичоқ устига йиқилиб тушган бўлмаса, – деди Холмс.

      – Жуда тўғри айтдингиз. Бу фикр менинг ҳам миямга келган эди. Лекин пичоқ жасаддан бир неча фут нарида ётарди. Демак, йигитча пичоқ устига йиқилиб тушган бўлиши мумкин эмас. Ундан кейин, марҳумнинг охирги сўзларига эътибор беринг. Ва ниҳоят Смит ўнг қўли билан ғоятда муҳим далилий ашёни чангаллаган эди.

      Хопкинс чўнтагидан қоғоз пакет чиқариб, ундан тилла бандли пенсне6 олди. Пенснега пишитилган қора ипак боғланган бўлиб, иккала ипнинг ҳам учи узилган эди.

      – Смитнинг кўзи жуда яхши кўрган, – деди Хопкинс. – Демак, пенснени у қотилнинг юзидан юлиб олган.

      Шерлок Холмс пенснени қўлига олиб, уни зўр эътибор ва қизиқиш билан кўздан кечира бошлади. Кейин уни бурнига қўндириб, китоб ўқишга уриниб кўрди, дераза олдига бориб, яқин атрофдаги уйларга қаради, сўнг пенснени ечиб, уни чироққа яқин тутганча яна синчиклаб текшира бошлади, ахири мамнун жилмайиб қўйди-да, стол ортига ўтириб бир парча қоғозга беш-олти сатр хат ёзди ва уни Хопкинсга узатди.

      – Ушланг, сиз учун қўлимдан келган энг яхши хизматим мана шу, – деди у. – Фойдаси тегса керак, деб ўйлайман.

      Ҳайрон қолган изқувар хатни овоз чиқариб ўқиди: «Ҳашаматли уйда ёки квартирада истиқомат қилувчи башанг кийинган хоним қидирилади. Унинг бурни йўғон ва гўштдор, кўзлари бирбирига яқин жойлашган. У ҳамиша пешонасини тириштириб, узоқни яхши кўролмаганидан кўзини сузиб қарайди, эҳтимол, елкаси букчайган бўлиши ҳам мумкин. Мавжуд далилларга қараганда, у сўнгги бир неча ой мобайнида оптикага камида икки марта мурожаат қилган. Хонимнинг пенснесидаги шишалар ниҳоятда қалин бўлгани, оптика мутахассислари эса, унча кўп эмаслиги сабабли, у аёлни қидириб топиш унча қийинлик туғдирмайди».

      Холмс таажжубда қолганимизни кўриб жилмайди.

      – Бунинг ҳеч қийин томони йўқ, – деди у. – Ҳеч бир буюм кўзойнак ё пенснечалик бой маълумот бера олмайди, мана бундай ноёб кўзли пенснеку, инчунун. Пенсненинг эгаси аёл эканини қаердан билдим? Бунинг қанчалик нафис ишланганига эътибор беринг. Ундан ташқари, марҳумнинг сўнгги сўзларини эсладим. Энди хонимнинг серҳашам, серпардозлигига келсак, буни аниқлаш ҳам қийин бўлмади: пенсненинг тутқичи қимматбаҳо, соф олтиндан ишланган, шунга кўра, бундай пенсне таққан хонимнинг бошқа жиҳатлар бўйича ҳам басавлат, серҳашамликка интилишига имоним комил. Сиз пенснени тақиб кўринг, у бурнингизда қўниб турмайди. Демак, ўша хонимнинг бурни йўғон бўлиши керак. Бундай бурун, бир қатор истиснолари бўлишига қарамай, одатда калта ва гўштдор бўлади. Шунинг учун ҳам ўз баёнимда бу тафсилотларга тўхталиб ўтиришни шарт деб ҳисобламайман. Менинг юзим чўзиқ, шунга қарамай, пенсне таққанимда, кўзларим оралиғидаги масофанинг пенсне шишалари оралиғидаги масофага нисбатан кенгроқ эканлигини аниқладим. Бошқача қилиб айтганда, у аёлнинг кўзлари бирбирига яқин жойлашган. Эътибор беринг-а, Уотсон, пенсне шишалари ботиқ ва ниҳоятда СКАЧАТЬ



<p>6</p>

Пенсне – гардиши ва қулоққа иладиган чўпи бўлмаган, фақат икки шиша ўртасидаги тутқич билан бурун устига қўндириладиган кўзойнак.