Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 17

Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари

Автор: Артур Конан Дойл

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-255-2

isbn:

СКАЧАТЬ Маркер. Дуруст, иш анча ойдинлаша бошлади. Бизнинг хоним хонага кириб, тўғри ўрта ғаладон олдига боради, кейин уни очади ёки, йўқ деганда, очмоқчи бўлади. Бу пайт хонада ёш йигит Смит пайдо бўлади. Буни кўрган хоним калитни қулф тешигидан шошқалоқлик билан тортиб олаётганида қулф атрофини қириб юборади. Йигит уни ушламоқчи бўлади, лекин аёл қўлига биринчи бўлиб илинган қуролни (яъни стол устида ётган пичоқни) олади-ю Смитга санчади, йигит чалқанчасига йиқилади, шунда аёл, ўзи излаб келган нарсасини, эҳтимол, бир қўлида чангаллаганча, қочиб кетади. Оқсоч қиз Сьюзен шу ердами? Айтинг-чи, Сьюзен, сиз чинқирган овозни эшитганингиздан кейин бирон киши манави эшикдан чиқиб кетишга улгурармиди?

      – Йўқ, сэр, ҳеч ким чиқиб кета олмасди. Негаки, мен зинадан югуриб тушиб келаётганимда йўлакда ўша одамни албатта учратган бўлардим. Ундан кейин, бу эшик очилганиям йўқ, очилса албатта эшитиларди.

      – Бундан чиқди, хоним ўзи келган йўлдан қайтиб чиқиб кета олмаган. Бу йўлак профессорнинг хобхонасига олиб борадими? Бу ёқдан ташқарига чиқадиган йўл йўқми?

      – Йўқ, сэр.

      – Энди юринглар, бориб профессор билан танишайлик. Буни қаранг, Хопкинс! Профессорнинг кабинетига олиб борадиган йўлакка ҳам боягиндек норжил бордони тўшалипти. Бу жуда муҳим, жуда, жуда муҳим!

      – Муҳим денг!

      – Иккала йўлак ўртасида қандай боғланиш борлигини кўрмаяпсизми?.. Эҳтимол, мен янглишаётгандирман. Лекин бундай қараганда… Ҳа, яхши, юринг, мени профессор билан таништиринг.

      Биз йўлакдан ўтдик. Бу ҳам тахминан, бояги, орқа эшиги боққа очиладиган йўлак билан бир хил узунликда эди. Йўлак охирида бир неча пиллапоя бўлиб, шуни босиб чиққач, эшикка етиларди. Ҳамроҳимиз шу эшикни тақиллатди, сўнг биз профессорнинг хобхонасига кирдик.

      Хона катта бўлиб, унинг ҳамма девори сидирғасига китоб рафлари билан тўсилган эди, бир қисм китоблар хонанинг бурчакларида ва рафлар тагида ерда тўп-тўп бўлиб ётарди. Каравот ўртада бўлиб, уй соҳиби ёстиқларга ёнбошлаб ўтирарди. Мен унинг чеҳрасига боқиб ҳайратландим: чувак юз, қирғий бурун, худди соябондек пастга қайрилган бароқ қошлари остидан косасига чуқур ўрнашган тимқора кўзлари қаттиқ тикилиб боқарди. Унинг сочи ва соқоли, агар оғзи атрофидаги ажабтовур сарғишликни истисно қилинса, қордек оппоқ эди. Унинг бутун юзини қоплаган қуюқ оппоқ тук орасидан тутаётган папироснинг учи чиқиб турарди, хона қуюқ тамаки тутунига тўлганидан нафас олиш қийин эди. Профессор кўришиш учун Холмсга қўл чўзган эди, мен унинг бармоқлари ҳам никотиндан сарғайиб кетганини кўрдим.

      – Чекасизми, мистер Холмс? – деб сўради профессор. У ҳар бир сўзни синчковлик билан танлаб-танлаб гапирар, нутқида аллақандай ғалати талаффуз мавжуд эди. – Марҳамат қилинг. Сизчи, сэр? Сизга манави сигареталарни тавсия қиламан. Буларни шахсан мен учун Искандарияда тайёрлашади. Бир йўла минг донадан юбориб туришади, лекин таассуфки, ҳар икки ҳафтада яна янгитдан буюртма беришимга тўғри келади. Аҳволим ёмон, сэр, жуда ёмон. Қари чолда қандай кўнгилхуши бўларди. Тамаки-ю иш. Шундан бошқа эрмагим қолмаган ҳаётда.

      Холмс сигарета тутатди. СКАЧАТЬ